Тошкент Тиббиёт Академияси


Органик эритувчиларнинт физик ва кимёвий хоссалари



Download 2,75 Mb.
bet58/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Органик эритувчиларнинт физик ва кимёвий хоссалари.
Органик эритувчиларнинг ҳаммаси суюқ моддалар ҳисобланадилар барчаси маълум хидга эга бўлган моддалардир. Органик эритувчиларнинг ҳаммаси учувчанлик ҳусусиятига эга. Бу ҳусусиятни учувчанлик хоссаси органик эритувчи бўлишига сабаб бўлган. Органик эритувчиларнинг учувчанлик ҳусусиятини эътиборли томони шунда-ки, бу моддалар ишловчиларнинг иш зонасидан органик моддаларни юқори канцентрацияси ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳусусият органик эритувчиларнинг салбий томони ҳисобланади. Ижобий томони шундаки, органик эритувчилар ишловчиларнинг иш зонасида маълум бир қонцентрация ҳосил килиб, хонадан тез учиб кетади ва заҳарланиш кам учраши мумкин.


Учувчанлигига қараб органик эритувчилар 3- гуруҳга бўлинадилар:
- Енгил учувчан моддалар гуруҳи. Уларга: ацетол, бензин, эфирлар, киради.
- Ўртача учувчан моддалар гуруҳи. Уларга: спирт, фенол, ароматик углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари киради:
- Кам учувчан моддалар. Уларга: толуол, ксилол, олтингугуртли углерод киради.
Органик эритувчиларнинг учувчанлигига хос умумийлик шундаки, уларни барчаси организмга наркотик таъсир кўрсатади. Органик эритувчиларни умумий ва хусусий таъсири уларни ишлаб чиқаришда кўп қўлланилаётган алоҳида вакилларини куриб чиқамиз.
Бензол - хуш буй хидли суюқлик бўлиб, уй температурасида бугга айланади,. 790С кайнайди, осон алангаланади. Унинг буғлари ҳаводан 3 мартта оғиррок., сувда унчалик эримайди, қон зардобида анча кўп эрийди. Бензол тошкўмир смаласини қуруқ хайдаш, нефтни перикислаш йўли билан олинади. Саноатни турли тармоқларида ёғлар, лақлар, буёқлар, каучуклар эритувчи сифатида фойдаланилади. Шунингдек у суяклардан мойни чиқариб экстракция олишда, кийимларни химиявий усул билан тозалашда кенг қўлланилади. Бензол ишловчилар организмига таъсир қилиш, ундан заҳарланиш даражасида унинг ҳаводаги буғлари канцентрациясининг кўп-озлилигига боғлиқдир. Бензол билан ўткир заҳарланиш кам учрайди, ўртача ва сурункали заҳарланиш кўп учрайди. Бензол липоидларни эритиш қобилиятига эга бўлганлиги сабабли, ҳаммадан аввал олимоидларга бой бўлган нерв хужайраларини заҳари ҳисобланади. Марказий нерв систеъмасига таъсир килиб-наркотик таъсир ҳусусиятига эга. Бензол қон ишлаб чиқарувчи органларга таъсир кўрсатади. Бу бензолни хусусий таъсири ҳисобланади. Таъсир натижасида лейкацитоз, гемоглабин, эритроцидлар ва қон пластинкалар миқдори кескин камаяди, қон томирларини мурт бўлиб қолиши натижасида геморрагия пайдо бўлади. Бензол таъсирида аёлларда файз кўриш бузулиши мумкин. Бензол терига таъсир этиш натижасида экзема ривожланиши мумкин. Бензол заҳарлийлик даражасида, яъни токсикология таснифи бўйича (ҳайвонларда) улим чакирувчи миқдор 32.0 га тенг. Наркоз чакирувчи - 25.0 га тенг, сурункали заҳарланиш миқдори 0.2 га тенг. Руҳсат этилган миқдори эса - 5.03 тенг. Дихлорэтан - икки хлорли оддий модда ҳисобланади. Бу модда катта Органик моддаларни эритувчиси сифатида яъни каучук, резина, смолаларини ундан ташқари ёғлар, мойлар, мум, алиф ва бошқалар киради. Дихлорэтан токсикологик ҳусусияти бўйича ҳайвонларда улим чакирувчи миқдори 35 га, наркоз чакирувчи миқдори, 20га тенг. Одамларда сурункали заҳарланиш чакирувчи миқдори 0.5 мг/м га тенг. Дихлорэтан оддий бензол сингари одам организмига таъсир натижасида марказий нерв систеъмасига таъсир қилади, наркотик таъсирига эга ва ундан ташқари паренхиматоз органлардан жигар буйрак функцияларига таъсир қилади. 4-хлорли углерод-рангсиз ўзига хос хидга эга бўлган модулланиш даражаси жуда кенг, айникса кимё резина саноатлари ва Органик синтезларда кўп ишлатилади. Айникса каучук резина, смолаларининг эритувчиси сифатида куланилади. Таъсир доирасида худди дихлорэтан билан бир хил, марказий нерв систеъмасига таъсир этади, наркотик таъсир ҳусусиятига эга ва паренхиматоз органларига таъсир этади.
Токсикологик текширувлар шуни кўрсатади-ки, 4 хлорли углерод улим чакирувчи канцентрацияси (ҳайвонларда) 70 мг/лга,наркоз чакирувчи канцентрация 50 мг/лга, сурункали заҳарланиш чакирувчи (одамларда) канцентрация эса 2 мг/л га тенг. Руҳсат этилган миқдори (РЭМ)-20мг/л га тенг.
Ацетон - рангсиз ўзига хос хидга эга бўлиб, тез ўт олувчи суюқликдир. Қўлланиш даражаси жуда кенг. Саноатда нитроцелюлозалар, смолалар ва химия махсулотлар эритувчиси сифатида қўлланилади. Ацетон нафас йўлларидаги шиллиқ пардаларни қитиқлайдиган, организмга таъсир этади. Бунинг натижасида ларингит, фарингит, бош оғриғи, бош айланиш холатлари марказий нерв систеъмасига таъсир этиши ва наркотик таъсирга эга эканлигидан далолат беради. Ацетон заҳарлилик яъни токсикологик даражаси экспериментал ҳайвонларда ўрганилган. Бунда улим чакирувчи миқдори- 150.0мг/л га, наркоз чакирувчи миқдори 150.0 мг/л га, одамларда сурункали заҳарланиши -5.0 мг/л га руҳсат этилган миқдорда эса 200 мг/м га тенг.
Бензин - ўткир хидли тез ут оладиган, одатдаги ҳароратда бугга айланадиган суюқликдир. Бензинни буги ховодан оғир бўлиб, нормал температурада бинолар ҳавосининг пастки қатламларида туради. Бензин қўлланиш доираси жуда кенг: Ишлатиш мақсадларига кўра ҳар 4 - гуруҳ моддаларни эритувчиси сифатида, ёкилги сифатида кенг микёсда ишлатилади.
Бензин нафас йўлларига тери орқали ва оғиз орқали (шаҳсий гигиена қойдаларига риоя қилинмаганда) таъсир этиш мумкин. Бензин билан заҳарланиш унинг қонцентрациясига боғлиқ. Марказий нерв систеъмасига таъсир этади ва аглютинациялар, истерик ҳарактеридаги холатлар, яъни эзмалик, бош айланиши рўй беради. Сурункали заҳарланишда бу ҳодисалар кучайиб, қонга таъсир натижасида анемия холати юзага келади.
Метил спирти ўзига хос маълум хидга эга бўлган модда физик ва кимёвий хоссаси бўйича этил спиртига ўхшаш, лёкин таъсир даражалари кучли ҳисобланади, нафас йўллари орқали, оғиз орқали тасир этади ва кўриш нервига кучли таъсир килиб баъзан улимга сабаб бўлиши мумкни.
Сурункали заҳарланишда бош оғриғи, бош айланиши ҳодисалари рўй беради. Куз нури хиралашади. Заҳарланиш ҳусусияти ҳайвонларда улим чакирувчи миқдори 120.0 мг/м, наркоз чакирувчи миқдори - 60 мг/м, одамларга сурункали заҳарланиш қонцентрацияси 0.2 мг/л га, руҳсат этилган миқдори (РЭМ) - 5 мг/л га тенг.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish