Тошкент молия институти “молия-кредит” кафедраси


Ўзбекистон Ресрубликасида Молиявий таҳлил қуйидаги йўналишларда ривожланиши лозим



Download 127,06 Kb.
bet6/11
Sana22.03.2022
Hajmi127,06 Kb.
#505828
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жабборов Б.

Ўзбекистон Ресрубликасида Молиявий таҳлил қуйидаги йўналишларда ривожланиши лозим:

    • рақобатдош иқтисодиётни шакллантириш ва уни ривожлантиришда хўжалик юритувчи субектларнинг фаолиятини молиявий ва бошқарув жиҳатидан таҳлил этишни такомиллаштириш лозим;

    • ҳозирги вақтда республикамизда кўп мулкчиликка асосланган бозор тизимидаги корхоналар вужудга келди. Молиявий таҳлил ҳам ана шу соҳага мос ривожланиши лозим;

    • Ўзбекистонда барча соҳалар бўйича, айниқса, бухгалтерия ҳисобининг жаҳон андозаларига мос тизими қабул қилинмоқда. Бу эса халқаро андозага мос молиявий ва бошқарув таҳлили тизимини ҳам яратишни тақозо этади;

    • бу фаннинг назариясини ўзимизда шаклланаётган бозор иқтисодиётининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда яратиш лозим;

    • Ўзбекистонда макроМолиявий таҳлил амалий жиҳатдан обектив заруриятга айланди, аммо, унинг назарияси ва методологияси яратилган эмас, шу туфайли келажакда макроМолиявий таҳлилни назарий ва методологик асоси ишлаб чиқилиши лозим;

    • олимлар саноат, қурилиш, транспорт, хизмат ва бошқа иқтисодиёт- нинг муҳим соҳалари бўйича дарслик ва ўқув қўланмалар яратишлари лозим;

    • иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда бу фанга тегишли аҳамият берилиши ва давлат таълим стандартларига ҳамда ўқув режаларига киритиш лозим.

Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг мус- тақил фани – Молиявий таҳлилнинг ривожланиши учун асос бўлади. Бу фаннинг келажакда аҳамияти кескин ошади, чунки бозор иқтисодиёти шароити ҳар хил корхоналарнинг хўжалик фаолиятини чуқур ўрганишни, таҳлил қилишни тақозо этмоқда.
3. Молиявий таҳлил фанининг асосий вазифалари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарни бошқаришда Молиявий таҳлилнинг роли кескин ошмоқда, чунки, бошқарув тизимида олдинги маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечилиб, янги, эркин иқтисодий механизмлар орқали бошқариш тизими шаклланмоқда. Собиқ иттифоқ даврида таҳлил, асосан, режа кўрсаткичларини асослашга, унинг бажарили- шини таъминлашга қаратилган эди. Эндиликда эса ҳар бир хўжалик субекти, мулк шаклидан қатъий назар ўз фаолиятини юқоридан берилган буйруқни бажаришга қаратмасдан, балки, мустақил равишда ўзининг иқтисодий қудратини такомиллаштириш мақсадида эркин бошқаришга қаратади. Бу эса, ўз навбатида, Молиявий таҳлилнинг ролини янада оширади. Молиявий таҳлил орқали ҳар бир субектда мавжуд бўлган ички ва ташқи имкони- ятлар аниқланади, уларни амалиётга сафарбар қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Ҳар бир фаннинг вазифаси иқтисодий шарт-шароитга қараб белгиланиб борилади, лекин у олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ ва кенг ҳал этиш учун қатор услубларни қўллайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
ўрганилаётган обектга (ҳодисага) тўғри ва холисона баҳо бериш;

    • корхонанинг бизнес-режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;

    • тузилган бизнес-режаларнинг тўғри ва илмий асосланганлигига баҳо бериш;

    • ҳар бир йўналишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш ва шу омилларни ишнинг самарадорлигини оширишга сафарбар қилиш;

    • бизнес-режанинг бажарилиши натижасида корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий қудратини яхшиланиши, ҳар бир хўжалик субектининг рақобатбардошлилигини оширилиши учун мавжуд ички ва ташқи имкониятларни ўрганиш;

    • моддий, меҳнат ва молиявий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланганликка баҳо бериш;

    • корхонанинг иқтисодий ва молиявий потенсиалига, унинг тўловга қобилиятлилигига баҳо бериш ҳамда бу натижага тезкор чора-тадбирларни қўллаш йўлларини ишлаб чиқиш;

    • хўжалик ҳисоби тамойилларига, тижорат ҳисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;

    • корхоналарда мавжуд бўлган самарадорликни ошириш йўлида уларнинг имкониятларини аниқлаш;

    • корхонанинг тижорат сирини сақлаган ҳолда унинг молиявий аҳ- волини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташқи инвесторларни корхона фаолиятини яхшилашга жалб этиш;

    • корхонани бошқаришнинг энг қулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илғор ғоя ва тажрибаларни ўрганилаётган ҳодисага қўллаш йўл-йўриқларини кўрсатиб бериш, тегишли ахборотлар манбайини етказиб бериш;

    • енг тўғри ва оқилона, келгусида иш юритиш ва корхоналарни бошқариш бўйича хулосалар бериш;

    • корхоналарни ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;

    • режанинг бажарилишига обектив баҳо бериш ҳамда уни бажаришда корхоналарга боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган омиллар ва сабабларни бир-биридан ажратган ҳолда аниқлаш;

    • корхоналарнинг хўжалик фаолияти жараёнида эришиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан аниқлаш;

    • корхоналарни ривожлантиришга асос бўладиган инноватсион ғояларни иқтисодий жиҳатдан асослаш;

    • корхонанинг истиқболли режаларини тузиш учун иқтисодий кўрсаткичлар асосини аниқлаш;

    • қабул қилинган бошқарув қарорларини мақбуллигини ўрганиш (бошқарувнинг иерархик тузилишидаги барча босқичлар бўйича).

Бозор иқтисодиёти шароитида «Молиявий таҳлил»нинг вазифаси ушбу юқорида таъкидланган вазифалар билан чекланмайди. Бозор шароитида корхоналар фаолияти шу даражада серқирраки, таҳлил жараёнида унинг ҳамма жиҳатларини ўрганиш лозим бўлади. Шу сабабли ҳам, Молиявий таҳлилнинг вазифаси ҳам кўп қирралидир. Биз эса шу каби вазифаларнинг айримларини санаб ўтдик холос. Кўриниб турибдики, Молиявий таҳлилнинг вазифаси бозор муносабатлари шаклланаётган бугунги шароитда ҳам, келажакда ҳам корхоналар хўжалик фаолиятини узлуксиз яхшилаб бориши учун иқтисодий дастак сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 127,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish