Таянч сқз ва иборалар:
Молиявий имконият;
Ҳудуднинг молиявий, бюджет, солиқ имкониятлари;
Маҳаллий бюджетлар имкониятлари;
Молиявий имконият омиллари;
Молиявий имкониятни ошириш йқллари ва манбалари;
Молиявий имкониятни баҳолаш услубиёти;
Даромад базаси;
Харажатлар динамикаси ва кқлами;
Маҳаллий бюджетлар молиявий имконияти яхшилаш.
Маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятлари тушунчаси.
Ўзбекистон Республикасида бюджет тизимини ислоҳ қилиш ва маҳаллий бюджетларни самарали бошқаришнинг ҳозирги кундаги амалиёти назариётчилар олдига унинг қатор янги муаммоларига ечим топишни кўндаланг қилиб қўймоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасида бюджет тизими тараққиётининг ҳозирги босқичи давлатнинг яхлит бюджет ва ижтимоий сиёсатининг манфаатлари муштараклигини таъминлаш асосидаги ўта масъулиятли вазифаларни самарали бажарилишини талаб этмоқдаки, ушбу вазифанинг икки жиҳатини ажратиб кўрсатиш муҳимдир: биринчидан, давлат ижтимоий сиёсатининг жойлардаги ижобий ижроси ёки ҳудудий иқтисодиёт доирасидаги муаммоларнинг кескинлашувига йўл қўймаслик ва иккинчидан, маҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг кенгайиб бориши шароитида шунга мос тарзда уларни имкониятларини яхшилашнинг зарурлиги. Ушбу ҳар икки жиҳатнинг ўзаро боғлиқ тарзда биргаликда олиб борилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳозирги кундаги ўта муҳим муаммосини ижобий ҳал этишга имкон беради. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Жойларда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт муаммоларини муваффаққиятли ва молиявий инқирозларсиз ҳал этиш маҳаллий бюджетлар даромад базасининг барқарорлигини, шу жумладан, улардаги инвестицион, солиқ, валюта имкониятларининг бир текис тақсимотини талаб этади ва бу нисбатдошликда ҳудудларнинг иқтисодий фаоллиги рағбатлантирилиши лозим».1 Мамлакатимиз молия-бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳудудий иқтисодиёт муаммоларининг кескинлашуви шароитида маҳаллий бюджетлар имкониятларини янада ошириш заруриятини кўрсатмоқда.
Худудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йқналишларининг илмий тадқиқи ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этади. Ушбу заруриятни онгли тарзда мушоҳада этган ҳолда изланишнинг асосий йқналишлари белгилаб олинганки, улар қаторида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб қтиш мақсадга мувофиқдир:
Маҳаллий бюджетлар имкониятларининг мазмуни, омиллари ва ҳудуд ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги аҳамиятини тадқиқ этиш.
Янги шароитларда маҳаллий бюджетларни «молиявий тенглаштириш» сиёсати орқали бошқаришнинг дастаклари амал қилиши хусусиятларини таҳлил этиш.
Бюджетлараро муносабатлар амалдаги механизмида маҳаллий бюджетлар имкониятлари шаклланишининг омилли, комплекс таҳлилини амалга ошириш.
Маҳаллий бюджетлар ривожланиш истиқболларини белгилашда улар имкониятларини ошириш йқналишлари бқйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш.
Қзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш юзасидан ислоҳотлар қуйидаги долзарб масалаларни қз ичига олиши лозим: маҳаллий бюджетларнинг қз ва бириктирилган даромадларини ошириш; давлатнинг марказлашган молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш; бюджетлараро муносабатларни мукаммаллаштириш орқали маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш; бюджет жараёни ва янги бюджет таснифини такомиллаштириш; ҳудудий иқтисодиёт муаммоларини ижобий ҳал этиш имконини берувчи маҳаллий бюджетлар самарали ижросини таъминлаш механизмини яратиш.
Молия-бюджет ислоҳотларини қтказиш жараёни ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллий бюджетлар ролини ошириш ва шу билан бир вақтда улар молиявий базаларини мустаҳкамлаш, ушбу талабларга жавоб берувчи молия-бюджет ва солиқ механизмини яратиш, бюджетлараро муносабатларни мукаммаллаштириш ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини оширишни таъминлашнинг услубиёти ва тамойилларини аниқлашни қз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |