2. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги?
Жавоб: 14-модда. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 1852, 1853, 194, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим.
39-билет
1.Дастлабки эшитув босқичининг моҳиятини тушунтириб беринг.
Жавоб: Дастлабки эшитув босқичи – жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ҳақорат қилиш тушунчаси ҳақида гапириб беринг?
Жавоб: 41-модда. Ҳақорат қилиш
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
40-билет
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан Олий суд тузилмасига киритилган ўзгаришларни батафсил тушунтириб беринг.
Жавоб: Олий суд тузилмасида:
Инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби;
Олий суд бошқармалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига ҳисобдор бўлган, Олий суд раисининг тақдимномасига асосан Олий суд Пленуми томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбари лавозими;
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси;
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармасини жорий қилиш тарзидаги ўзгаришлар амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |