Тошкент молия институти сиртқи факультети


I. Бюджетдан молиялаштиришнинг моҳияти ва уни амалга ошириш усуллари ўрганиш



Download 86,25 Kb.
bet3/6
Sana15.07.2022
Hajmi86,25 Kb.
#802038
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Практика

I. Бюджетдан молиялаштиришнинг моҳияти ва уни амалга ошириш усуллари ўрганиш.
Маҳаллий бюджетлар - давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблагʻлари жамгʻармасини ташкил этувчи бир қисми. Маҳаллий бюджетларда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблагʻлар сарфи ёʻналишлари ва миқдори назарда тутилади. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари маҳаллий солиқлар ва йигʻимлар ҳамда тЎловлардан ташкил топади. Маҳаллий бюджетларнинг маблагʻлари ҳудудий ривожланишнинг молиявий манбаларидан бири ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар ҳар бир мамлакат давлат бюджетининг ажралмас қисмидир.
Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб-эхтиёжларни тўлароқ, қондиришни ҳамда давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларнинг бажарилиши билан чамбарчас боғланган ҳолда ижро этишга имкон яратиб беради.
Ўзбекистон ҳудудида биринчи Маҳаллий бюджетлар дастлаб Ўрта Осиёда Россия мустамлакачилик ҳукмронлиги Ўрнатилганидан кейин шаҳар ва вилоят бюджетлари сифатида 19-асрнинг 70-йилларидан шакллана бошлади. Кейинчалик уезд бюджетлари тузилди. Бу бюджетларнинг ҳажми аҳолининг сони ва эҳтиёжларини эʼтиборга олмай, чор Россиясининг Туркистон генерал-губернаторлиги марказий аппарати амалдорлари томонидан белгиланар ва энг кЎп қисми бошқарув, полиция, суд органларига сарфланарди.
Ўзбекистонда биринчи марта замонавий кЎринишдаги Маҳаллий бюджетлар 1924-25 йилларда вужудга келди. ЎзРда Маҳаллий бюджетларнинг даромад манбалари ичида қЎшилган қиймат солигʻи ва аксиз солигʻидан нормативлар бЎйича ажратмалар етакчи Ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, ресурслар солиқлари ва бошқа солиқлар (сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солигʻи, инфратузилмани ривожлантириш солигʻи ва бошқалар) ҳам Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда қатнашади.
Маҳаллий бюджетлар маблагʻлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фан, таʼлим, маданият, согʻлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таʼминот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини таʼминлаш, бюджет ташкилотларини сақлаш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш ва бошқа молиялаштирилади.
Маҳаллий бюджетларни тузиш, шакллантириш, харажатларни молиялаштириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил
14 декабрда қабул қилинган “Бюджет тизими тЎгʻрисида”ги қонунига мувофиқ амалга оширилган.
Маҳаллий бюджетлар умумдавлат иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда, давлат маблағларини тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Улар маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолият кўрсатишларида аосий молиявий манба бўлиб, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини жойларда амалга оширишда асосий ролни ўйнайди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси тўғрисида”ги ЎРҚ-361-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Бюджет кодекси” ҳамда ўзбекистон республикаси Молия вазирининг “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли буйруғи ҳамда мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634 рақам билан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома асосида Давлат бюджетини харажатлар қисмини тузилади ва тасдиқланади. Давлат бюджетиринг даромадлар қисми Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармойишларига асосан амалга оширилади.

II. Вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари таркибини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Ўзбекистон Республикасининг “2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 2021-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-742-сон Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2022-йил учун даромадлари
4 378 945,7 млн.сўм ва харажатлари 4 378 945,7 млн.сўм прогноз қилинган. 2022-йил учун вилоятнинг вилоят бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2 718 215 282,0 минг сўмга тасдиқланган. 2022-йил учун шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2 660 730 438,0 минг.сўм даромадлари ва 2 760 240 896,0 минг.сўм харажатларининг прогнози режалаштирилган.
2022-йил учун вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармаси ҳажмлари
16 026,8 млн.сўм миқдорида белгиланган бўлиб, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг 2022-йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилиши ҳамда Тошкент вилояти вилоят бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг прогнозидан ошган қисми учун тегишли бюджетларининг захира жамғармалар миқдорларига аниқлаштириш киритилмаслиги белгиланган.
Бундан ташқари, Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва масъул бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш, маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш, бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида кўрсатилган. Тошкент вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш бош бошқармаларининг Ички аудит хизматлари билан биргаликда бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишлари кучайтирилиши, бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар ой якуни билан Кенгаша ахборот киритиб борилиши ва ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ҳамда ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилиши белгилаб қўйилган. Вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари туман ва шаҳар бюджетлари жами харажатларининг 5 фоизи ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилиши кўрсатиб ўтилган.
Бунда, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги, туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгиланган ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар мажбурий тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилиши белгиланган.

Download 86,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish