Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


-жадвал Таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар ва



Download 127,06 Kb.
bet8/11
Sana22.03.2022
Hajmi127,06 Kb.
#505828
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жабборов Б.

2-жадвал
Таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар ва уларни қўллаш ўрни



Усулларнинг номи

Изоҳ

1

2

3

1.

Корреляцион-реграцион таҳлил усули

Ўзгарувчи бирликка таъсир этувчи, ўзаро алоқадорлик ва
боғланишдаги алоҳида белгининг бошқа белгилар таъсирида ўзгаришларини аниқлаш

2.

Логорифмлар усули

Натижавий кўрсаткичга таъсир этувчи кўплаб омилларнинг таъсирини аниқлашнинг математик ифодага солиниши

3.

Детерминантлар усули

Якуний ифодага таъсир этувчи бир омилнинг иккинчи омилни туғдирувчи ва уларнинг алоҳида таркибланиши

4.

Матрицалар усули

Якуний ифода ва натижавий
кўрсаткичларга таъсир этувчи омилларни жуфтлик, бирлик ва кўплик коэфициентларда аниқлаш

5.

Чизиқли программалаштириш
усули

Хўжалик жараёнларини функция
ва чекланишларда қаторли тарзда
программалаштириш ва уларни
бошқариш бўйича муқобил
қаторлардан энг оптимал вариантини аниқлаш

6.

Назарий ўйин усули

Ижтимоий, экологик, технологик
шартларни ҳисобга олган ҳолда
бошқаришни бир хил даражада
сақлашнинг шартларини белгилаш

Иқтисодий-математик усулларни қўллаш асосида:
Таҳлилни бажариш муддати тезлашади;
ўзгаришлар ва уларнинг таъсирини аниқ ҳисоблаш мумкин
бўлади;
оддий-анъанавий усуллар билан ҳисоблаб бўлмайдиган мураккаб
омиллар ва кўп омилли кўрсаткичларни тўлиқ ўрганиш имкони
туғилади;
ҳар бир таъсир этувчи омилнинг миқдор ва сифат жиҳатларини
аниқ кўрсатиб бериш имконияти туғилади;
ҳисоблаш техникаларидан фойдаланиш осонлашади ва
ҳакозолар.
Таққослаш усули ва уни қўллашда амал қиладиган шартлар
Молиявий ва бошқарув таҳлилининг оддий-анъанавий (одатдаги)
усулларидан энг кўп ва аввалдан қўлланилиб келинаётгани таққослаш
усулидир. Ҳар қандай иқтисодий ҳодиса, жараённи ўрганиш, таққослаш,
маълум кўрсаткичлар билан нисбат, солиштириш йўли билан ўрганилади.
Бундай ўрганишда ҳодиса ва жараёнларни ўзгартиришининг асосий ва
қўшимча сабаблари аниқланади, тараққиёт даражасига баҳо берилади.
Одатда таҳлил таққослаш билан бошланади дейилади. Таққослашнинг бир неча турлари мавжуд: бизнес режа маълумотлари, ўтган йиллар эришилган
кўрсаткичлар, энг илғор ва юқори, ўртача эришилган натижалар билан.
Бизга маълумки иқтисодий таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири
тузилган бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишига баҳо беришдан
иборатдир. Шундан ҳам маълумотлардаги ҳисобот (ўрганилаётган) йил
эришилган натижаларини таққослаш таҳлилининг аҳамияти юқорилиги
кўринади.
Бизнес режа маълумотлари билан ҳақиқатда эришилган натижаларни
таққослаб, аниқланган фарқлар таҳлилнинг кейинги чуқур ўрганиш учун
обеькт бўлади, яъни ҳисобланган ўзгаришлар тузилган бизнес режанинг
асосланганлиги, тўғри ва бор ҳақиқий имкониятга яқин, бажарилиш
имконияти кенглигини билдиради. Шунингдек, бу аниқланган фарқлар
бизнес режанинг сифатли тузилганлиги ёки бор ҳақиқатдан узоқлилигини
ифодалайди.
Ҳақиқатда эришилган маълумотларни бизнес режада кўзда тутилган
кўрсаткичлар билан таққослашда аниқланган катта фарқлар, айрим ҳолларда
баҳо ўзгаришлари ёки паст режалаштирилиши, имкониятларни тўла ҳисобга
олинмаганлиги сабабли юзага келиши мумкин.
Бундай ҳолларда аввалги тузилган бизнес-режа кўрсаткичлари қайта
ҳисобланиши (корректировка) лозим ва сўнгра ўрганиладиган маълумотлар
таққосланади. Хуллас, таҳлилда кўрсаткичлар асосланган бўлиши (мумкин)
талаб қилинади.
Молиявий ва бошқарув таҳлилининг таққослаш усули жорий давр
маълумотлари билан ўтган йиллар кўрсаткичларини боғлаб ўрганишда ҳам
кенг қўлланилади. Айниқса кунлик, ўн кунлик, ойлик, кварталлик ва йиллик
фаолиятини айнан ўтган йилларнинг шу даврларида эришилган натижаларга
таққослаш зарур, фақат аниқ натижаларни билиш учун таққосланиш шарт ва
талабларга амал қилинса бас. Маҳсулотлар таннархи, харажат турлари ва
элементларини ўрганишда бундай қайта ҳисоблашлар, бир хил баҳо
ўлчамида ўрганишлар талаб этилади.
Таҳлилда муҳим аҳамиятни чет эл тажрибаларини ўрганиш мақсадида
ташкил этиладиган хорижий фирмалар билан корхона (фирма)
маълумотларини таққослаш эгаллайди. Бунда кўрсаткичлар бир-бири билан
таққослаши мослаштирилиб, сўнгра эса илғор тажриба натижалари
ўрганилади ва келгуси фаолиятда бу тажрибаларга амал қилиш йўллари
кўрсатилади. Корхона (фирма) фаолиятида қанчалик кўп чет эл илғор
тажриба ва технологияси жорий қилиниш йўлларини белгилаш, келгусида
шунчалик самарали, ишлаб чиқаришни ташкил қилишга асосий замин
бўлади. Молиявий ва бошқарув таҳлилида таққосланишнинг турли
усулларини мунтазам қўллаш, йўл қўйилган камчиликларни тузатишга,
юқори кўрсаткичга ва тажрибага эга бўлган қўшни хўжаликлар ютуқларидан
фойдаланишга имкон яратади.
Таққослаш усули корхоналар фаолиятининг таҳлилида қўшни
хўжаликлар, ўртача туман, вилоят ва республика маълумотлари билан
ўрганилаётган хўжалик маълумотларини солиштиришда ҳам ишлатилади.
Буларнинг барчаси хўжалик фаолиятининг тўла ва чуқур ўрганишга, кўрсаткичларни ўсиш ёки камайганини аниқ билишга имкон яратади.
Қуйидаги расмда таққослаш усулининг қўлланилиши доираси
кўрсатилган (2-расм).


Download 127,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish