1-расм. 6-хромасома қисқа елкасидаги HLA-тизим уч сохаси.
2-расм. I ва II синф HLA антигенлари молекуласининг тузилиши.
Бу сохалар қуйидагича номланади: 1-синф, 2-синф, 3-синф (I-синф, II-синф, III-синф). Бу сохага генлар ва локуслар киради. Хар бир HLA-ген номига локуснинг харфли (А,В,С) ва рақамли белгиси қўйилади, масалан: HLA-A3, HLA-B27, HLA-C2 ва бошқалар. Ген билан кодланувчи антигенлар ҳам бир хилда номланади. D локусда 3 сублокус аниқланган (DP, DQ, DR).
БЖССТ томонидан тасдиқланган рўйхатда 138 та HLA антигенлар мавжуд. Бироқ, сўнгги йилларда ДНК-типлаш, яъни генларни ўзини ўрганиш имконияти 200 дан ортиқ аллеллар мавжудлигини аниқлашга имкон берди.
I синфга HLA -А, -В ва -С локуслар мансуб. Инсоннинг асосий гистомослик комплексининг ушбу учта локуси трансплантацион антигенлар синтезини назорат қилади ва уларни серологик усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин (CD – Serological Determined). I синфдаги HLA антигени молекуласи 2 та суббирликдан иборат: α- ва β-занжир (2-расм). Оғир ёки α-занжир 3 та ҳужайрадан ташқари бўлаклардан - α1, α2 ва α3 (экстрацеллюляр доменлар) , ҳужайра мембранасига мансуб кичик қисмдан (трансмембран домен) ва ҳужайра ичи қисмидан (цитоплазматик қисм) иборат. Енгил занжир – β2-микроглобулин, α-занжир билан ноковалент боғланган, ҳужайра мембранаси билан эса - боғланмаган.
α1 ва α2 доменлар чуқурлик ҳосил қилиб, унда 8-10 аминокислотадан иборат пептид (антиген сохаси) жойлашади. Бу чуқурлик пептид боғловчи шлейфт (ингл. cleft) деб аталади.
I синф янги HLA антигенларига MIC и HLA-G мансуб бўлиб, ҳозирги вақтда улар тўғрисида маълумотлар кам. Шуни таъкидлаш жоизки, ноклассик деб аталувчи HLA-G фақат трофобласт ҳужайралари юзасида аниқланган ва у ҳомила антигенларига онанинг толерантлигини таъминлайди.
HLA тизимининг 2-синф сохаси (D-регион) трансплантацион антигенларни кодловчи 3 сублокусдан иборат: DR, DQ, DP. Бу антигенлар ҳужайра воситали аниқланувчи усуллар билан топилувчи антигенларга кириб, айнан лимфоцитлар аралаш культураси реакциялари билан аниқланади (ингл. Mixed lymphocyte culture – MLC). Сўнгги йилларда яна HLA -DM, -DN локуслар, ҳамда ТАР ва LMP локуслар топилган (ҳужайрада экспрессияланмаган). DP, DQ, DR лар улар сирасига киради
Яқин йилларда DR ва DQ антигенларини идентификациялаш имконини берувчи антителолар аниқланди. Шунинг учун хозирги кунда 2-синф антигенларини нафақат ҳужайра воситасида аниқланувчи усуллар, балки серологик, хамда 1 синф НLA антигенлари билан хам аниқланмоқда.
2-синфдаги HLA молекулалари гетеродимер гликопротеид бўлиб, 2 та турли α ва β занжирдан иборат (2-расм). Хар бир занжир 2 та N-терминал учидаги α1 ва β1, ҳужайрадан ташқари α2 ва β2 домендан иборат (ҳужайра мембранасига яқин). Бундан ташқари трансмембран ва цитоплазматик сохалар мавжуд бўлиб, α1 ва β1-доменлар чуқурликлар ҳосил қилиб, улар 30 та аминокислота қолдиқларидан иборат пептидлар билан бирикади.
3-расм. III синф HLA сохасининг структур генлари.
МНС-II оқсиллари барча ҳужайраларда ҳам экспрессияланмаган. II синф HLA молекулалари кўп миқдорда дендрит ҳужайраларда, макрофагларда ва В-лимфоцитларда иштирок этади, яъни иммун реакция вақтида Т-лимфоцит хелпер билан таъсирлашувчи ҳужайраларда мавжуддир. Одатда Т-лимфоцитлар 2 синфдаги антигенларга эга эмас, балки митогенлар билан стимулланганда ИЛ-2 хам 2 синфдаги HLA молекулаларини экспрессиялаши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, интерферонларнинг барча 3 турлари хар хил ҳужайралар мембранасида I синф HLA молекулалари экспрессиясини кучайтиради. γ-интерферон Т- ва В-лимфоцитларда 1 синф молекулалари экспрессиясини сезиларли тарзда кучайтиради, лекин хавфли ўсма ҳужайралари бундан мустасно (нейробластома ваи меланома).
Баъзан 1 ва 2 синф HLA молекулалари экспрессиясини туғма бузилиши аниқланади, бу эса “ялонғоч лимфоцитлар синдроми” ривожланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |