Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида



Download 143,26 Kb.
bet46/62
Sana21.02.2023
Hajmi143,26 Kb.
#913454
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62
Bog'liq
атесс охирги жавоблари

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифалар борасидаги фикрларини моҳиятини очиб беринг.
Жавоб: Мурожаатномадан: 2021 йилдан бошлаб жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозим.
Ҳозирги кунгача вилоят судлари чиқарган қарор устидан берилган шикоятлар шу судларнинг ўзида кўриб чиқилар эди. Биргина 2019 йилда вилоят судлари қабул қилган 13 мингта шундай қарор Олий суд томонидан ўзгартирилган ва бекор қилинган.
Келгуси йилдан бошлаб бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилади. Одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинади.
Навбатдаги муҳим масала – янги йилдан бошлаб фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги 3 та судлар битта суд сифатида бирлаштирилади. Бу янгилик аҳоли ва тадбиркорларга катта қулайликларни яратади. Шунингдек, келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилади. Бунда ишни тўхтатиш ёки тугатишга асос етарли бўлса, суд ишни аввалгидай тергов ёки прокурорга қайтармасдан, ўзининг якуний қарорини қабул қилади.
Яна бир муҳим янгилик – инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилди. Энди инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиши мумкин.
Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади.
2. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш тартиби.
Жавоб: 49734-модда. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш
Ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахслар биринчи инстанция суди ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда апелляция тартибида хусусий шикоят, протест беришга ҳақли.
Агар иш бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, бироқ хусусий шикоят ёки протест фақат биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган бўлса, суд ҳукм устидан апелляция шикояти, протести бериш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг ишни юқори судга юборади.
Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят, протест апелляция инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят, протест бўйича кўриш натижалари юзасидан қуйидагиларга ҳақли:
1) биринчи инстанция суди ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни, протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
3) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва ушбу Кодексда белгиланган асосларга мувофиқ ишни прокурорга юборишга;
4) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
5) биринчи инстанция суди ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
7) биринчи инстанция суди ажримини ўзгартиришга.
Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция суди ажрими устидан берилган хусусий шикоят (протест) бўйича чиқарган ажрими узил-кесилдир.

Download 143,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish