5.5. Плевра ишқаланиш шовқининг хосил бўлиш механизми.
Физиологик шароитда плевранинг париетал ва висцерал варақлари силлик юзали ва доимо нам суртмали бўлади. Шунинг учун нафас вақтида шовқинсиз бўлади. Плевранинг хар-хил патологик ўзгаришларида варақларнинг физик хоссасини ўзгариши ва бир-бирига ишқаланиши кузатилади. Бунинг натижасида қўшимча плевра ишқаланиш шовқини келиб чикади. Бундай шароитлардан бири плевранинг яллиғланиши, фибрин тупланиши ёки яллиғланишдан сунг ва бириктирувчи тўқимали чандикланишдан кейин , плевра варақларининг спайкаларидан кейин нотекис ва гадир- будур булиб қолишидир. Плевра варақларининг юзаларида сил думбокчаларининг ёки рак тугунчаларининг бўлиши натижасида юзага келади. Кўп қон йўқотилганда, оғир диареядан кейин организм жуда кўп сув йўқотади ва плевра варақларининг қуриб қолиши натижасида хам юзага келади.
Плевра ишқаланиш шовқини нафас олиш ва чиқариш фазасида хам эшитилади. У кучи, эшитилиши баландлиги, давомийлиги ва эшитилиш жойи Билан фаркланади.
Қуруқ плеврит ривожланишининг бошланишида ёки организм сувсизланга шовқин ёкимли, узининг тембри бўйича ипакли матони ишқаланишига ўхшаш бўлади. Қуруқ плевритнинг актив фазасида шовқин ўз характерини ўзгартириб: крепитация ёки майда пуфакчали хириллашни баъзан «қор ғичирлаш» ни эслатади. Экссудатив плевритда экссудатнинг тез сурилиш даврида ва плевра варақларининг юзаларига кўп миқдорда ўтириб колишидан шовқин кўпол, чарм камарни скрипини эслатади. Кўкрак деворига вибрация берувчи, паст частотали тулкинларни пальпация қилиб хам аниқлаш мумкин.
Плевра ишқаланиш шовқини давомийлиги хам ха-хил. Масалан: ревматизмда бир неча соат ичида бўлади кейин йўқолиб кетади бир канча вақтдан кейин яна пайдо бўлади. Сил этиологияси нам пдевритда бирнеча кун эшитилади, экссудатив плевритнинг укссудатнинг сурилиш фазпсида бир неча хафта ва кўпрок эшитилиши мумкин. Баъзи беморларда плевритни утказгандан кейин плевранинг кўпол чандикланишидан сунг ва юзаларини нотекислигида шовқин кўп йиллар давомида эшитилиши мумкин. Шовқинни эшитиш методи плевранинг яллиғланиш учогининг жойлашиш жойига караб хар-хил бўлади. Кўпинча у кўкрак қафасининг пастки латерал сохасида, ўпканинг максимал нафас харакати юз берадиган жойда эшитилади. Кам холларда сил процессии кечаётган ўпка чуккиси сохасида эшитилади.
Юракка тегиб тўрган плеврада яллиғланиш учогининг локализациясида плевра- перикардиал шовқин эшитилади. Бу шовқин нафас олиш ва чикариш фазасидан ташкари, систола ва диастола вақтида хам эшитилади.
Плевранинг ишқаланиш шовқининг майда пуфакчали нам хириллашдан ва крепитациядан фарки куйидаги белгиларга караб аниқланади:
1. Йуталдан кейин майда пуфакчали нам хириллашлар уз характерини узгартиради ёки йуколади, плевранинг ишқаланиш шовқини эса узгармайди ва йуколмайди.
2. Кўкрак қафасига стетоскоп билан қаттикроқ босилса плевра ишқаланиш шовқини кучаяди, хириллашлар эса ўзгармайди.
3. Крепитация факат нафас олиш акти чуккисида, плевра ишқаланиш шовқини эса икки фазада хам эшитилади.
4. Бурун ва оғиз билан нафас олиш вақтинча тухтатилиб нафас харакатлари корин билан бажарилган вақтда диафрагманинг харакати ва плевраларнинг ишқаланиши натижасида плевра ишқаланиш шовқини эшитилади, крепитация ва хириллашлар бронхларда нафас харакатлари булмаганлиги учун эшитилмайди.