- ўзаро тўловлар ва ҳисоб валюта муомалалари ва ҳ.к.
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқаларининг шакллари.
Мамлакат ичидаги ишлаб чиқариш билан импорт ҳисобига мамлакат ички бозорларининг товар ва хизматлар ресурслари шаклланади.
Товарларнинг иккинчи қисми техника воситалари омиллар бозори томон ҳаракат қилади ва пировард натижада янги асосий фондлар ва моддий-ашёвий заҳиралар ҳамда номоддий активлар жамғармалари вужудга келади. Ушбу жамғармалар ва қайта тикланган ишчи кучи янги кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёнида моддий ашёвий ва шахсий инсон омиллар сифатида хизмат қилади.
2. Божхона статистикаси.
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини ўрганишда ташқи савдо муҳим рол ўйнайди ва статистика ташқи савдони чуқур ҳар томонлама таҳлил қилади.
- ташқи савдонинг ҳажми, унинг таркиби ва динамикасини ўрганиш;
- ташқи савдонинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш;
- турли мамлакатлар ташқи савдосини таққослаш ва ўрганиш;
Божхона статистикаси – ташқи иқтисодий алоқалар статистикасининг бир қисми бўлиб, у мамлакат чегарасидан ўтувчи товарлар билан бирга, айрим кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларни ҳам ҳисобга олади. Божхона статистикасининг ўрганиш объекти бўлиб, мамлакатнинг ташқи савдо обороти ҳисобланади. Товарлар экспорти ва импортини натурал ва пул формада ҳисобга олиш ва уларнинг географик йўналишини аниқлаш унинг кузатиш объекти ҳисобланади.
Ташқи савдо қуйидаги кўрсаткичлар орқали ифодаланади:
1. ташқи савдо оборотининг умумий ва жон бошига тўғри келган ҳажми;
Импорт – бу товарлар, хизматлар ва капитални ташқи бозордан мамлакатга келтирилишидир.
Импорт квота – бу ҳар йили мамлакатга келтиришга рухсат берилган хорижий маҳсулот ҳажмини миқдор жиҳатдан чеклаб қўйишидир. Давлат мамлакатга маҳсулот келтиришига ижозат берувчи лицензияни чекланган миқдорда беради ва лицензиясиз импортни тақиқлайди.
Импорт квота даражаси Ким=И/ЯИМ;
Унинг индекси эса Jим=Ким1/Ким0 аниқланади.
Бу ерда И – импорт ҳажми; Ким0, Ким1 – базис ва жорий даврларда импорт квота даражалари.
Экспорт – бу товарлар, хизматлар ва капитални ташқи бозорга чиқаришдир.
Экспорт квота деганда муайян товарни экспортга белгиланган ҳажм (ҳисса)да ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тушунилади.
Кэкс=Экс/ЯИМ; Jэкс=Кэкс1/Кэкс0
Бундан ташқари яна саноат маҳсулоти экспорти квотаси ҳисобланади.
Кэкс=Экс/СМ; Jэкс=Кэкс1/Кэкс0
Бунда, СМ – саноат маҳсулоти ҳажми, у ривожланган мамлакатларда тахминан 40-50%га тенг. Бу эса ишлаб чиқариш барча саноат маҳсулотларининг ярми ташқи бозорга олиб чиқиб кетилишини англатади.