Молиявий таҳлил ҳам аниқ фан сифатида қуйидагилар ҳақида махсус билим беради:
Иқтисодий жараён, ҳодиса ва воқеалар ривожланишини, ўзгаришини обектив (ташқи) ва субектив (ички) таъсир этувчи омиллар билан умумий боғлиқ ҳолда ўрганиш;
Ўрганилаётган фирма, ташкилот, муассаса ва уюшмаларнинг фаолиятини тўлиқ ва кенг ўрганган ҳолда аниқ ва холисона баҳо бериш;
Ижобий ва салбий таъсир этган омилларни аниқлаш, рақамларда кўр- сатиш ва ҳисоблаш;
Бор бўлган имкониятлар, самарадорликни оширишни йўл-йўриқ- ларини кўрсата олиш;
Илғор ғоя ва тажрибаларни ўрганилаётган жараёнга қўллаш йўналишларини белгилаш;
Молиявий ва бошқарув таҳлилида ўрганилаётган ҳодиса ёки жара- ён майдадан-йирикка, оддийдан мураккабга ёки, аксинча ўрганилади ҳамда умумий бирлиги ва бир-бири билан узвий боғланиши эътиборга олинади. Демак, хўжалик фаолиятини таҳлили фирмаларининг иқтисодий фаолия- тини обектив ва субектив омилларни эътиборга олиб ўрганади.
Турли мулкчилик тизимига асосланган иқтисод бозор механизмининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Унинг субектлари бўлган корхона ва ташкилотлар, алоҳида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субектлар мулкнинг эгаси ва тасарруф этувчиси сифатида уни тўғри бошқаришдан манфаатдордирлар, бу эса, албатта, содир бўлаётган хўжа- лик жараёнлари ва ҳодисаларини даврий кузатишни, фаолият натижавийлигини батафсил ўрганишни Молиявий таҳлил қилишни талаб этади. Шу жиҳатдан корхона (фирма) фаолиятини бошқаришнинг муҳим воситаси ва қуроли бўлган Молиявий таҳлил ўта аҳамиятли ҳисобланади.
Белгиланган режаларнинг амалда қандай бажарилаётгани ёки ишлаб чиқаришни бориши тўғрисидаги реал аҳвол бухгалтерия ҳисоби ёрда- мида ўрганилади. Бухгалтерия ҳисобида шаклланган маълумотлар пиро- вард натижада бошқарув эҳтиёжлари учун ишлатилади. Бошқарув қарорлари эса таҳлил маълумотларига асосланади. Демак, Молиявий таҳлил режа, бозордаги аҳвол ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида обектдаги ўзгаришни миқдор ва сифат жиҳатдан ўрганади ҳамда баҳо беради. Унинг ёрдамида йўл қўйилган камчиликлар топилади ҳамда тугатилади, обектни янада ривожлантириш йўллари белгиланади ёки самарали ишлашни таъминлайдиган йўналишга ўтказилади. Бу эса, бошқарув қарорларини нечоғлик реал қабул қилинишига асос бўлади. Демак, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари ҳам иқтисодий-таҳ- лил воситасида қайта ишланар экан. Бу билан таҳлилнинг бошқарув фаоли- ятини тўғри эканлиги ва унинг моҳияти янада яққолроқ кўринади.
Бошқарув жараёнида тартибга солиш функсияси – бошқарувчи субектнинг энг мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишда ўта му- ҳим ҳисобланади. Бу билан, ўрганилаётган обектга комплекс ёндо- шилиб, бутун бир тузилмани ижобий ва салбий жиҳатлари назарда тутилган ҳолда энг мақбул чоралар ёки тадбирлар белгилинади. Натижада, бош- қарув обекти фаолияти ёки дастуридаги салбий ҳолатлар тугатилади ва бошқарув дастурларига аниқлик киритилади. Мазкур ишлар бевосита Молиявий таҳлил ёрдамида амалга оширилади. Чунки, тартибга солинаёт- ган ҳар бир обект ҳар томонлама чуқур ўрганилади.
Бошқарувда асосий фаолиятни ишончлилигини таъминлашда назорат этишнинг ҳам роли каттадир. Унинг ёрдамида фаолиятнинг бориши, уларнинг нечоғлик ҳаққонийлиги текширилади. Текшириш жараёнини сифати, ишончлилигини ошириш учун таҳлилнинг усуллари, тамойилларидан фойдаланилади ва шу асосда керакли хулосалар ёзилади. Мисол учун, корхонада аудит текширишларида молиявий ҳолат; барқарорлик; натижалар ва шу кабиларни ўрганади. Айтиб ўтилган барча бошқарув функсиялари корхонани иқтисодий ривожланиши учун тайинланган, бироқ, корхонани фақатгина иқтисодий тузилма деб қараш ҳам, унга бир томонлама ёндошишни келтириб чиқаради, чунки, унинг ўзига хос ижтимоий, экологик ва бошқа шу каби жиҳатлари ҳам мавжуд. Демак, корхона тузилмасида ижтимоий, экологик жараёнларни ҳам таҳлил этиш ундаги мазкур йўналишдаги ҳақиқий аҳвол ва унинг такомиллаштириш масалала- рини ўрганади ва уларга таъсир этади. Буларнинг натижаси эса, иқтисодий жараёнларга кўрсатган таъсири билан аниқланади. Фикримизни умумлаш- тириб, шу нарсаларни айтиш мумкинки, Молиявий таҳлил корхонани бошқаришнинг муҳим функсияларидан биридир.
Унинг ёрдамида:
бошқарув қарорларини илмий асосланиши таъминланади;
мулк ва маблағлардан фойдаланишнинг муқобиллик шартларини белгилайди ва бошқарувчи улар қаторидан ўзи учун мақбул бўлган оптимал вариантларни танлайди;
д) истиқболли бошқариш учун замин тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |