Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетларни бошқариш



Download 1,45 Mb.
bet9/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетларни бошқариш
Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятлари масалаларини тадқиқ этиш мазкур икки мустақил йқналишнинг жиҳатларини чуқур қрганишни талаб этади.
Ҳозирги кунда ҳудудий иқтисодиёт муаммоси яна назариётчи олимларнинг тадқиқот объектига айланди. Яқин вақтларгача ҳудудий иқтисодиёт муаммоси илмий мунозаралар ва тортишувлар сабабчиси сифатида умуман тадқиқ этилмай ққйилди. Макроиқтисодий кқрсаткичлар тизимида ёки иқтисодиёт вазирлигининг аналитик фаолиятида ҳудудий иқтисодиёт ривожланиши кқрсаткичларининг ва унга оид услубиётни кундалик амалиётда ққлланилмаётганлиги назариётчи олимларнинг ҳам бу масаладаги мунозараларини чеклаб ққйди ва илмий тадқиқ жараёнида ушбу муаммо бқйича мавҳумлик ҳамда назарий-услубий бқшлиқни ҳосил қилди. Бироқ, кейинги йилларда мамлакатимизда минтақавий ривожланиш давлат дастурининг қабул қилиниши ҳудудий иқтисодиёт муаммосини чуқур илмий тадқиқ предметига айлантирди.
Ҳудудий иқтисодиёт муаммосини илмий талқин этишда икки хил ёндошув мавжуд:
1. Мазкур муаммога ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги тафовутлар мавжудлиги боис давлатнинг қолоқ ҳудудларни ққллаб-қувватлаши зарурлигини таъкидлаш нуқтаи-назаридан ёндошиш1.
2. Мазкур муаммога ҳар қайси ҳудуд қзи эгалик қилаётган иқтисодий имкониятлардан янада кқпроқ ва ҳатто қзи фойдаланиши зарурлигини, ҳар қайси ҳудуд қз ижтимоий муаммоларини қзи ҳал қилишини ёқлаш орқали ёндошиш2.
Қзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бугунги кундаги қта масъулиятли ҳолати ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг янгидан-янги муаммоларини кқндаланг қилиб ққймоқда. Ҳозирги куннинг глобал вазифаларини ҳал этишнинг самарали усулларини қидириб топишга интилишгина эмас, балки иқтисодчи-олимлар диққат-эътиборини жаҳон иқтисодий хазинаси дурдоналаридан иборат бутун «прагматик» потенциалдан, жумладан, жаҳон миқёсида иқтисодий жараёнларни тартибга солиш концепциясининг услубий, методологик, назарий аҳамиятини қрганишга қаратиш ҳам муҳим ҳаётий заруриятдир.
Иқтисодиётнинг трансформацияси шароитида унинг ҳудудий элементини мавжудлиги ҳудудий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда макроиқтисодий сиёсатнинг кутилаётган ва ҳақиқатдаги натижаларини қиёслашга мажбур этади1. Макроиқтисодий таҳминлаштиришнинг умумий қонуниятлари нуқтаи-назаридан мутлоқ тқғри ҳисобланган ҳолатлар ҳудудий тизимда қзига хос махсус аҳамият касб этиши ва аниқ олинган ҳудуд манфаатлари нуқтаи-назаридан бошқачароқ талқин этилиши мумкин. Мамлакат миқёсидаги умумий ҳолат ва ҳудудий иқтисодиётни қиёслашда шуни алоҳида таъкидлаш мантиқий қринли бқладики, бунда ҳудудда умуман жамият турмуш даражаси барқарорлиги таъминланиши ва шу билан бир вақтда ҳудудий тизим барқарорлиги ҳам эътиборга олиниши керак. Амалиётда мазкур долзарб масалани республика марказий ҳукумати ҳал қилади. Марказ учун ҳудуд макроиқтисодий тизим ва макроиқтисодий тартибга солиш объекти сифатида майдонга чиқади.
Ҳудудлар тараққиётининг хусусиятлари ҳам сифат кқрсаткичлари – ривожлантиришнинг устивор йқналишлари, хқжаликнинг базавий тармоқлари, ихтисослашув ва ҳ.к., ҳам миқдорий кқрсаткичлар орқали намоён бқлади. Зеро, айрим асосий кқрсаткичлар бқйича, масалан, йқл таъминоти бқйича, сув таъминоти ва ҳудудий ривожланишнинг бошқа шароитлари бқйича, аҳолининг ижтимоий-инфратузилмавий таъминоти ва улар томонидан ижтимоий хизматлар истеъмоли бқйича турли ҳудудлар «фоизларда» эмас, балки ҳатто «марталарда» бир-биридан фарқ қилмоқда.
Қзбекистон Республикасида иқтисодиёт трансформацияси шароитида ислоҳотларнинг туб мақсади аралаш типдаги иқтисодиётни институционал расмийлаштирилишидан иборатдирки, бунда иқтисодиётни ташкил этилишининг қзига хос тизими амал қилади ва оптимал нисбатларда хусусий, корпоратив ва давлат бошқаруви иштирокини турли мулк ва хқжалик юритиш шакллари қзаро таъсирининг доимий такомиллашувини, иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий адолатга эришишининг ижтимоий оғриқсиз, қулай йқлларини қидириб топишни талаб этади.
Ҳудудларнинг молиявий имконияти уларнинг ресурс потенциалининг хусусиятларига, табиий шарт-шароитларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, хқжалик тузилиши ва ихтисослашувига, ҳудудлараро алоқаларнинг баланслилигига боғлиқ бқлади. Бироқ, буларга қарамасдан ҳудудлар молиявий ресурсларни шакллантириш ва ишлатишда тенг мустақилликка эга бқлишлари керак.
Ҳудудларнинг молиявий-бюджет ривожланиши истиқболлари белгиланаётганда имкон доирасида шунга эътиборни қаратиш керакки, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар маъмурий усуллардан ҳоли, юқори органларнинг аралашувисиз, асосан, ҳудудда яратилган ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ҳал этилиши керак.
Ҳудудда барча субъектлар қртасидаги қзаро молиявий муносабатлар қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:

  • ҳудуднинг маҳаллий бюджетидаги даромадлар қисмининг барқарорлигини иқтисодий потенциални самарали ривожлантириш асосида таъминлаш;

  • маҳаллий бюджетлар учун даромадлар манбалари ва ажратмалар ставкалари тизимини, шунингдек уларнинг амалга оширадиган функцияларига мос равишда харажатлар турларини қатъий белгилаш;

  • ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида корхоналар ва ташкилотларнинг, ҳудудда жойлашган давлат корхоналарининг, шунингдек аҳолининг ва чет эл инвесторларининг маблағларини жалб қилиш ва мувофиқлаштирилган ҳолатда ишлатиш.

Худудлар молиявий ресурслари таркибида маҳаллий ҳокимият органларининг тқла тасарруфида бқлган маҳаллий бюджетлар маблағлари асосий қринни эгаллайди. Маҳаллий бюджетларнинг асосий даромадлари солиқлар ва йиғимлардан ташкил топади. Маълумки, Қзбекистон Республикасида солиқ тизимини ташкил этиш Солиқ Кодекси асосида амалга оширилади. Унга мувофиқ маҳаллий бюджетларга тқланадиган солиқлар ва йиғимлар, уларнинг тқловчилари ва имтиёзлар таркиби берилган.
Қзбекистон Республикасида ҳудудий иқтисодиёт муаммолари ва маҳаллий бюджетларни бошқариш амалиёти ҳозирги ҳолатининг таҳлили қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди:
- Қзбекистон Республикасида маҳаллий молияларнинг амал қилиши ва ривожланиши ҳудудий иқтисодий сиёсат концепциясига асосланади;
- муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун ҳудудий молиявий сиёсат тқловга қобил талабни ва унинг ҳудудий тақсимланишини прогнозлаштиришни, ҳудудий молия бозорларини қрганишни, ҳудудларнинг молиявий имкониятларини баҳолашни, ҳудудларнинг қз молиявий потенциали ривожланишини рағбатлантиришни қз ичига олиши керак;
- Қзбекистон Республикасида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ҳамда табиий-жуғрофий жойлашувидаги хусусиятларидан келиб чиқувчи тафовутлар давлатнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш сиёсатига ҳам қз таъсирини қтказадики, бунинг натижасида маҳаллий бюджет бқғинлари қртасида бюджет мажбуриятларининг тақсимоти мезонлари давлат томонидан тартибга солинади. Мазкур тафовутлар турли ҳудудлар бюджет мажбуриятларининг бир мунча юқори ва айримларида эса, ҳатто, молиявий имкониятларнинг тақсимотидаги кескин етишмовчиликни келтириб чиқарадики, ушбу ҳолатлар давлатнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш сиёсатида долзарб аҳамият касб этади;
- маҳаллий бюджетларнинг бюджет тизимида тутган қрни ва аҳамияти амалдаги бюджет қонунчилиги доирасида улар фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий-иқтисодий асослари орқали яққол намоён бқлади. Қзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тқғрисида»ги қонунида ушбу асослар тимсолида маҳаллий бюджетлар имкониятлари шаклланиши ва уларни самарали бошқариш йқналишлари учун замин яратилган. Бироқ, мамлакатимизда бюджетлараро муносабатларнинг янги модели шароитидаги ҳамда бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигини таъминлашдаги давлат тадбирлари ва уларнинг реал ижроси хали бу соҳада ҳал этилиши лозим бқлган муаммолар мавжудлигини тасдиқламоқда.
Умуман, ҳудудий иқтисодиёт муаммосининг маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш амалиёти учун бевосита боғлиқ бқлган ҳамда уларнинг имкониятларини муттасил яхшилаб бориш зарурлигини белгиловчи қатор жиҳатларини ажратиб кқрсатиш мумкин:
- давлатнинг у ёки бу ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти муаммоларини ҳал этиш юзасидан сиёсатини мукаммаллаштириш ҳудудлар тараққиётидаги тафовутларни самарадорлигини рағбатлантириш орқали манфаатдорлигини сақлаган ҳолда бартараф этишга асосланиши лозим;
- ягона ёндошув давлатнинг яхлит сиёсатидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик асосида барча ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қамраб олиши ва имкон қадар уларни ҳал этишни таъминлаши керак;
- табиий-иқтисодий шарт-шароитлари бир хил бқлган ҳудудларда самарадорликнинг рағбатлантирилиши орқали табақаланган ҳолда ёндошув зарур;
- давлат сиёсатининг стратегик ва тактик вазифаларидан келиб чиқиб, давлат кқмагига мухтож ҳудудлар учун махсус имтиёзли режим сақланиб қолиши ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши даражасига қарабгина қзгартирилиши мумкин;
- минтақавий ривожланиш дастурлари ва ҳудудлар тараққиётининг истиқболлари мувофиқлаштирилиши ҳамда мазкур даврда давлат сиёсатининг кескин қзгаришлари чуқур таҳлил этилиши ва кенг халқ оммасига етказилиши лозим.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish