Тошкент молия институти иқтисодиёт факултети


-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари



Download 191,88 Kb.
bet6/17
Sana27.10.2022
Hajmi191,88 Kb.
#857133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Хисобот 2021-2022й

2-§. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
13. Қуйидагилар Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
ҳудудларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
ташқи савдо фаолияти соҳасида ҳудудларда ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш, экспортни рағбатлантириш, ҳудудларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига кўмаклашиш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чоралар қабул қилиш;
ўз ваколатлари доирасида вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш.
14. Вазирлик ҳудудий бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳудудлар ва тармоқларининг инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар жалб этилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
ҳудудларнинг салоҳиятини ўрганиш натижасида давлат ривожланиш дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантириш ва ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда бошқа вазирлик, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар — лойиҳа ташаббускорлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳудудларда инвестиция дастурлари амалга оширилиши ҳолати юзасидан мониторинг тизимини ташкил этади;
тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштириш бўйича Вазирликка таклифлар киритади;
2) ҳудудларда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
инвестициялар жалб қилиш мақсадида салоҳиятли ва истиқболли инвестиция ва кредит бозорларининг доимий таҳлилини олиб боради;
вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига ва бошқа ташкилотларга хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда ва улардан самарали фойдаланишда кўмаклашади, халқаро иқтисодий ва молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлайди;
«ягона дарча» тамойили бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи хорижий инвесторлар билан инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;
ҳудудларнинг салоҳиятли ва истиқболли инвестиция лойиҳалари портфелини ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини (грантларни) жалб этиш дастурларини шакллантиришда иштирок этади;
3) ташқи савдо фаолияти соҳасида ҳудудларда ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш, экспортни рағбатлантириш, ҳудудларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш соҳасида:
ҳудуд корхоналарининг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашади ҳамда корхоналар ва ташкилотларда маркетинг хизматларини ташкил этилиши ва фаолият юритишида услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
ташқи савдо масалалари бўйича хорижий делегацияларнинг ташрифи, хусусан, учрашув ва музокаралар ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади;
вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда республикада ва хорижда халқаро савдо-саноат ярмаркалари, форумлар, тақдимотлар, конференциялар ва шу каби бошқа тадбирлар ўтказилишида иштирок этади.
4) ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига кўмаклашиш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чоралар қабул қилиш соҳасида:
ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этади;
ҳудудга бўйсинувчи корхоналарнинг экспорт прогнози ижро этилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб боради, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилади ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклиф ва кўрсатмалар киритади;
ҳудуд корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
ҳудудга бўйсинувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганади, корхоналарнинг мавжуд экспорт имкониятлари захираларини аниқлайди, ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш асосида мавжуд экспорт захираларидан фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўяди;
5) ўз ваколатлари доирасида вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, давлат инвестиция ривожланиш дастурларининг амалга оширилиш ҳолатини ва ҳудудлар экспорт прогнозини тизимли мониторинг қилади ҳамда ўрганади.
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши, шу жумладан,мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ташкил этилишини мониторинг қилади;
эркин иқтисодий зоналар жозибадорлигини ошириш ва уларнинг иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш бўйича Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади.
Ҳудудий бошқармалар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради;

Download 191,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish