Тошкент темир йўллари мухандислар институти темир йўлдан фойдаланиш ишларини бошқариш кафедраси абдазимов шавкат хакимович


Қисман ва тўла санитария ишлови, униўутказиш тартиби



Download 5,81 Mb.
bet63/80
Sana31.03.2022
Hajmi5,81 Mb.
#520340
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80
Bog'liq
2 334439620051730540

Қисман ва тўла санитария ишлови, униўутказиш тартиби.
Шикастланишларда махсус ишлов ўтказиш.


Қисман ва тўла санитария ишлови, уни ўтказиш тартиби.
Қисман махсус ишлов ўтказиш ўқ ичига қуйидагиларни олади: шахсий таркибга қисман санитария ишлови ўтказиш, қурол-ядрогни техникани дезактивация, дегазация ва дезинфекция қилиш. Қисман махсус ишлов ўтказишни одатда ҳарбий бўлинма ёки қисм олдига қўйилган жанговор вазифа тўхтатилмасдан, бошлиқнинг буйруғи асосида ёки ҳар бир ҳарбий хизматчи мустақил равишда ўзига ва бир-бирига ўтказади. Бунда қуйидагилар ўтказилади:
-заҳарловчи моддалар билан зарарланганда очиқ қолган тери қаватлари, формали кийим -кечак, противагазнинг юз қисми тезлик билан дегазация қилинади. Бундан ташқари, шахсий таркиб жанговор вазифани бажариш вақтида қурол-ядро ва ҳарбий техниканинг айрим қисмларига тегадн, шунинг учун шу жойларда ҳам дегазация қилинади;
- радиоактив моддалардан зарарланганда кишининг тери қаватлари, формали кийим-кечак, қурол, аслаҳа-анжомлар, пойафзаллар ва шахсий ҳимоя воситалари дезактивация қилинади;
- бактериал воситалардан зарарланганда кишининг тери қаватлари (юзи, бўйини, қуллари) дезинфекция қилинади.
Қисман санитария ишловини ўтказиш тартиби.
Заҳарловчи мсдда қўлланилган вақтда шахсий таркиб противогазда ва шахсий воситаларида бўлган вақтларида кишининг тери қаватлари ва формали кийим- кечаги шу заҳарланган ўчоқдан чиққандан сўнг дегазация қилинади.
Ҳимоя воситаларини киймаган шахсий таркиб очиқ жойда жойлашган вақида, тўсатдан душман заҳарловчи моддаларни қўллаган вақтда тезлик билан противогаз кияди ва ҳимоя плашчини ёпинғич сифатида кияди ва дарҳол зарарланган тери қаватлари, формал кийим - кечакнинг зарарланган қисмлари ва противогазнинг юз қисми қимёга қарши шахсий пакет (ИПП—8, ИПП—9, ИПП—10, ИПП—12) ёрдамида дегазация қилинади. Қурол эса шу зарарланган жойдан чиққандан сўнг дегазация қилинади. Командирнинг (бошлиқнинг) буйруғига асосан, ҳимоя плаши, ҳимоя қўлқопи, ҳимоя пайпоғи ечилади. Агар ушбу воситалар захарловчи моддалар қўлланилаётган вақтда кийилган бўлса, ҳимоя воситалари ечилишидан олдин дегазация қилинади. Қисман санитария ишлови ўтказиб бўлингандан сўнг противогаз ечилмайди.
Радиоактив моддалардан зарарланганда дезактивация зарарланиш содир бўлган вақтдан сўнг биринчи соатларда ўтказилади. Дегазация зарарланиш ўчоғида ва шу ўчоқдан чиққандан сўнг такроран ўтказилади.
Радиоактив зарарланиш ўчоғидан чиққандан сўнг қисман санитария ишлови қуйидагича ўтказилади: шахсий қурол сувга хўлланган тампонлар билан икки марта артиб дезактивация қилинади, агар ИДП—1 пакети бўлса, ушбу дегазацияловчи пакет ёрдамида ишлов ўтказилади; индивидуал ҳимоя воситалари ечиб, қоқиб ташланади ёки хўлланган латта билан артиб чиқилади; формали кийим - кечак ечиладит ва силкитиб қоқилади ёки супуриб ташланади, бунда противогаз ечилмайди; аслаҳа - анжомлар ва пойафзаллар ечилади ва хўлланган латта билан артиб чиқилади ёки қўл остидаги воситалар билан супурилади. Одамнинг очиқ жойлари қўллари, буйини тоза сув билан ювилади, сўнгра противогаз ечилади, юз сув билан обдон ювилади, оғиз ва томоқ чайилади.
Бактериал воситалардан зарарланган шахсий қурол, сўнгра противогазни ечмасдан формали кийим-кечак, аслаҳа-анжом, пойафзал ва шахсий воситалари силкитиб қоқилади ва кимёга қарши шахсий пакетдаги эритма ёрдамида қўллар, бўйин каска ва противогазнинг юз қисми артиб чиқилади. Тўлиқ санитария ишлови ўтказилмагунча противогаз ечилмайди.
Шахсий таркнб бир вақтнинг ўзида захарловчи, радиактив моддалар ва бактериал воситалардан зарарланган вақтда кимёга қарши восита ёрдамида уларга қисман санитария ишлови ўтказилади. Биринчи навбатда захарловчи моддалар дегазация ва бактериал воситалар дезинфекция қилинади, сўнгра радиактив моддалар дезактивация қилинади.
Тўлиқ махсус ишлов ва уни ўтказиш тартиби
Тўлиқ махсус ишлов ўтказиш ўз ичига қуйидагиларни олади:
- шахсий таркибга т}'лик санитария ишлови ўтказилади;
- қурол-яроқ, техника, формали кийим кечаклар, пойафзаллар, аслаҳа- анжомлар ва шахсий ҳимоя воситалари тўлик дезактивация, дегазация ва дезифекция қилинади. Тўлиқ махсус ишлов қўшинлар олдига қўйилган жанговар вазифа бажарилгандан сўнг ҳамда жангдан чиққандан сўнг қисм бошлиғи (командири) буйруғи асосида ўтказилади. Тўлиқ махсус ишлов ўтказиш ҳарбий қисмларнинг доимий турар жойларида (ёки қўшинлар тўпланган жойларда), ҳаракат қилинаётган керак. Иссиқ сувни тежаш мақсадида ҳар бир душ сеткаси (жўмраги) тагида икки киши ювиниши керак. Бундай ҳолда ҳар бир шахсий таркибнинг ювиниши учун 38-40°С ли 30-35 литр сув 30 гр совун сарф бўлади. Ҳар бир сменанинг ювиниши учун 30 дақиқа ажратилади (5 дақиқа ечиниш учун, 15 дақиқа душ тагида ювиниш учун ва 10 дақиқа кийиниш учун). Бунда бир соатда тўртта сменани санитария ишловидан ўтказишга эришилади.
Ювиниб чиққан кишиларга ўтказилган санитария ишлови сифатини текшириб кўриш учун дозиметрик назорат ўтказилади. Керак бўлса, улар яна орқасига қайтарилади ва қайтадан ювиниб чиқади.
Кийиниш бўлимида шахсий таркиб дегазация, дезинфекция қилинган ёки бўлмаса алмаштириш фондидан тоза формали кийим-кечакни ва ички кийимларни оладилар, бундан ташқари, гувоҳномалари ва қимматбаҳо нарсаларини ҳам оладилар. Кийиниб бўлганларидан сўнг, улар шахсий қуролларини олиб тўпланиш районига борадилар.
Шахсий таркибга санитария ишлови ўтказилаётган вақтда ботальон фельдшерлари ва рота санинструкторлари зарур бўлган ўолда тиббий ёрдам кўрсатадилар.
ДДА-66 маркали дезинфекцион душ қурилмаси шахсий таркибни тўлиқ санитария ишловидан ўтказиш (душ остида ювиниш) ва формали кийим кечак ва шахсий ҳимоя воситаларини, аслаа-анжомларини дезинфекция ёки дезинцекция килиш учун мўлжалланган бўлиб, дезинфекция ёки дезинцекция буғ-ҳаво ёки буғ -формалин ёрдамида ўтказиладй.
ДДА-66 маркали дезинфекцион душ қурилмаси ускуналари ГАЗ-66 маркали автомобил шассисига ўрнати.лтан. Бу қурилма қуйидагилардан иборат: бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайдиган иккита бир хил дезинфекция қилувчи буғ формалин камерасидан; юқори босимда ишлайдиган РИ—3 буғ қозони; қозони ортидаги сув иситгич остида жойлашган аккумулятор, 6 та сетка мўлжалланган асбоб ускунаси ҳамда қўл насоси, буғ оқим элеватор, трубопровод ва бошқа шу каби ёрдамчи қисмлар билан жиҳозланган.
Дезинфекция қилувчи буюмлар камера ичига махсус кийим осгичларига осиб қўйилади. Дезинфекция қилишда биринчи томондаги эшик очилиб, нарсалар осилади, дезинфекция қилинганидан сўнг иккинчи томондаги эшик очилади ва нарсалар чиқариб олиниб тоза жойга тахланилади. Дезинфекцион камеранинг юқори ён қисмида формалин эритмаси пуркаб киргизиш учун махсус форсунка ўрнатилган. Камеранинг пастки қисмига эса панжарли қўйилади ва бу ердаги махсус тешик орқали ишлаб бўлинган иссиқ буғ чиқарилади.
ДДА-66 қурилманинг ишлаш усули қуйидсгича: кишиларни ювинтириш учун керак бўлган сув махсус идишдан қўл насоси ёрдамида буғ қозонига берилади; қозонда ҳосил бўлган буғ совуқ сув билан аралашади ва резина найчалар ёрдамида душ сеткаларига етказилади, бунда буғларнинг бир қисми камераларга ҳам ўтказилиши мумкин.
Бир соат ичида ДДА66 (бир вақтнинг ўзида дезинфекция қилинганда) 40 кишини ювинтириш ва шунча кийимни дезинфекция қилиш, қишда 28 кишини ювинтириш ва шунча кийимни дезинфекция қилиш имконига эга. Бир соатда 56 киши ювиниши мумкин.
ДДД — 2 маркали дезинфекцион душ қурилмаси дала шароитида шахсий таркибни тўлиқ санитария ишловдан ўтказиш (душ остида ювинтириш) ва формали кийим-кечакларни, пойафзалларни, аслаха- анжомлар ва шахсий ҳимоя воситаларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган. Дезинфекцион душ қурилмаси ускуналари ЗИЛ-130 маркали автомобил шассесига ўрнатилган. Ишлаш усули ДДА-66 асбобидан фарқ қилмайди. Дезинфекцион камеранинг ҳажми 2,5 м ни ташкил қилади. Ёзда - 6000 л, қишда - 5000 л иссиқ сув ишлаб чиқаради. Бир соат вақт ичида ДДА2 ёзда 144 кишини, қишда 69 кишини гигиеник ювинтириш имкониятига эга; гигиеник ювинтириш ва формали кийим - кечакларни дезинфекция қилиш ёзда 96, қишда 72 ювинтириш ва формали кийим — кечакларни дезинсекция қилиш, ёзда 144, қишда 80 кишини қабул қилади.

Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish