159
мамлакатда инновацион ривожланишида Марказий банкнинг пул-кредит
сиёсати самарадорлигини ошириш асосий вазифалардан ҳисобланади.
Фикримизча, бу борада Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини
амалга оширишда унинг мустақиллик даражасиини ошириш ва миллий
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга эътибор қаратиш
лозим.
Бозор иқтисодиёти шароитида банк тизими икки поғонадан
иборат
бўлиб, унинг биринчи поғонасида Марказий банк фаолият олиб боради.
Марказий банк миллий валютани муомалага эмиссия қилиш ва унинг
барқарорлигини таъминлаш бўйича мамлакатдаги ягона молия муассаса
ҳисобланади.
Мамлакатимиз
Марказий
банки
ўз
фаолиятини
Ўзбекистон
Республикасининг 1995 йилда 21 декабрда қабул қилинган «Марказий банк
тўғрисида» ги қонуни асосида ташкил этади. Марказий банк иқтисодий
жиҳатдан мустақил ташкилот бўлиб, унинг харажатлари ўз даромадлари
ҳисобидан қопланади. Банк даромадлари харажатларни қоплашга
етмаган
ҳолларда ушбу фарқ бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади, бироқ,
ҳисобот йилининг сўнггида, унинг ихтиёрида қолган ортиқча маблағлар
(фойда) тўлиқ бюджет ҳисобига ўтказилади.
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини
таъминлашдан иборат. Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири
Мамлакатда монетар сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдан
иборат. Ҳозирги пайтда Марказий банк қуйидаги пул-кредит сиёсатини
амалга оширади:
160
23-расм.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати усуллари
159
Марказий банкнинг
қайта молиялаш сиёсати анаънавий монетар
инструментларнинг турларидан бири ҳисобланади. Марказий банк қайта
молиялаш сиёсати орқали инновацион ривожланишни молиялаштирадиган
молия муассасаларини арзон ва тез олиш мумкин бўлган маблағлар билан
таъминлайди, бу ўз-ўзидан мамлакатда инновацион муҳит ва инновацион
инфратузилмаларни самарали ташкил этиш ва
фаолиятини амалга ошириш
имкониятини беради
Мажбурий захира сиёсати Марказий банк пул-кредит сиёсатининг
анъанавий инструментларидан бири ҳисобланади. Марказий банк ушбу
сиёсати орқали тижорат банкларининг инновацион иқтисодиётни кредитлаш
ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш имкониятларини ошириши ёки
пасайтириши мумкин. Фикримизча, ҳозирги пайтда
Марказий банк тижорат
банкларининг
инновацион
иқтисодиётни
молиялаштиришдаги
имкониятларини оширишга қаратиш лозим. Бунинг учун амалдаги (9 фоиз)
қайта молиялаш ставкасини янаям пасайтириш чораларини кўриш лозим.
Чунки, айрим мамлакатлар Марказий банклари амалиётида пул-кредит
сиёсатининг ушбу инструментидан фойдаланилмайди, мавжудлари ҳам жуда
паст даражада. Масалан, Европа Марказий банки томонидан 2,0 фоиз,
АҚШда 2016 йилнинг бошидан 0,25 пунктга кўтариб, 0,5 фоиз этиб
белгилади
160
.
Маълумки, Марказий банк очиқ бозор сиёсати орқали қимматли
қоғозлар бозорида қимматли қоғозларни сотади ёки сотиб олади. Бироқ,
таҳлиллар ва ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, инновацион
ривожланишнинг муҳим молиявий дастаги ҳисобланган қимматли қоғозлар
бозорининг ривожланиши мамлакатимизда заифлигича қолмоқда.
Агар бу
борада рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак тижорат банкларининг жами
ресурслари
таркибида
қимматли
қоғозлар
эмиссияси
ҳисобидан
159
Расм муаллифлар томонидан тузилди
160
European Central Bank Report 2015. –Fr/M.: 2016.
161
шакллантирилган маблағлар улуши 0,4 фоизни ташкил этади, худди
шунингдек уларнинг инвестицион опрациялари жами активлари ҳажмида
мамлакат ЯИМга нисбатан 0,5-1,0 фоиздан ортмайди
161
.
Марказий банкнинг валюта ва депозит сиёсати
унинг анъанавий пул-
кредит инструментларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, валюта ва
депозит сиёсатининг пировард мақсади миллий валютанинг барқарорлигини
таъминлашга қаратилиши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон миллий иқтисодиётига инновацион
ривожланишни жорий этишнинг қатор вазифалари мавжуд бўлиб, уларни
самарали ишлаши инновацион ривожланиш негизида миллий иқтисодиётни
барқарор ўсишини таъминлашга кенг имконият беради.
161
Марказий банк ва тижорат банкларининг 2015 йил якунлари бўйича расмий ҳисоботлари ва Давлат
статистика қўмитасининг ахборотномаси асосида муаллифнинг ҳисоб-китоби.