Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси



Download 305,47 Kb.
bet77/163
Sana09.07.2022
Hajmi305,47 Kb.
#759792
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   163
Bog'liq
зухриддин

5. Машғулот таркиби.
5.1.Топографик перкуссияда ўпка чегаралари ва экскурсиясини аниқлаш қоидалари.
1. Бармоқ плессиметр аниқланувчи бўғиқликка параллел бўлиши керак.
2. Ўпка перкуссиясини аниқ товушдан бўғиқ товушга кадар бажарилиши керак
3. Ўпка чегарасини аниқлашда ўртача кучда перкуссия қилиш керак
4. Ўпка чегараси белгиси аниқ товушга караган бармоқ томондан қўйилади.


5.2. Ўпка учларининг баландлигини аниқлаш. Уларнинг патологик холатларда ўзгариши.
Ўпка учларини олд томондан аниқлаш. Бармоқ-плессиметр ўмров суягига параллел куйган холда юқорига куйган холда секин перкуссия билан аниқлаб борилади.Товуш узгарганда белги аниқ томондан куйилади.Меъёрда ўпка учлари олд томонддан 3-4 см бўлади.Ўпка учларини орқа томондан spina scapulae дан 7 буйин умуртқаси томон тукиллатиб борилади ва унинг рупарасига тугри келади. Ўпка учларининг баландлиги ортиши эмфиземада кузатиш мумкин.


5.3. Кренинг майдонини аниқлаш ва уни патологик холларда аниқлаш.
Кренинг майдони аниқ ўпка товуши эшитилувчи соха хисобланади.Уни аниқлаш учун кулимизни m.trapezlus га куйган холда марказдан латериаль ва медиал томонларга секин перкуссия усули билан тукиллатиб борамиз.Меъёрда ўртача 5-6см ,айрим холларда 3-8смгача бўлиши мумкин.


5.4. Ўпка пастки чегарасини соглом одамда ва патологияда аниқлаш.
Ўнг ўпка пастки чегарасини парастерналис чизиклардан бошланади, чап томондан аниқлаб бўлмайди чунки юрак жойлашган. Сўнгра ўрта ўмров чизиги ва иккита ен қўлтиқ ости чизиклар буйича ўпканинг пастки чегарасини аниқлаймиз, сўнгра курак ва умуртқа погонасини олди чизиги буйлаб аниқлаймиз. Бармоқ плессиметр перкуссия даврида аниқ қовурғалар буйлаб секин бир хилда уриб аниқланади. Перкуссияни олд томондан 2 қовурға оралигидан бошлаймиз, ен томонларни эса қўлтиқ чукурчасидан бошлаймиз. Орқа томондан 7 қовурға оралигидан ёки курак бурчаклардан бошлаб килинади. Ўпка пастки чегаралари асосан аниқлашда аниқ товушдан бўғиқ товушга утган сохаларда аниқланади. Ошкозон бўшлиғида хаво бўлса (яра тешилганда)жигар бўғиқлиги йуколиши мумкин. Бунда ўпка товуши тимпаниқ товушга утиши мумкин. Чап ўпканинг олд ва ўрта қўлтиқ ости чизиклари буйича пастки чегарасини аниқлаганда аниқ ўпка товушидан бўғиқлашган тимпаниқ товуш аниқланади. Сабаб талок ва ошкозон туби билан бирлашгани учун (Траубе оралиги) Меъёрл тана тузилишидаги одамлардага ўпканинг пастки чегараси (1-жадвал).



ЙУНАЛИШЛАР

ЎНГ ЎПКА

ЧАП ЎПКА

L.parasternalis

V қовурға оралиги

-

L. medioclavicularis

VI қовурға

-

L. axillaries anterior

VII қовурға

VII қовурға

L. axillaries media

VIII қовурға

VIII қовурға

L. axillaris posterior

IX қовурға

IX қовурға

L. scapularis

X қовурға

X қовурға

L.parasternalis

X кўкрак умуртқасининг ўсимтаси

X кўкрак умуртқасининг ўсимтаси

Бу холат тана конституциясига кура узгариши мумкин. Астеникларда ўпканинг пастки чегараси пастрок жойлашади. Гиперстениклардан эса юқорирокда жойлашади. Ўпканинг пастки чегараси патологик холларда узгариши мумкин. Масалан: плевритда.
Икки томонлама чегаранинг пасайиши ўткир (бронхиал астма хуруж даврида) ёки сурункали (ўпка эмфиземаси) яна қорин бўшлиғининг мушакларининг тонусининг пасайганда ва қорин бўшлиғи аъзолариниг тушишида (спланхноптоз) куришимиз мумкин.
Ўпка пастки чегарасининг юқорига кутарилиши бир томонлама:
1) ўпканинг буришиши бириктирувчи тукиманинг усиб кетишига (пневмосклероз)
2) Пастки бўлак бронхининг усма билан тусилиб колишига бу эса уз вактида ўпка ателектазига олиб келади.
3) Плевра бўшлиғида суюклик ёки хаво тупланиши.
4) Жигар катталашуви (рак, эхинококк) ёки талокнинг катталашувига (сурункали миелолейкоз)
Ўпканинг пастки чегараси икки томонлама юқорига кутарилиши қорин бўшлиғига суюклик тупланиши туфайли (асцит ) ёки хаво тупланиши туфайли (яранинг тешилиши,тез ривожланувчи меторизм)



Download 305,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish