Пестицидларни организмига кириш йўллари. Пестицидлар, киши организмига нафас йўллари орқали газ ва буг ҳолда /учувчанлари/, чанг ҳолида /дустлар/ ёки майда томчилар сифатида /майда томчи аэрозоль/ кириши мумкин. Кўпгина пестицидлар тери орқали /ёғда эрувчанлари ҳам организмга кира одиш ҳусусиятига эгадирлар/.
Маъда-ичак орқали организмга пестицидлар асосан ишловчиларнинг шаҳсий гигиена қойдаларига риоя килмасликлари оқибатида ёки аҳоли пестицидлар билан ифлосланган озиқ-овқат махсулотлари ва сувни истеъмол қилиш натижасида тушиш мумкин.
Иттифоқимизда Ҳозирги кунда қишлоқ хужалигини кимёлаштириш инсон организмига салбий таъсирини олдини олишга қаратилган кўп чора тадбирлар амалга ошириляпти.
Хар бир янги пестицид кенг қўлланилиши олдидан ҳар томонлама заҳарлилик ҳусусиятлари тўла ўрганилиб керакли бехатар иш тартиблари тузилгандан сўнг,соғликни сақлаш вазирлиги руҳсати билан қўлланилишига руҳсат этилади.
Юқорида келтирилган чора тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора- тадбирлар мажмуаси "Қишлоқ хужалигида пестицидларни /ядохимикатларни/ сақлаш, ташиш ва қўлланилиши санитар қойдалари" /1974/ да ҳамда ГОСТ-12.3.01-86. "Пестицидларни ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиши" ."Қишлоқ хужалигида пестицидларни сақлашда, ташишда ва қўлланилишида Меҳнатни муҳофаза йўриқномаси" /1984/ ва бир қанча алоҳида пестицидларга багишланган тавсифнома ва йўрикномаларда берилган.
Пестицидларни салбий таъсирини олдини олиш чоралари: I. Ҳавфлик даражаси бўйича биринчи гуруҳга кирадиган пестицидларни қўлланишдан олиш, иккиичи гуруҳга кирувчиларни қўлланишини ва уларни ҳавфли даражаса камроқларгаалмаштириш. Огоҳлантирувчи санитария назорати босқичида пестицидларни чекловчи чора тадбирларни ишлаб чиқиш . Хар бир янги пестицид синовдан ўтказилиб, заҳарлилик ҳусусиятлари тўла ўрганилгандан сўнг олинган маълумотяар Согликни Сақлаш Вазирлиги хузўридаги махсус Давлат гигиеник чеклаш кумитаси томонидан ва қишлоқ хужалик вазирлиги бутуниттифок илмий-амалий бирлашмаси томонидан куриб чиқилгандан сўнг руҳсат этилган пестицидилар "Рўйхатига" киритилиб қўлланишга руҳсат этилади.
Бу "Рўйхат" маълум вақтга /5 йил атрофида/ мулжаллангаи бўлиб, бу муддат утиши билан қайта кўрилиб турилади. Оҳирги 10-15 йид ичида "рўйхатга кирган" пестицидларнииг заҳарлилари 5 маротаба камаяди / заҳарлиларни қўлланишга ман этилиш йўли билан/.
2- Кулланиш шароитларини чегаралаш : ишлатиш усуллари ва шаклларини баҳолаш, йўл қуйиб бўладиган меъёр миқдорни санитар ҳимоя минтақасини пестицидлар қуллангандан сўнг иш бошланиш муддатларини /карантин муддат/,шаҳсий ҳимоя воситаларини, қайта қўллаш сони ва ишлатиш муддатларини асослаш.
Умуман ҳар бир пестицидни қўлланилиши ҳар томонлама мутахассислар томонидан ҳар тарафлама тўла асосланган бўлиши керак.
Кулланадиган пестицидлар фақат руҳсат этилган, "рўйхатга" киритилган бўлиши шарт. Пестицидларни қўлланиши махсус журналда қайд этилиши шарт.
Пестицидларни салбий таъсирини камайтиришда уларни ишлатиш
маданиятини ошириш катта аҳамиятга эга.
3. Пестицидлар билан ишловчиларни иш бошланишдан аввал махсус йўрикномадан утқазиб, пестицидлар ҳусусиятлари /физик ва кимёвий эаҳарлилик даражаси, ташқи муҳитда чидамлилиги ва бошқалар / ва биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари, ташқи муҳитни ва озиқа манбаларини ифлосланишдан сақлаш чоралари ургатилади.
4. Пестицидларни сақлаш, ташиш, ишлатиш, Меҳнат кили шва дам олиш тартиби қойдаларини бажарилиши устидан қаттиқ навзорат ўтказтш. Пестицидлар билан ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги, хавлилиги бўйичабиринчи синфга кирган пестицидлар билан ишлаш ошмаслиги керак.
5. Ишлатиладиганпестицидларни эритмаларини тайёрлаш ва уларни пуркагичларгатулдириш ишлари техник воситалар /УПР-15, ЗИ-40 ва бошқалар/, ёрдамида олиб борилиши керак.
6. Омборхоналар, тайёралар ва тракторлар кабиналарида махсусбошқариладиган ҳаво алмашиниш ни урнатиш.( вентиляция).
7. Пестицидидлар ишлатилаётган жойда 200 м кам бўлмаган масофада махсус санитар маиший хизмат воситалари ташкил этиш. Шаҳсий гигиена қойдаларига қатъий риоя қилиш.
8. Ишловчиларни ШХВ билан таъминлаш.
9. Ишлатилган техник воситалар, ШХВ ва пестицидлар билан ифлосланган ер сатҳини зарарсизлантириш.
10. Ташқи муҳит ва аҳолини муҳофаза қилиш:
а) уз вақтида (2 кун олдин) аҳолини ишлар бошланиш хақида огоҳлантириш;
б) махсус огоҳлантирувчи белгилар урнатиш;
в) СХМ аниқлаш ва риоя қилиш.
г) ҳаво тезлигини амалда тутиш (трактор ёрдамида қўлланилганда 4 м/с ошмаслиги, майда томчи сепувчи мослама куллаганда 3 м/с, тайёрадан сепилганда 2 м/с дан ошмаслиги керак);
12. Ҳаво таркибидаги пестицидларни миқдорини мунтазам аниқлаб туриш.
13. Иш бошланишдан ва иш мобайнида тиббий кўрикларни ўтказиш.
14. Меҳнаткашларни гигиеник таълимотини ошириш.
.