ОҒИР МЕТАЛЛ ТУЗЛАРИ.
Улар кичик концентрацияларда микроорганизимларининг сульфагидрил гурухлари билан боғланиб уларни фалажлайди, модда алмашинуви ва ривожланиши тўхтайди. Ката концентрацияларда металл хусисиятларига, кислота қолдиги, диссоцияланиш даражаси ва эрувчанлигига қараб таъсир этган жойда буриштирувчи, яллиғлантирувчи ва куйдирувчи таъсир кўрсатадилар. Оғри металл тузлари махаллий таъсир этганда оқсилларни денатурациялайди, чунки улар билан бўш (юмшоқ) ёки пишиқ (қаттиқ), альбуминтлар хосил қиладилар. Пишиқ альбуминатлар хосил қилсалар тўқималар зичланади ва уларнинг юзасида парда хосил бўлади. Бу буруштирувчи таъсири, яллиғланиш камаяди. Агар бўш альбуминтлар ҳосил бўлса оғир металл тузлари тўқималарга чуқурроқ кириб у ердаги нерв охирларини ва хужайраларни қитиқлайди, оқибатда куйдириши мумкин. Бундай таъсир альбуминатлар қанча эрувчан бўлса шунча кучли ривожланади. Альбуминатларнинг биологик эритмаларида эрувчанлигига /сувдв/ қараб оғир тузлари қуйдаги таркибда жойлашади: Pb AL. Zn. Cu. Ag. Hg яъни қўрғошин тузларида буриштирувчи таъсир симоб тузларида куйдирувчи таъсир кучли намоён бўлади. Шу қаторда тузларнинг микробларга қарши таъсири ортади. Шу сабабли антесептик сифатида кумуш ва симоб тузлари ахамиятлидир.
СИМОБ ДИХЛОРИД (сулема Hg cl2) сувда яхши эрувчан ва диссоциацияланувчи препаhат, кучли антимикроб таъсирга эга. Металларни, коррозинга учратади. Бемор чиқиндиларига ишлов беришга ярамайди, чунки преппаратнинг активлиги сусаяди. Захарлилиги юқори, тери ва шиллиқ қаватларни яллиғлантиради. Улардан яхши ўтади (сўрилади).
Жаррох қўлини, идиш-товоқ, хоналарга ишлов бериш учун қўлланилади.
САРИҚ СИМОБ ОКСИДИ. HgO-сувда эримайди. Конюнгтивит, кератит, пиодермитларда маҳаллий қўлланилади.
Симоб тузлари билан ўткир захарланиш (Hg Сl2)-қоринда оғриқ, қайт қилиш, ич кетиш. МНС аввал қўзғалиш ва тезда тескари холатга ўтиш, юрак етишмовчилиги, коллапс, 2-3 кундан кейин стоматит, ярали колит сулемали буйрак, чунки симоб шу азолар орқали ажралади.
Ёрдам: ошқозон ювиш, унитиол киритиш, активлантирилган кўмир, сут, тухим оқсили, сурги дорилар, сифон хукна, гемодиализ, пешоб ажралишини кучайтириш керак.
СУРУНКАЛИ ЗАХАРЛАНИШ-меркузализм-стоматитлар, анемия лейкопения. Даволаш: унитиол, ЭТДА, Nа бисульфат, симптоматик даволаш.
КУМИШ НИТРАТ: (ляпсис Ag проторгол, колларгол/.
РУХ СУЛЬФАТ (Zn So4)-иккала препарат хам куз касалликларида антесептик сифатида қўлланилади. Бундан ташқари пешоб пуффаги ва пешоб йўлларининг ювииш учун ишлатилади. Трахомани даволашда махсус қалам қўлланилади. Унинг таркибида Ag NO3,Cu So4 ва бошқалар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |