Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022 -2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармонига мувофиқ Мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар cтратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли фармонининг 5 устивор йўналишида ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш белгилаб қўйилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги
ЎРҚ-742-сонли Қонуннинг мақсади 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзининг жорий харажатлари таркибидаги тармоқни ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлашга ҳақли ва Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган қуйи ташкилотларига ўзларига республика бюджетидан ажратилган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини
10 фоизигача Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йўналтиришга ҳақли. Вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизмати тегишли ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилади ҳамда таҳлил натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг
20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади. Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантиришга доир лойиҳаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида чет эл манбаларидан (чет давлатлардан, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан) грант тарзида ажратилган маблағларни (миқдори ва соҳалари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мустақил белгилаш шартлари (имкониятлари)да тақдим этилган грант маблағлари бундан мустасно) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилиши белгиланган миқдорлари ушбу Қонунга ўзгартириш киритилмасдан кўпайтирилади. Юқоридаги Қонун ва Фармонларга асосан Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, “2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021-йил
30-декабрдаги 01/20-01-32/844-сонли хатини инобатга олиб, Тошкент вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашига тасдиқлаш учун киритилган ҳамда 2022 йил 8 январдаги
ВИ-44-4-10-0-К/22-сон билан Халқ депутатлар кенгаши қарори билан Тошкент вилоят бюджети тасдиқланган.