Тошкент шаҳар “баркамол авлод” болалар маркази “юмшоқ Ўйинчоқлар”



Download 315,11 Kb.
bet6/7
Sana22.02.2022
Hajmi315,11 Kb.
#100145
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Тавсиянома-2016

БУЗОҚЧА.



7-расм
Бузоқча (7-расм) ўйинчоғини тайёрлаш учун бизга қуйидаги материаллар керак бўлади:

  • малларанг, жигарранг доғлари бор қалин газлама – тана, қорин, пешона, дум, қўлқнинг ташқи қисми учун;

  • оч жигарранг вилюр – юз қисмини қоплашга, қулоқларнинг ички қисмига, пастки лаб ва елин учун;

  • жигарранг чарм – шох ва туёқлари учун;

  • озроқ қизил рангли материал – тил учун;

  • картон – туёқлар учун;

  • тананинг тўғри туриши учун – сим;

  • оқ, мовий ва қора рангли чарм бўлаклари – кўзлар учун;

  • пахта ёки синтепон – ичини тўлдириш учун.

Бичиш деталлари:
Бичиш деаллари 8 - 9-расмда кўрсатилган.
Асосий газламадан куйидаги деталларни бичиб олинади:

  • 1-детал – бош – 2 дона;

  • 2-детал – тана – 2 дона;

  • 3-детал – қорин – 2 дона;

  • 4-детал – пешона – 1 дона;

  • 5-детал – дум – 1 дона;

  • 8-детал – қулоқ – 2 дона;

  • 12-детал – пастки лаб – 1 дона.



8-расм


9-расм
Вилюрдан қуйидаги деталлар бичилади:



  • 6-детал – елин -1дона;

  • 8-детал – қулоқ – 2 дона;

  • 9-детал – юз учун қоплама – 1 дона;

  • 10-детал – сўрғич – 4 дона;

  • 12-детал – пастки лаб – 1 дона;

  • 12-детал – пастки лаб четлари – 1 дона.

Қизил газламадан:

  • 11-детал – тил – 1 дона.

Жигарранг чармдан:

  • 6-детал – туёқ – 4 дона;

  • 7-детал – шох – 4 дона.

Картондан чок ҳақларисиз:

  • 6-детал – туёқ – 4 дона бичилади.

Симдан бузоқча танаси тўғри туриши учун каркас тайёрланади. Оқ, мовий ва қора рангли чарм бўлакларидан чок ҳақларисиз кўзларни қирқиб олинади.


Тикиш тартиби:

  1. Қулоқ доналарини жуфтлаб тикилади ( битта асосий газламадан ва битта вилюрдан). Учларидаги чок ҳақлари кесиб ташланади. Қулоқлар ўнгига ағдарилади.

  2. Бошнинг андозада белгиланган жойларидан кичик қирқим кесилади. Бу қирқимларга қулоқлар шундай жойлаштириладики, тайёр ҳолатда очиқ рангли томони пастга қараб туриши керак. Қулоқлар тўғноғич – булавка билан тўғнаб олинади ва тикилади.

  3. Пешона бошнинг х-хх билан белгиланган чизиқлари бўйлаб тикилади. Бош доналари бир-бири билан v-g чизиқлари бўйлаб бириктириб тикилади.

  4. Тил ва пастки лаб доналари бириктирилади. Хосил бўлган пастки лаб устига лабнинг иккинчи детали тикилади. Пастки лаб ағдарилади, бошнинг v нуқтадаги очиқ қирқимини бирлаштириб, бошнинг пастки қисмига тўғналади.

  5. Юз қопламаси периметри бўйлаб сал тортиб, бир текис бурма ҳосил қилиб, чеккаларидан айланма чок билан тикилади.

  6. Шох доналари жуфтлаб тикилади, чок ҳақи учлари кесилади. Шохлар ағдарилиб, ичи пахта ёки синтеронга тўлдирилади. Уларни бошнинг белгиланган қисмига кўринмас чок билан бириктириб тикилади, ўткир учлари бир-бирига қараб туриши керак.

  7. Қорин қисми a-b чизиқлар бўйлаб тикилади. Қорин тана қисмларига бириктирилади, оёқнинг пастки қисмлари очиқ қолдирилади. Тана орқа томон чизиқларидан тикилади. Оёқнинг очиқ қирқимларига туёқлар тикилади. Тана ағдарилади, ичига картондан қилинган туёқлар солинади, оёқ ичига каркас солинади. Тана ва оёқлар ичи тўлдирилади.

  8. Танага бош кўринмас чок билан бириктириб тикилади.

  9. Думнинг ярми кўндаланг ипи суғурилиб, титилади. Думнинг бутун қисми тескари томонидан ПВА елими суртилади ва трубочка қилиб ўралади, очиқ қирқими кўринмас чок билан маҳкамланади. Тананинг b нуқтасига кўринмас чок билан тикилади.

  10. Елин чеккалардан ипга териб чиқилади, бир оз тортилади, ичи тўлдирилади. Ичи тўлдирилиб, қориннинг орқа оёғига яқинроқ қилиб кўринмас чок билан тикилади.

  11. Сўрғич доналарини ичкари томондан ПВА елими сурилиб, трубочка қилиб ўралади, чеккалари кўринмас чок билан тикилиб, ипни узмасдан туриб елиннинг белгиланган жойларига тикилади.

  12. Кўзларни елимлаш ёки тикиш мумкин.


Download 315,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish