Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”



Download 28,94 Kb.
bet1/4
Sana23.05.2022
Hajmi28,94 Kb.
#607102
  1   2   3   4
Bog'liq
16 Мавзу Ялпи ички маҳсулот статистикаси 31 03 2017 йил (2)

  • 16-мавзу: Ялпи ички маҳсулот статистикаси
  • 1. Ялпи ички махсулот хакида тушунча ва уни таърифловчи кўрсаткичлар.
  • 2. Ялии ички маҳсулог хажмини аниқлашда қўлланиладиган баҳолар тизими .
  • 3. Ялпи ички маҳсулот хажмини аниқлаш усуллари.
  • Режа:
  • Макроиқтисодиётда турли максадларга йўналтирилган кўплаб кўрсаткичлардан фойдаланилади. (Ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад ва бошқалар). Улар орасида энг асосийси бўлиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи ҳисобланади.
  • 1. Ялпи ички махсулот хакида тушунча ва уни таърифловчи кўрсаткичлар.
  • ЯИМ - бу иқтисодиёт бўйича иқтисодий фаолиятни якуний кўрсаткичларини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир.
  • ЯИМ - бу йил давомида мамлакатда яратилган пировард маҳсулотларнинг қийматини ифодалайди.
  • Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ–декабрида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 199 325,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2015 йилнинг январ–декабрига нисбатан ўсиш суръати 107,8 фоизга тенг бўлди.
  • 2016 йилнинг январ–декабрида ЯИМнинг ўсишига, қурилиш (112,5 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (113,4 фоиз), шунингдек ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа (107,1 фоиз) каби иқтисодий фаолият турларининг қўшилган қийматлари ўсиши асосий таъсир кўрсатди.
  • ЯИМ умумий ҳажмининг 81,3 фоизи иқтисодиётнинг нодавлат секторига, 18,7 фоизи – давлат секторига тўғри келди.
  • январ–декабрда ялпи ички маҳсулотнинг тармоқлар таркиби (фоизда):
  • Соф миллий маҳсулотни аниқлаш. Соф миллий маҳсулот (СММ) – бу миқдоран ялпи миллий маҳсулотдан асосий фондлар истеъмоли (амортизацияси)ни чегириб ташлагандан сўнг қолган қисмига тенг
  • СММ = ЯММ - А
  • Тўлиқ макроиқтисодий барқарорлик ва миллий иқтисодиётимизни юқори ўсиш суръатлари таъминланди:
    • инфляция даражаси йилига 7-8%дан ошмаган ҳолда сақланиб келинмоқда;
    • миллий валютамиз барқарорлиги тобора ўсиб бораётган олтин-валюта захираси (ОВЗ) билан мустаҳкамланиб келмоқда. Фақат 2014 йилнинг ўзида ОВЗ 1,6 млрд. АҚШ долл.га ўсди;
    • Ўзбекистон Республикасининг жами давлат ташқи қарзи бугунги кунда ЯИМнинг 18,5 фоиздан ошмайди, ички қарзлари эса мавжуд эмас. Бундай жами ташқи қарз кўрсаткичи Жаҳон банкининг барча асосий мезонлари бўйича “жуда ўртамиёна” деб таснифланади.
    • 2002 йилдан бери бюджет камомади ЯИМнинг 1%дан ошмаган бўлса, 2005 йилдан бери профицит билан ижро этилмоқда;
    • реал ЯИМнинг ўсиш даражаси охирги 9 йил мобайнида 8%дан юқори бўлиб келмоқда, жумладан 2009 йилда – 8,1%ни, 2010 йилда - 8,5%ни, 2011 йилда - 8,3%, 2012 йилда – 8,2%., 2014йилда - 8,1%ни, 2015 йилда – 8,0%ни ва 2016 йилда 7,8%ни ташкил этди.
  • Амалга оширилаётган иқтисодий
  • ислоҳотлар ва модернизация сиёсати қуйидаги
  • ижобий натижаларга олиб келди:
  • Иқтисодиётни структуравий ислоҳ этиш ва модернизациялаш туфайли нафақат экспорт ҳажмини юқори суръатларда барқарор ўсишига, балки унинг таркибини сифат жиҳатдан яхшиланишига эришилди:
    • 2016 йилда ЯИМ таркибида нодавлат секторининг улуши 81,3% бўлиб, улгуржи ва чакана савдо, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг эса қарийиб 100%и нодавлат сектори томонидан ишлаб чиқарилмоқда;
    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 1991 йилда 1,5%ни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 56,9%га етди;
    • хизмат кўрсатиш секторининг ЯИМдаги улуши 1991 йилда 16,3%дан 2016 йилда 49,5%га ўсди;
    • 1991-2016 йиллар мобайнида ЯИМда саноат улуши 2,3 баробар, яъни 11%дан 25,7%га ўсди;
    • 1991 йилда экспорт таркибининг қарийиб 90%ни хом-ашё маҳсулотлари ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда қарийб 72%ни тайёр маҳсулотлар ташкил этишига эришилди.

Download 28,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish