БОБ. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА БЛОКЧЕЙН ВА МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР Ушбу бобни оқигандан сўнг, қуйидагиларни билиб оласиз:
Електрон тижоратда блокчейнлар қандай ишлатилиши мумкин?
Електрон тижоратда блокчейнларнинг ишлатилиши қандай натигаларга олиб келади?
Молиявий технологияларнинг электрон тижоратдаги аҳамияти нималардан иборат?
Қандай қилиб блокчейларда электрон тижорат ҳавфсизлиги таъминландаи?
Молиявий технологиялар трансформацияси нима ва у қандай қилиб амалга оширилади?
Електрон тижоратда корхоналарнинг қандай бизнес-моделлари бор?
Блокчейн технологиялари, унинг яратилиши ва ишлатилиши
Блокчейн охирги ўн йилликда пайдо бўлгани билан кўпчилик унинг маъносини ҳалигача яхши тушунмайди ва шунинг учун ҳам унинг ишлатилиш соҳаларини тасаввур ҳам қила олмайди. Худди шунинг учун ҳам ушбу ўқув қўлланмада блокчейннинг асосий тамоиллари ва унинг турли соҳаларда ишлатилиши масалалари кўриб чиқилади. Блокчейнни кўпинча кўп мақсадли лойиҳа турига мансуб деб ҳам тушунилади. Чунки сиз ким ёки қайси соҳада ишлаётганингиздан қатъи-назар, блокчейндан фойдаланган холда нимадир қилишингиз мумкин. Масалан, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларга блокчейн қизиқарли ва перспектив бир муҳит бўлиб ҳизмат қилиши мумкин. Тадбиркор учун эса блокчейн механизми бизнес операцияларни ва ташқи алоқаларни қайта кўриб чиқиш ва лойиҳалаш учун жуда қулай восита сифатида ҳизмат қилиши мумкин. Тадбиркорлар блокчейн воситасида кўп маблаг сарф қилмасдан туриб, кам миқдордаги мижозлар билан ҳам стартап (янги лойиҳа)ларни қўрқмасдан бошлашлари мумкин. Блокчейн оддий объект ҳам, махсулот ҳам, тенденсия ҳам ёки қандайдир
имконият ҳам эмас. Балки у бир неча қисмлардан иборат бўлиб, уларнинг баъзилари биргаликда ишлайдилар, бошқалари эса мустақил ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда фаолият кўрсатадилар. Худди шунинг учун ҳам, яъни, модуллилик туфайли блокчейн технологияси жуда кўп йўналишларда ва соҳаларда ишлатилиши мумкин. Умуман айтганда, блокчейн технологиясининг ривожланиши жуда катта новаторлик потенсиалига эга. Худди интернет иқтисодиёти сингари, блокчейн технологияси ҳам янги турдаги иқтисод яратади ва худди шунинг учун ҳам биз ушбу имкониятдан фойдаланиш имкониятларини назардан қочиришимиз керак эмас. Криптотехнологик рақамли иқтисодиёт сиёсий нуқтаи-назардан ҳам, рақамли архитектура нуқтаи-назаридан ҳам, марказлашмаган ишончга асосланган иқтисодиёт бўлади. Блокчейн барчага бир хилдаги имкон бериб, иштирокчиларнинг имкониятларини қандайдир маънода тенглаштиради. Аввал бошданоқ интернетнинг асосий вазифаси маълумотларни тарқатиш ва унинг алмашинувини таъминлаш бўлса, блокчейннинг функсияси қандайдир қийматга эга бўлган маълумотларни узатишдир. Шундай қилиб, блокчейн, перспектив ҳамда келажак инновацион технологиясидир. Масалан, 2015 йил октябр ойида Тҳе эcономист журналида «Блокчейн, траст механизми» деб номланган мақола чиққанда интернет ва ижтимоий сайтлар ушбу маълумотни тезкорлик билан жаҳон бўйлаб инновацион янгилик сифатида тарқатдилар. Чунки унгача ҳеч ким блокчейн хақида бирор бир маълумотга эга эмас эди. Иқтисодиёт бўйича катта обруга эга бўлган журналнинг олд саҳифасида блокчейнни мақтаб, реклама қилиниши катта шов-шувга сабаб бўлди, албатта. Тҳе эcономист нинг таъкидлашича, блокчейн ишонч хосил қилишга имкон берувчи технология бўлиб, биткоин асосида турувчи ушбу ишонч механизми ҳозирги замон иқтисодиётининг фаолият кўрсатиш механизмини тубдан ўзгартириб юборади. Худди ўша 2015 йилнинг октябридан бошлаб, оммавий ахборот воситалари томонидан блокчейн мавзуси бўйича берилаётган маълумотлар камаймади, балки борган сари кўпайиб, блокчейн технологиялари, рақамли валюталар ва бошқа
тақсимланган реестрларга асосланган кўплаб миқдордаги лойиҳалар вужудга келди. Шундай қилиб, биргина обрули журналда нашр қилинган мақола туфайли блокчейн, биткоин, криптовалюта ва тақсимланган консенсус бўйича кўплаб қизғин муҳокамалар бошланди ва жаҳон бўйлаб янги технологиянинг инқилобий юриши бошланди. Шуни ҳам тушуниш лозимки, блокчейн – жамият ва иқтисодиётни батамом трансформация қилувчи, бир қанча бизнес моделларни тубдан ўзгартирувчи ва буларнинг натижасида илмий техник янгилик сифатида ишончни ҳаётга олиб кирувчи рақамли инновацион технологиядир. Ишонч мавжуд бўлгани учун оммавий ахборот воситаларига босим анча камаяди, кўпчилик корхона ва ташкилотлар блокчейн технологиялари билан таъминланадилар, блокчейндан фойдаланадиган лойиҳалар сони эса кўпаяди, инвесторлар буни тушунган холда ўз куч-ғайратларини бундай технологияларни ривожлантиришга қаратадилар. Натижада биз ҳам блокчейн технологиялари туфайли дунёга ишонч нуқтаи-назаридан қарай бошлаймиз ва бизга блокчейн технологиялари озодлик ва ишонч баҳш этади. Бу атаманинг маъносини тушуниш учун қуйида унинг турли хилдаги нуқтаи-назар ва ёндошувлардан келиб чиққан аниқланувларини берамиз, бу уни янада тўлиқроқ тушунишга имкон беради:
Do'stlaringiz bilan baham: |