Машғулот режаси Фан бўйича назарий материални ўзлаштириш ва муҳокама қилиш, молекуляр-генетик усулни аҳамияти ва моҳиятини билиш, усулни ўтказишнинг асосий босқичлари билан танишганларидан сўнг талабалар ДНКни ажратиш, реал вақтдаги ПЗР қўйиш усулини қўллайдилар ва натижаларни альбомга ёзадилар. Талабалар ўқитувчи билан биргаликда натижаларни тахлил қиладилар, мультимедияли дастурлар билан танишадилар. Машғулотнинг якуний қисмида ўқитувчи альбомдаги ёзувларни текширади, талабалар билимини баҳолайди, кейинги машғулот топшириқларини тушунтиради.
Масалалар 1. Қўш занжирли ДНК 39 та нуклеотид жуфтлиги кетма-кетлиги қуйидагича:
5`-ЦЦТТАГГЦЦТГААТТААГГЦААТАГТГТГААТТЦАЦАТГ-3`
3`-ГГААТЦЦГГАЦТТААТТЦЦГТТАТЦАЦАЦТТААГТГТАЦ-5`
Жадвалдаги маълумотларни қўллаш орқали бу ДНК ни неча қисмга ажратиш мумкин деган саволга жавоб беринг?
Баъзи рестриктазалар ва улар узувчи кетма-кетликлар
Рестриктазалар
Таниш сохаси ва ДНКни узуиш жойи
Bam I
5`-Г-Г-А-Т-Ц-Ц-3`
3 `-Ц-Ц-Т-А-Г-Г-5`
EcoR I
5 `-Г-А-А-Т-Т-Ц-3`
3 `-Ц-Т-Т-А-А-Г-5`
Hind III
5 `-А-А-Г-Ц-Т-Т-3`
3 `-Т-Т-Ц-Г-А-А-5`
Hae III
5`-Г-Г-Ц-Ц-3`
3 `-Ц-Ц-Г-Г-5`
Hpa II
5`-Ц-Ц-Г-Г-3`
3 `-Г-Г-Ц-Ц-5`
Sma I
5 `-Ц-Ц-Ц -Г-Г-Г-3`
3 `-Г-Г-Г- Ц-Ц-Ц-5`
2. Инсон гаплоид геноми 3х109 нуклеотид жуфтидан иборат. Агар Сиз инсон ДНКсини ГААТТЦ гексамер кетма-кетлигини танувчи EcoRI рестритацион ферментбилан узсангиз, нечта рестрикцион фрагментларга эга бўласиз?
3. Тамаки мозаика вируси оқсил занжири сохаси қуйидаги аминокислоталардан иборат: – серин – глицин – серин – изолейцин – треонин– пролин – серин–. И-РНК га азот кислотаси таъсирида РНКдаги цитозин гуанинга айланади. И-РНК га азот кислотаси таъсир эттирилгандан кейин вирус оқсили тузилишидаши ўзгаришни аниқланг.
pSC101 халқали плазмидаси EcoR1 рестриктаза билан узилувчи фақат битта сохага эга. Берилган чизмадан фойдаланиб, қуйидаги ДНК фрагментларидан қайси бири ушбу плазмидага киритилиши мумкин?
5`-ЦЦГААТТЦАГАТГТААГГЦААТАГТГТГААТТЦАЦА-3`
3`-ГГЦТТААГТЦТАЦАТТЦЦГТТАТЦАЦАЦТТААГТГТ-5`
5`-ЦЦТТАГГЦЦТГААТТААГГЦААТАГТГТГААТЦАЦАТГ-3`
3`-ГГААТЦЦГГАЦТТААТТЦЦГТТАТЦАЦАЦТТАГТГТАЦ-5`
5. Внутривидовой полиморфизм в популяциях современного человека антропологи объясняют действием элементарных эволюционных факторов и социальных закономерностей. Назовите элементарные факторы эволюции и охарактеризуйте их. Какое значение имеют мутации в эволюции человека? Какие виды изоляции характерны для человеческих популяций? Их отличия от популяций животных. Какие виды естественного отбора действуют в популяциях современного человека? Каково влияние социальных факторов на человека?