5. Машғулот таркиби.
5.1.Топографик перкуссияда ўпка чегаралари ва экскурсиясини аниқлаш қоидалари. 1. Бармоқ плессиметр аниқланувчи бўғиқликка параллел бўлиши керак.
2. Ўпка перкуссиясини аниқ товушдан бўғиқ товушга кадар бажарилиши керак
3. Ўпка чегарасини аниқлашда ўртача кучда перкуссия қилиш керак
4. Ўпка чегараси белгиси аниқ товушга караган бармоқ томондан қўйилади.
5.2. Ўпка учларининг баландлигини аниқлаш. Уларнинг патологик холатларда ўзгариши. Ўпка учларини олд томондан аниқлаш. Бармоқ-плессиметр ўмров суягига параллел куйган холда юқорига куйган холда секин перкуссия билан аниқлаб борилади.Товуш узгарганда белги аниқ томондан куйилади.Меъёрда ўпка учлари олд томонддан 3-4 см бўлади.Ўпка учларини орқа томондан spina scapulae дан 7 буйин умуртқаси томон тукиллатиб борилади ва унинг рупарасига тугри келади. Ўпка учларининг баландлиги ортиши эмфиземада кузатиш мумкин.
5.3. Кренинг майдонини аниқлаш ва уни патологик холларда аниқлаш. Кренинг майдони аниқ ўпка товуши эшитилувчи соха хисобланади.Уни аниқлаш учун кулимизни m.trapezlus га куйган холда марказдан латериаль ва медиал томонларга секин перкуссия усули билан тукиллатиб борамиз.Меъёрда ўртача 5-6см ,айрим холларда 3-8смгача бўлиши мумкин.
5.4. Ўпка пастки чегарасини соглом одамда ва патологияда аниқлаш. Ўнг ўпка пастки чегарасини парастерналис чизиклардан бошланади, чап томондан аниқлаб бўлмайди чунки юрак жойлашган. Сўнгра ўрта ўмров чизиги ва иккита ен қўлтиқ ости чизиклар буйича ўпканинг пастки чегарасини аниқлаймиз, сўнгра курак ва умуртқа погонасини олди чизиги буйлаб аниқлаймиз. Бармоқ плессиметр перкуссия даврида аниқ қовурғалар буйлаб секин бир хилда уриб аниқланади. Перкуссияни олд томондан 2 қовурға оралигидан бошлаймиз, ен томонларни эса қўлтиқ чукурчасидан бошлаймиз. Орқа томондан 7 қовурға оралигидан ёки курак бурчаклардан бошлаб килинади. Ўпка пастки чегаралари асосан аниқлашда аниқ товушдан бўғиқ товушга утган сохаларда аниқланади. Ошкозон бўшлиғида хаво бўлса (яра тешилганда)жигар бўғиқлиги йуколиши мумкин. Бунда ўпка товуши тимпаниқ товушга утиши мумкин. Чап ўпканинг олд ва ўрта қўлтиқ ости чизиклари буйича пастки чегарасини аниқлаганда аниқ ўпка товушидан бўғиқлашган тимпаниқ товуш аниқланади. Сабаб талок ва ошкозон туби билан бирлашгани учун (Траубе оралиги) Меъёрл тана тузилишидаги одамлардага ўпканинг пастки чегараси (1-жадвал).