Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet37/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ЦЕРИГЕЛЬ-детергент, синтетик модда бўлиб юқори даражали сатх фаоллигига эга бўлганлигидан кучли ювиш (тозалаш) ва антесептик хоссага эга. (de tergeo –ювиш, тозалаш). Церигель таркибида катионли детергент-цетил пиридиний хлорид бўлиб, микроорганизимларнинг хужайра-қобиғи сирт таранглигини ўзгартириб уни ўтказувчанлигини бузади. Кўпгина бактериялар ва замбуруғларга халокатли таъсир этади.
Қўлланилиши: жарроҳ қўлини, идиш товоқлар, асбоб ва анжомларни дезинфекциялаш. Одатдаги концентрацияларда тўқималарга сальбий таъсир этмайди. Лекин анионли детергентлар (оддий совун) ва органик бирикмалар билан аралашса фаоллиги кескин сусаяди.
ХЛОРГЕКСИДИН-бигуанидлар ҳосиласи, антебактериал ва фунгицид таъсир кўрсатади. Қўлланилиши: жарроҳ қўлини, яралар, пешоб пуффаги, операция майдони, асбобларига ишлов бериш.
Нохуш тасири: терининг қуриши (ишлов берилга жой), дерматитлар.
ФУРАЦИЛЛИН-нитрофуран ҳосиласи бўлиб, кичик концентрацияларда ҳам /0,01-0,3мг%/ грамм манфий ва грамм мусбат бактериялар, ката вируслар, замбуруғлар, содда ҳайвонларга бактериостатик таъсир кўрсатади. Микробларнинг фурациллинга чидамлилиги секин ривожланади, лекин юқори даражада бўлмайди. Бундан ташқари бошқа микробларга қарши воситаларга чидамлилик ривожланган микроорганизмларга фурациллин яхши таъсир этади.
Таъсир механизими: микроорганизмлар хужайрасида нитрофуранларнинг нитрогруппалари ва тўйинмаган С=N гуруҳлари қайтарилади. Шунинг натижасида микроорганизимларда энергия ишлаб чиқиш кескин сусаяди ва уларнинг кўпайиши тўхтайди. Яъни нитрофуранлар организимда водород митохондрийлардаги табиий водород акцепторлари билан рақобатлашади. Бундан ташқари нитрофуранлар ШУК (шавель сирка кислотасидан лимон кислотасини ҳосил бўлишини тормозлаб, Кребс циклидаги одатдаги биокимёвий жараёнини кечишини бузади. Прпаратнинг таъсири унинг таркибидаги нитрогруппаларнинг тўла қайтарилиб бўлгунча давом этади.
Қўлланилиши: сувли эритма сифатида (1:3000) яраларнинг, плевра ва қорин бўшлиқларини, куйган жойларни, коньюктивитлар, блефаритлар, йирингли блефаритлар, синуситлар, гаймортларда ишлов бериш ва ювиш учун қўлланилади. Спиртли эритма сифатида фурациллин қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишда ва ташқи қулоқ йўлининг чипқонларида қўлланилади. Бактериал дезентерияда ичилади.
Фуродонин ва фуразолидон фурациллинга нисбатан 20-50 марта кучли, лекин сувда ёмон эриди. Фурациллин камдан-кам ҳолларда дерматит чақиради. ФЕНОЛ ГУРУҲИ-фенол кичик концентрацияларда микробларнинг хужайра қобиғига таъсир этиб уларнинг ўтказувчанлигини (бузади) ўзгартиради. Ҳамда дегидрогеназалар фаоллигини сусайтиради ва шу туфайли бактериостатик таъсир юзага чиқади. Фенол катта концентрацияларда микроблар протоплазмаси оқсилларини денатурациялаб бактериоцид таъсир кўрсатади. Бунда унинг танлаб таъсир қилиш хоссаси йўқ. Фенол оқсиллар билан мустаҳкам боғланмайди. Шунинг учун фенолнинг 1 молекуласи маьлум вақт ичида бир қанча оқсиллар билан кетма кет боғланиш мумкин. Шу сабабдан фенол бологик моддалар (овқат таркибидаги оқсиллар) бор бўлса ҳам ўзининг дезинфекциялаш қобилиятини йўқотмайди. Фенол шиллиқ қаватлар ёки тўқималарга тушса уларни куйдиради. Фенолда юқори липофиллик хусусияти борлигидан у тери ва шиллиқ қаватлардан осон ўтади. У билан заҳарланганда аввал МНСнинг қўзғалиши бўлиб тезда параличга ўтиб кетади ва нафас марказининг фалажланиши ўлимга сабаб бўлади. Агар фенолни ичиш туфайли-заҳарланиш юзага келса ошқозон ўсимлик мойи билан ювилади, учунки ёғ фенолини сурилишига ва шиллиқ қаватларни жароҳатланишига тўсқинлиқ қилади. Тери ва шиллиқ қаватларнинг фенол билан жароҳатланган жойларини 50% спирт ёки кастор мойи билан ишлов берилади.
Қўлланилиши: хоналарни, ўрин-тўшак чойшабларини, беморга тегишли анжомларини дезинфекцияси учун (3-5% эритма) фенол асосан бактерия ва замбуруғларнинг вегитатив формаларига таъсир этади.
Крезол (метил фенол трикрезол)-захарлилиги бўйича фенолдан фарқ қилмайди лекин микробларга қарши таъсири тахминан 3 марта юқори.
РЕЗОРЦИН-(диокси бензол)-фенол унуми, микробларга қарши таъсири кучсизроқ лекин захарсизроқ ҳамда тўқималарга камроқ салбий таъсир кўрсатади. Кичик концентрацияларда резорцин кератопластик, катта концентрацияларда эса кератолитик таъсир кўрсатади. Шу сабабли резорцин тери касалликларида қўлланилади. (экзема, себореяли дерематит, темиратика, микозларда).
ГИДРОХИНОН-толконянка барги (Folia Uvae Ursi)нинг асосий таъсир кўрсатувчи моддаси хисобланади. Пешоб йўлларини-дезенфекция қилиш учун ичилади. Бу ўсимлик таркибидаги глюкозид-арбутин ичакда глюкоза ва гидрохинонга парчаланади. Жигарда гидрохинон глюкурон кислотаси билан бирикиб пешоб таркибида ажралади. Пешобда бу бирикмадан гидрохинон ажралади.
ҚАЙИН ҚОРА МОЙИ (Pix liquida)-тозаланмаган махсулот бўлиб таркибида фенол ва унинг хосилалари бор. Қайин, қарағай дарахти ўтинларни қуриқ ҳайдаш йўли билан олинади. Таркибида фенол, крезол, диоксибензол, гвякол ва бошқа араматик моддалар бор. Қайин қора мойи микробларга ва паразитларга (кана, бит) қарши таъсирга эга. Терига суртилса концентрациясига қараб керотопластик, кераотолитик таъсир кўрсатади. Асосан суртма сифатида-(вишневски малхами) йирингли яраларда қўлланилади.
ЛИЗОЛ-каллий совунда керезол эритмаси. Таббобатда қўлларни ишлов бериш учун (1-2%эритмаси) ва кинни ювиш (чайин-спринцевание) (0,5-1%) учун қўлланилади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish