Шартнома№07М/14 (Маҳсулот етказиб бериш ҳақида шартнома)
Тошкент ш. “01” феврал 2021 й Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи (ўз Низомига биноан иш юритувчи, бундан буён «Сотувчи» деб аталади) директори Ш.Юсупов бир томондан (манзил: Тошкент ш. 100128 Лабзак кўчаси, 86-уй.) ва иккинчи томондан бундан буён «Харидор»деб аталувчи ___________________ ____________________________шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:
Шартноманинг предмети. “Сотувчи” “Харидор” кўрсатмасига биноан ижодий уйда чоп этилган босма маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олади. “Харидор” эса “Сотувчи”нинг ҳисоб рақамига бажарилган ишлар учун мазкур шартнома шартларига мувофиқ маблағ ўтказиб бериш мажбуриятини олади.
“Харидор”маҳсулот умумий суммасининг 15 фоиз маблағни “Сотувчи” нинг ҳисоб рақамига олдиндан ўтказгандан сўнг 10 банк кун ичида маҳсулотни олиб чиқиб кетиши мумкин. Қолган 85 фоиз маблағни эса маҳсулот олиб кетилгандан сўнг 5кун ичида “Сотувчи” билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт. Етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ўз вақтида тўланмаса, “Харидор” “Сотувчи”га тўловнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Тарафларнинг жавобгарлиги. “Сотувчи” “Харидор”дан сотиб бериш шарти билан олган маҳсулотларининг сифатли ва тўлиқ сақланиши учун моддий жавобгардир.
“Сотувчи” тўпламда яроқсиз, сифати лозим даражада бўлмаган товарлар (махсулот) мавжудлиги хакида хабар олган пайтдан бошлаб 3 кун ичида сифатсиз товар (маҳсулот)ни сифатлисига алмаштириш мажбуриятини олади.
Тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий баъзаси тўғрисида"ги қонунига асосан белгиланади.
Келишмовчиликларни кўриб чиқиш тартиби. Мазкур Шартнома билан боғлиқ ҳамда у туфайли юзага келадиган барча келишмовчиликлар Иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Бошқа шартлар. Мазкур Шартнома Тарафлар уни имзоланган пайтдан бошлаб 2021 йил “31” декабргача амал қилади