Тошкент молия институти «Молия» кафедраси


-мавзу. Маҳалл ий бюджетларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 1,45 Mb.
bet13/39
Sana26.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#469755
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
MAHALLIY BUDJETLAR

6-мавзу. Маҳалл ий бюджетларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(2 соат)


Режа:



  1. Маҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг моҳияти ва тавсифи.

  2. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида давлат бюджет сиёсатининг асосий йқналишларида маҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ортиши.

  3. Маҳаллий бюджетларнинг ҳуқуқлари.

  4. Маҳаллий бюджетларнинг мажбуриятлари.

  5. Маҳаллий бюджетлар фаолиятида бюджет қонунчилиги ва бюджет амалиётидаги тараққий этган давлатлар ижобий тажрибалари қзлаштирилишининг аҳамияти.



Таянч сқз ва иборалар:



  • Маҳаллий бюджетлар хуқуқлари тизими;

  • Маҳаллий бюджетлар мажбуриятлари тизими;

  • Маҳаллий бюджетлар ривожланиш қонуниятлари;

  • Маҳаллий бюджетлар хуқуқ ва мажбуриятларининг ортиши;

  • Бюджет мустақиллиги;

  • Бюджетнинг таъминланганлиги;

  • Бюджет барқарорлиги;

  • Маҳаллий бюджетлар манфаатдорлиги.




  1. Маҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг моҳияти ва тавсифи.

Махаллий бюджетларнинг хукуклари – махаллий бюджет доирасидаги барча бюджетларнинг даромадларининг шаклланиши ва уларни бюджетга келиб тушишида махаллий хокимият органларининг ваколатлари тушунилади. Шундай экан, махаллий бюджетлар даромад базасини мустахкамлаш учун тегишли хукук ва имтиезлар тизими билан мустахкамлашган манбалар зарурдир.
Узбекистон Республикасининг бозор иктисодиетига утиш ва мустакил республика булиши муносабати билан хозирги вактда махаллий бюджетни даромадларининг ташкил булишида хукукий асосларини республикамиз шароитига мослаштириб узгартирилди. Бу Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кабул килинган конунларда уз аксини топади.
Ушбу конунлардан бири Узбекистон Республикасининг Солик кодекси хисобланади.Ушбу кодекс 1998 йил 1 январдан амалга киритилди. Солик кодексида махаллий бюджетлар даромадлари манбалари ва уларнинг ташкил топиши аник келтириб утилган.
Махаллий бюджетларнинг даромад базаси худудларда яратилаетган миллий даромад, яъни ишлаб чикаришнинг ривожланиш даражаси, даромадларнинг доимий ва бир маромда тушумини махаллий хокимият даромадлари ошишидан манфаатдорлиги билан бевосита богликдир. Биринчидан, махаллий бюджетдан даромадларни оширишнинг ички резервлари, худудларда ишлаб чикаришни ривожлантиришни, жойларда иктисодий ислохотларни амалга ошириш билан чамбарчас боглик холда иктисодий ислохотларни амалга оширишда давлат мулкини хусусийлаштириш араени, турли мулкчилик формаларини юзага келтириш ва мулкчилик формалари уртасида, ракобат уртасида, эркин ривожлантиришга эришиш мухим роль эгаллайди. Махаллий бюджетларнинг даромад базасини мустахкамлаш бевосита кишлок хужалигида амалга оширилаетган ислохотлар билан богликдир.
Иккинчидан, тузилмавий тартибларнинг энг мухим устувор йуналиши кишлок хужалигидан ва умуман агросаноат мажмуида чукур прогрессив силжишга эришишдир. Бу силжишлар озик – овкат муаммосини тубдан хал этишга, кишлок хужалик хом ашесини чукуррок кайта ишлашга ва икшлокларда кичик корхоналар барбо этишга, кишлокнинг ишлаб чикариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга, кишлок ахолисининг турмуш даражасини оширишга каратилиши лозим.
Махаллий бюджетларнинг хукукларининг бажарилиши бевосита унинг даромадлари билан боглик экан, даромадлар манбалари ва унинг ташкил топишига тухталиб утамиз.
Махаллий бюджет даромадлари нисбати махаллий хокимият органларига юклатилган вазифалар, улар томонидан махаллий солик ва йигимларни йигиб олиш имконияти, хамда юкори давлат органларининг худудларга молиявий ердам бера олиш имконияти, худудларнинг иктисодий ривожланиш даражаси, давлат томонидан олиб борилаетган молия – бюджет сиесати билан бевосита богликдир.
Узбекистон Республикасининг солик кодексига биноан соликларни умумдавлат соликлари ва махаллий солик ва йигимларга ажратилади.
Умумий тарзда махаллий бюджетлар даромадлари икки турга булиб урганилади:

  1. Махаллий бюджетга бириктирилган даромадлар;

  2. Махаллий бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари.

Махаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари таркибига махаллий соликлар ва йигимлар киради. Солик Кодексида махаллий соликлар ва йигимлар таркибига куйидагилар киради:

  • мол- мулк солиги;

  • ер солиги;

  • реклама солиги;

  • автотранспорт воситаларини сотганлиги учун солик;;

  • савдо – сотик учун йигим;

  • айрим турдаги товарларни сотиш хукукини берувчи лицензия йигимлар;

  • юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик билан шугулланувчи жисмоний шахсларни руйхатга олганлик учун йигим;

  • автотранспорт тухташ жойидан фойдаланганлик учун йигим;

  • ободончилик учун йигим.

Узбекистон Республикасида махаллий солик ва йигимлар тизими бирмунча мукаммал холда 1993 йил 7 майдаги « Махаллий соликлар ва йигимлар тугрисида » ги Конун кабул килингандан сунг вужудга келди.
Махаллий ва солик ва йигимлар минтакани ижтимоий – иктисодий ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошка ресурсларни кайта ишлаб чикариш, давлат бошкаруви ва махаллий идораларнинг фаолият курсатиши учун шарт- шароит яратиш максадини кузлайди.
Узбекистон Республикасининг « Махаллий соликлар ва йигимлар тугрисида » ги конунига кура турт турдаги, яъни жисмоний шахсларни мол-мулкига солинадиган солик,, ер солиги , транспорт воситаси эгаларидан олинадиган солик ва тадбиркокрлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахсларни руйхатдан утказиш учун олинадиган йигим конун хужжатларига кура жорий этилиб, республиканинг барча худудларида ундирилади.
Узбекистон Республикасининг солик кодексида республика конунлари билан жорий этиладиган ва мамлакатнинг бутун худудларида амал киладиган соликлар иккита килиб белгиланди. Улар мол-мулк ва ер солигидан иборат. Солик кодексида мол-мулк солигининг аввал амалда булган корхоналар мол-мулкидан ва жисмоний шахслар мол-мулкидан олинадиган соликлар урнига ягона тури кузда тутилади.
Республика конунчилик хужжатлари билан жорий этиладиган махалий соликлар ва йигимларнинг туловчилари, солик объектлари, солик ставкалари хамда соликка тортишга оид булган бошка масалалар республиканинг барча худудлари учун ягона коидалар асосида белгилаб куйилган.
Махаллий соликлар ва йигимлар тизимига кирувчи соликлар йигимларнинг купчилик кисми махаллий хокимият идораларининг бевосита узлари томонидан жорий этилади хамда олинади. Махаллий соликлар хамда йигимлар хакидаги конунда махаллий соликлар ва йигимларнинг ун туртта тури вилоятлар ва Тошкент шахар хокимияти томонидан жорий этилиши курсатилган.
Махаллий хокимият идоралари томонидан жорий этиладиган соликлар ва йигимлар жумласига:
-автотранспорт воситаларини олиб –сотиш учун солик;
-реклама солиги;
-савдо –сотик килиш хукуки учун йигим, шу жумладан, айрим турдаги товарларни сотиш хукукини берувчи лицензия йигимлари;
-юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахсларни руйхатга олганлик учун йигим;
-автотранспорт тухташ жойидан фойдаланганлик учун йигим;
-ободончилик ишлари учун йигимлар киради.
Ер солиги – махаллий солик сифатида махаллий бюджетни тулдирувчи асосий манбалардан бири хисобланади. Ер солиги соликнинг махсус тури сифатида Узбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги « Ер солиги тугрисида » ги Конунига биноан жорий этилган. Ер солиги ерга эгалик килиш ва ердан фойдаланганлик учун туланадиган хак сифатида олинади.
Солик кодексида умумдавлат соликларинингкуйидаги турлари курсатилган:

  • хукукий шахсларнинг даромад солиги;

  • жисмоний шахсларнинг даромад солиги;

  • кушилган киймат солиги;

  • акциз солиги;

  • ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солик;

  • экология солиги;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик;

Махаллий бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари таркибига даромад базаларини мустахкамлаш учун махаллий бюджетлар ихтиерига колдирилаетган умумдавлат соликларидан тушумлар, республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялар хамда махаллий бюджетларни даромад базаларини мустахкамлаш учун Молия Вазирлиги лицензияси оркали рухсат этилган шароитда турли тадбирлардан тушадиган маблаглар киради.
Узбекистон Республикаси махаллий бюджетлари даромадларига тартибга солувчи соликларни салмоги жуда каттадир. Махаллий бюджетлар даромадларида тартибга солувчи соликларни салмоги 1998 – 2000 йиллар мобайнида уртача 88 фоизни ташкил килган. Бунинг асосий сабаби 2000 йилда факат иккита солик тури тартибга солувчи солик сифатида саклаб колинди. Булар кушилган киймат ва фойда солигидир.
Бундан давлатнинг кузлаган максади махаллий хокимият органларини махаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги манфаатдорлиги ва жавобгарлигини оширишдир.
Хукумат умумдавлат соликлардан махаллий бюджетларга ажратмалар ажратиш оркали махаллий хокимият органларининг ушбу соликларни уз вактида ва тулик ундириб олишдаги манфаатдорлигини таъминлаши хам зарурдир. Чунки давлат бюджети даромад манбаи, миллий даромад худудларда яратилади. Шу сабабли миллий даромадни давлат ва махаллий хокимиятлар уртасида оптимал таксимланишига эришиш тартибга солувчи даромадлар микдорини белгилашда мухим ахамиятга эга. Умумдавлат соликлардан ажратмалар микдорини вилоятлар буйича турли хиллиги, вилоятларнинг умумдавлат соликларини йигишдаги манфаатдорлиги турлича булишига олиб келади.
Нисбатан иктисодий паст ривожланган вилоятлар учун умумдавлат соликлардан ажратмалар микдори 100 фоизгача белгиланган. Бу билан давлат бир вактнинг узида Республика вилоятлари уртисида бюджет даромадлари борасида юзага келган нотекисликни хам горизонтал, хам вертикал холатда очишга харакат килинмокда. Шу максадда солик базаси катта вилоятлар учун ажратма фоизлари кам белгиланган холатда, аксинча солик базаси кичик вилоятлар учун умумдавлат соликларидан 100 фоиз микдорида колдирилган. Давлат бюджетининг асосий харажатларини махаллий бюджетлар харажатлари ташкил килиши ва давлат узининг ижтимоий сиесатини махаллий бюджетлар ердамида амалга ошириши, худудларнинг иктисодий ривожланишида нотекисликнинг катталиги давлат томонидан умудавлат соликларни катта кисмини махаллий бюджетлар хисобига беришига олиб келмокда. Яъни, давлат махаллий бюджетларни такчилсиз булишига интилиб келмокда.
Худудларнинг бюджетдан амалга оширилаетган харажатларининг етарли даромадлар билан таъминланмаганлиги, махаллий бюджетларни давлат томонидан даромадларни тартибга солишда бирламчи Республика бюджетида йигилган даромадларни кайта таксимлашни талаб килади. Бу максадда барча давлатлар амалиетида дотация ва субвенцияларан фойдаланади.
Туман ва шахарлар бюджетларида хам тартибга солувчи соликлар уларнинг даромадмда салмокли уринни эгаллайди. Туман, шахар бюджетларини тартибга солиш вилоят бюджетлари томонидан амалга оширилади. Умумдавлат соликларнинг ажратмалар микдори ушбу бюджетларга вилоят учун давлат томонидан белгиланган фоизлар даражасида туман ва шахар худудларида йигиладиган соликлар суммасидан келиб чикиб белгиланади.
Хозирги вактда ва келажакда барча конуний жараенлар янгича амалга ошириш керак. Бозор иктисодиетининг нормал ишлаши учун хукукий ахборотлар асосий уринни эгаллайди ва хукукий норматив, актларсиз шароитни тугри бахолаш ва келажакда режаларни тузиш жуда хам кийинлашади.
Махаллий бюджетни тартибга соладиган даромадларнинг хукукий асоси булиб, биринчидан, « Узбекистон Республикасининг Солик кодекси » хисобланади. Ушбу Кодекс Узбекистон Республикаси бюджети ва бюджет даромади манбаини соликлар сифатида белгилайди. Ушбу соликлар давлат ижтимоий химояси, жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва мамлакатнинг халкаро туловини амалга ошириш учун молиявий маблаг билан таъминлаш учун жорий килинган. Ушбу Кодексда Узбекистон Республикаси худудида амал килинаетган соликлар, солик туловчилар солик солиш объекти, солик тулаш тартиби, соликка тортиш буйича имтиезлар, солик тулаш буйича чиккан низоларни ечиш тартиби белгиланади.
Корхона, ташкилотлар, бирлашмаларнинг фаолиятини солик билан тартибга солиш куйидаги принциплар асосида амалга оширилади:

  1. Манбасидан катъий назар барча даромадларни соликка тортиш мажбурийлиги.

  2. Соликка тортишнинг якка умумдавлат сиесати.

  3. Солик турларининг рагбатлантирувчи роли.

  4. Декларация молиявий назорат килиш.

Молия – солик муносабатлари шаклланаетган даврда республикамиз худудида ягона солик тизими мавжуд. Соликлар белгилаш хукуки Олий Мажлис тасарруфига киради.
Солик тизимининг муваффакиятли амал килиши учун солик конунларини амалга оширишнинг аник тартидини ишлаб чикиш ва белгилаш зарур. Бундай конунчиликка оид хужжатлар ва меъерлар соликларни тартибга солишнинг барча хукукий элементларига эга булиши лозим. Бундаги асосий омиллар соликлар сохасидаги хукукий муносабатларнинг аник сохасини юридик жихатдан тартибга солишнинг туликлиги, соликлар борасидаги хатти- харакатлар ва уларнинг мазмуни батафсил тартибга солиб туришни таъминлашдан иборатдир. Республикамизнинг солик конунчилигини тартибга солиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Бунда куйидаги масалаларга эътиборни каратиш лозим булади:

  • соликларга доир конуний хужжатларни ягона конунлар туплашга бирлаштириш, яъни Узбекистон соликка тортиш ва йигимларни ундиришнинг умумий тамойиллари хакидаги Конун ва Солик кодекси соликлар оркали тартибга солишнинг асосий федерал хужжатлари булиб колиши керак.

  • Узбекистонда соликка тортиш ва йигимларни ундиришнинг умумий тамойиллари хакидаги Конун мамлакатнинг солик тизимини ташкил этиш ва унинг амал килишининг конституцион негизларни аниклаштириши ва ривожлантири, марказий ва махаллий хокимиятларнинг ваколотларини чегаралаб куйиши соликка тортиш сохасида биргаликда иш юритишни амалга ошириш тартибини белгилаб бориши керак;

  • Солик Кодекси солик режимини, соликка тортиш ва йигимларни ундириш тамойилларининг амалга оширилиши шарт – шароитларини, соликка тортиш сохасидаги давлатга карашли хукукий таргибот ва конунчиликни тартибга солиш лозим;

  • Соликлар ва туловларни хисоблаш механизмининг максимал тарзда соддалаштиришни назарда тутиш зарур;

  • Соликка тортишнинг аник турларининг хукукий режимини тартибга солувчи махсус конунлари барча меъерий хужжатлар билан узаро ва бошка конунларбилан уйгунлашган булиши керак. Уларда куйидагилар назарда тутилиши лозим:

  • Кичик бизнез корхоналар учун соликка тортиш, хисоб ва хисоботнинг соддалаштирилган тизими;

  • Хозирги вактда тадбиркорлик тузилмаларни бокимандачилик кайфиятларига солинаетган ва бир хужалик юритувчи субъектларга имтиезлар бериш хисобига бошка субъектларнинг зиммасидаги соликлар юкини купайтириб юбораетган солик имтиезларини кискартириш;

  • бир объектининг узидан ундириладиган соликлар сонини камайтириш;

Умуман олганда солик тугрисидаги конунларда соликка тортишнинг умумий тамойилларини амалга ошириш тартиби, соликларнинг белгиланиши, бекор килиниши ва узгартирилиши, соликларни бошкариш, режалаштириш, солик назорати, соликка тортиш объектлари, соилк имтиезлари каби мухим масалалар уз аксини топиши керак.
Махаллий бюджетлар даромадлар манбалари тугрисида Узбекистон Республикаси « Бюджет тизими тугрисида» ги Конунда хам еритилган.ушбу конунга кура, бюджет амалиетида махаллий бюджетларнинг такчиллигига йул куйилмайди. Шу муносабат билан Вазирлар Махкамасининг 55- сонли карорида курсатилган махаллий бюджетлар даромадлар базаларига нисбатан белгиланган меъерлар хамда шу карор асосида махаллий хокимиятлар карорлари 2001 йилдан кескин узгариши лозим. Давлат бюджети сиесатининг стратегик вазифаларига махаллий бюджетлар даромадлар базаларини мустахкамлашни куяр экан, бунда асосий эътибор бириктирилган даромадлар учун каратилиши лозим. 1995 йилда бириктирилган даромадлар улуши 19 фоизни, 1998 йилда 23 фоизни ташкил этган, 2000 йилда 39.6 фоизни ташкил этиши режалаштирилган эди.
Бюджет тизимини ислох килиш буйича белгиланган вазифаларнинг амал килиши 2005 йилга махаллий бюджетлар бириктирилган даромадлари улушини 60 фоиз даражасига етказиш имконини беради.
Махаллий бюджет даромадлари таркибида тартибга солувчи даромадлар таъсири хамон сезиларли даражада колмокда. Ушбу таъсир « махаллий бюджет такчиллигига йул куйилмаслиги» холатихам янада кучайди. Чунки бириктирилган даромадлар таркибида белгиловчи салмокка эга булган махаллий соликлар ва йигимлар тури ва меъерлари уз чегарасига эга. Бу манбадаги асосий имконият янги солик ва йигимларни жорий этиш хамда соликсиз даромадлардан тушадиган маблагларни купайтиришдан иборат. Шу боис худудий иктисодиет муаммоси, мамлакатнинг ижтимоий – иктисодий тармок муаммоларини хал этиш юзасидан сиесати тартибга солиувчи даромадларнинг хозирги кундаги белгиловчи ахамиятини белгилайди.
Узбекистон Республикаси социал иктисодий ривожланишини прогнозлаштиришнинг умумий вазифалардан келиб чиккан холда молиявий режалаштиришнинг ажралмас бир кисми сифатида махаллий бюджет даромадини ривожлантиришни амалга оширади. Махаллий бюджетнинг умумий молия тизимидаги салмоги 30 фоиздан 60 фоизгача булиши мумкин.
Махаллий туманлар, шахарлар ва вилоятлар бюджети даромадлари куйидаги маблаглардан хосил булади:

  • махаллий хокимият тасарруфидаги корхоналар фойдасидан, давлат божи ажратиладиган маблаглар;

  • жисмоний шахсларнинг мулк солиги;

  • ер солиги;

  • транспотр воситалари эгасидан олинадиган солик;

  • савдо хукуки йигими;

  • вино,арок махсулотлари билан савдо килиш хукукини лицензия йигими;

  • махаллий аукционлар ва лотарея утказиш хукукини берувчи лицензия йигими;

  • тадбиркорлик билан шугулланувчи шахсларнинг руйхатга олиш (герб) йигими;

  • давлат бюджетидан ажратилган субвенция ва субсидиялар;

  • махаллий заемлардан тушган даромадлар;

Амал қилаётган барча солиқлар ва йиғимларни жорий этилган энг асосий мақсадлардан бири бу бюджет тизимига кирувчи давлат республика ва махаллий бюджетларни даромадларини шакллантиришдан иборат бқлади. Юқорида қайд этганимиздек, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар асосан маҳаллий бюджетлар молиявий ресурсларини шакллантиришга хизмат қилади. Маҳаллий солиқларнинг бу борадаги қрнини таҳлил этишдан олдин бюджет тизими, унинг таркиби ҳақида қисқача тқхталиб қтишни лозим топдик. Маълумки бюджет тизими бу турли даражадиги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, уларни ташкил этишни ва утузиш принципларини, шунингдек бюджет жараёнида пайдо бқладиган улар қртасидаги қзаро муносабатларни қзида ифодалайдиган молиявий тизимнинг асосий звеноси ҳисобланади. Бюджет қзида даромадлар ва ҳаражатларни мужассамлаштирган ҳолда асосий молиявий категорияларни акс эттириб, улар ҳаракати орқали ресурсларни йиғилиши ваа харажат қилинишига олиб келади.
Юқорида қайд этганимиздек, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар асосан Солиқ кодексида белгиланган ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кқрсатилган тартибда қрнатилади. Бироқ, моҳияти жиҳатидан маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий ҳокимиятлар томонидан белгиланадиган ва маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган мажбурий тқловлардир. Республикамизда иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилаётган ва иқтисодий эркинлаштиришни янги босқичида ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият органларини ҳудудларни социал-иқтисодий томондан бошқаришдаги ролини кқтариш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Бунда биринчидан Марказий бошқарув органлари маълум даражада ортиқча ташвиш ва вазифалардан ҳоли бқлади, иккинчидан маҳаллий ҳокимият органларини ҳудудларнинг социал-иқтисодий ривожланишидаги маъсулияти ошади, ҳамда ушбу ҳудуддаги муаммоларни тез ечилишга олиб келади.
Маҳаллий ҳокимиятларни маҳаллий солиқларни жорий этиш ва умуман уларни қз ҳуқуқ-мажбуриятлари Конституциянинг тегишли (100-модда) моддаларида акс этган бқлиб, улар қуйидагилардир:

  • қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

  • ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан ривожлантириш;

  • маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

  • маҳаллий коммунал хқжаликка раҳбарлик қилиш;

  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

  • норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Қзбекистон Республикаси Қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Бу қайд этилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар орасида учинчи бандда белгиланган вазифа ижтимоий-иқтисодий моҳияти жиҳатидан алоҳида мавқеиги, хусусиятга ва маъсулиятга моил вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий ҳокимиятларнинг молиявий ресурсларга бқлган эҳтиёжларини қоплашда энг муҳим восита ва манба бқлиб ҳисобланади. Бинобарин, маҳаллий ҳокимиятларнинг зиммасидаги ва вақолатидаги бошқа вазифаларни тқлақонли бажариш, кқпинча молиявий ресурсларнинг мавжу миқдорига бевосита боғлиқ бқлади.
Юқорида келтирилган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан кқриниб турибдики, маҳаллий ҳокимият органларига қз ҳудудини иқтисодий, ижтимоий, маданий ривожлантириш маъсулияти юкланган. Амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимиятларининг регионларини иқтисодий ва социал ривожлантиришдаги муаммоларни қз вақтида ечишдаги ролини кучайтиришни талаб қилади. Конституцияга асосан маҳаллий ҳокимиятлар қзларининг бюджет ва бюджетдан ташқари фондларини тузиш ҳуқуқига эгадилар. Бугунги кунда эса ушбу ҳуқуқларнинг моддий асосини яратиш ва ривожлантирилиши зарурдир. 2000 йилда қабул қилинган «Бюджет тизими тқғрисида»ги қонунда ҳам маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш бқйича маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳуқуқлари кқрсатиб берилган. Бу қонунга мувофиқ Қорақолпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет тизимини бошқариш соҳасида тегишли равишда маҳаллий бюджетларни қабул қилади, шунингдек, уларнинг ижроси тқғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди; қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий бюджетга тушувчи маҳаллий солиқлар йиғимлар ва тқловлар миқдорларини ҳамда улар бқйича имтиёзларни белгилайди, шунингдек, улар қз ваколатлари доирасида маҳаллий бюджет лойиҳаларини тегишинча ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик фанлари тасдиғига тақдим этади, уларнинг ижроси тқғрисидаги ҳисоботларни тузади ҳамда бюджетга тушумлар тқлиқ ва қз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни ташкил этади.1
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш бқйича маҳаллий ҳокимиятларининг молиявий, бюджет ва солиқ ҳуқуқлари ривожи «Маҳаллий давлат ҳокимияти тқғрисида»ги Қзбекистон Республикасининг 1993 йил 2-сентябрдаги қонунида қз ифодасини топган бқлса, кейинчалик бу ҳуқуқлари «бюджет тизими тқғрисида»ги қонунда қз ифодасини топди. Бу қонунда юқоридагилардан ташқари маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий ресурслари бевосита бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондлардан, шунингдек, юқори бюджетлардан берилган субвенция ва дотациялардан ташкил топиши белгилаб берилган. бу қонунга мувофиқ маҳаллий бюджетларнинг даромадлари асосан маҳаллий бюджетларга қтказиладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар божлар шунингдек мажбурий тқловлар ва солиқлар бқлмаган бошқа тушумлардан; қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ маҳаллий бюджетларга йқналтириладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари, шунингдек мажбурий тқловлар ҳамда бошқа умумдавлат тушумларидан; қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бқйича давлат мулкини жойлаштириш, фойдаланиши беришдан олинган даромадлардан; шунингдек, ҳуқуқий актларга мувофиқ мерос олиш, ҳади этиш ҳуқуқи бқйича давлат мулкига қтган пул маблағларидан юқори бюджет субвенциялари, дотациялари ва ссудаларидан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шаклланади. Маҳаллий давлат ҳокимияти тқғрисидаги қонунга мувофиқ эга маҳаллий солиқлар, йиғимлар, тқловлар бқйича имтиёзлар қрнатиш маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан ушбу имтиёзларни белгилаш ҳуқуқи берилган. Ушбу солиқлар бқйича имтиёзлар ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет даромадларига тушадиган маблағлар даражасида берилган. Имтиёзлар энг аввало ҳудуднинг социал-иқтисодий ривожланишидаги муаммоларни ечишга ижобий ёрдам бериши керак. Маҳаллий солиқлар бқйича имтиёзлар берилиши маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шакллантиришда даромадларни тушиши камайишига олиб келади. Аммо, бу камайиш қз навбатида солиқ тқловчиларнинг молиявий аҳволини яхшиланиши, ҳамда юзага келган муаммоларни ечилиши билан боғланиш зарур. Солиқлар бқйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан енгилликлар берилиши республика (давлат) бюджети даромадлар қисмига салбий таъсир қилмаслиги лозим.
Маҳаллий ҳокимиятлар маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш ва ундиришда маҳаллий бюджетлар балансли даромадлар ва харажатлар эга бқлишини узвий таъминлаши лозим, чунки, Қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақолпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йқл ққйилмайди. Бу қз навбатида маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тқловчиларини белгилаш, солиқ объектини аниқлаш ставка ва имтиёзларни ҳудудининг социал-иқтисодий ва ижтимоий-демографии вазиятни ҳисобга олган ҳолда объектив белгиланишини тақозо этадики, бу маҳаллий ҳокимликларнинг энг асосий вазифаларидан бири эканлигидан далолат беради.


  1. Download 1,45 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish