2-боб. Вазирлик тузилмаси
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади);
туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари (кейинги ўринларда туманлар (шаҳарлар) бўлимлари деб аталади);
Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги;
Экспортни рағбатлантириш агентлиги;
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази.
Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги;
Электрон кооперация портали маркази.
10. Ҳудудий бошқармалар Вазирликка, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб беради.
Вазирликнинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳисоб беради.
3-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг вазифалари ва функциялари
1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
11. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамда хорижий молия ва иқтисодий институтлардаги доимий вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грантлар, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва имзолашда иштирок этиш;
инвесторлар билан доимий қайта алоқани йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб қилишда ҳудудлар ва маҳаллий компанияларга кўмаклашиш, инвестиция таклифларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
ташқи савдо соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашига кўмаклашиш ва таъминлаш, ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
савдода тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш ҳамда электрон тижорат тартиб-таомилларини такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва у билан ҳамда бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
улгуржи ва биржа ташқи савдони тартибга солиш масалаларини мувофиқлаштириш, халқаро бозорлар ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва товарларнинг жаҳондаги нархлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш;
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш;
маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш.
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари, шунингдек, техник кўмаклашиш маблағларини (грантларини) жалб қилиш дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишида вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишини мувофиқлаштиради;
республика ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ва инвестициялар оқимига тўсқинлик қилувчи мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва улар доирасида маблағлар ўзлаштирилишининг, шунингдек, ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни ушбу инвестиция дастурларига киритишнинг доимий мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, шунингдек, лойиҳалар ташаббускорлари бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар) иштирокидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг мониторинг тизимини ташкил этади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлайди ва бунинг асосида инвестиция жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради, эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ишчи органи функциясини амалга оширади;
эркин иқтисодий зоналар ривожланишининг мониторингини амалга оширади, маъмурий кенгашларга янги инвестиция лойиҳалари бўйича маъмурий кенгашлар аъзоларининг хулосалари асосида таклифлар киритади ва эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар самарали амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик субъектларининг бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлари ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари («йўл хариталари»)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссиянинг ишчи органи функцияларини амалга оширади;
2) хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
чет эл инвестицияларини, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишда, шунингдек, улардан самарали фойдаланишда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга кўмаклашади;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари, хорижий банклар, фондлар, агентликлар, компаниялар ва бошқа ташкилотлар билан уларни республика учун стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш бўйича таклифларни, истиқболли ва жорий дастурларни ўрганади, умумлаштиради ва тайёрлайди;
устувор ва истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини (грантларни) жалб этиш дастурлари портфелининг шакллантирилишида қатнашади;
чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар) ва техник кўмаклашиш маблағлари (грантлари) оқимининг ҳисоби ва таҳлилини юритади, ўрганади ва уларни жалб қилиш ва рағбатлантиришнинг жаҳон тажрибасини умумлаштиради;
чет эл инвестициялари ва кредитлари (қарзлар), илғор технологиялар, шунингдек, техник кўмаклашиш маблағларини (грантларини) жалб қилиш учун устувор ва истиқболли лойиҳаларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилайди;
хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестиция масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) котибиятларининг аъзоси сифатида иштирок этади, тегишли ҳамкор давлатлар билан савдо ва инвестиция соҳаларида истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича таклифларни шакллантириш ва ҳар томонлама сифатли тайёрлашда ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик қисми бўйича эришилган келишувлар ва ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишда қатнашади;
тегишли халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган ўзаро ҳамкорлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молия институтлари бошқарув идораларини мунтазам хабардор қилишни таъминлайди;
халқаро ва хорижий ҳукуматлар молия институтларидан жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш маблағлари (грантлари), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобига марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида ёки Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган шартномаларни ва қўшимча битимларни рўйхатдан ўтказади;
қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ва зарур бўлганда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари қоидалари ҳамда тартиб-таомилларига мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқишни назорат қилади, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг тендер ва конкурс савдоларини мувофиқлаштиради;
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари раҳбарларини танлаш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларни малакали мутахассислар билан шакллантириш, шунингдек, ушбу мутахассислар малакасининг инвестиция лойиҳаларини бошқариш соҳасидаги талабларга мос келишини аниқлаш бўйича ишларни ташкил этади;
давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг аъзоси сифатида қатнашади ва харидларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади, тендер савдолари қоидаларини ва йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштиришда иштирок этади;
3) давлат органлари ва ташкилотларининг, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамда хорижий молия ва иқтисодий институтлардаги доимий вакилларининг, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат улуши устун келадиган тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ягона инвестиция сиёсати амалга оширилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уларга чет эл инвесторларини жалб қилишда вазирликлар ва идораларга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасаларида ташқи иқтисодий масалалар билан шуғулланувчи ходимларни мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг тегишли ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли ўринбосарларининг тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологияларни ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини (грантларини) жалб қилиш, ташқи савдони ривожлантириш, экспорт ҳажмларини ошириш ва бошқа масалалар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини, шунингдек, ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларидаги ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимларнинг ҳисоботларини эшитади;
республика тадбиркорлик субъектларининг чет эл компаниялари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техник ҳамкорлик ўрнатишига, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этишга ва биргаликдаги тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришда кўмаклашади;
31) давлат органлари ва ташкилотларининг республикага ташқи беғараз кўмак (грант, техник кўмак, мақсадли беғараз ёрдам) маблағларини жалб қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш соҳасида:
ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ҳамда донор билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнларини мувофиқлаштиради;
ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқади.
4) Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалалари борасидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва имзолашда иштирок этиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқади, келишади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий келишувлар (битимлар, меморандумлар, баённомалар ва бошқалар), шартномалар (контрактлар) лойиҳаларини келишади ва уларни тузиш бўйича таклифлар киритади;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия институтлари, банк тузилмалари ва бошқа иқтисодий ҳамда савдо ташкилотлари билан қарзга оид ва шу каби музокараларда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация ҳамкорлик масалалари бўйича имзоланган халқаро шартномалар ҳамда келишувлар (битимлар, меморандумлар, баённомалар ва бошқалар) ва контрактларнинг маълумотлар базасини юритади, уларни бажариш бўйича доимий мониторинг олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли маълумот ҳамда таклифларни киритади;
халқаро иқтисодий ташкилотлар ишида, савдо иқтисодий ва инвестиция мавзуига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади ва қатнашади, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасига келган чет эл делегацияларини қабул қилади;
5) инвесторлар билан доимий қайта алоқани йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб қилишда ҳудудлар ва маҳаллий компанияларга кўмаклашиш, инвестиция таклифларини ишлаб чиқишни ташкил этиш соҳасида:
республикадаги лойиҳа ташаббускорларига чет эллик инвесторлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишда кўмаклашади;
тадбиркорлик субъектларига ва бошқа шахсларга хорижий инвесторларни топишда, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишда кўмаклашади, шунингдек, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материаллар тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатади;
хорижий инвесторларни мамлакат иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этади ва уларда қатнашади;
инвестиция ва савдо фаолиятига, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни доимий асосда ўрганади;
инвесторлар мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам умумлаштирилишини таъминлайди ва инвесторларнинг, шу жумладан салоҳиятли инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритади;
давлат органлари томонидан ўтказиладиган халқаро инвестициявий ва иқтисодий форумлар ва бошқа халқаро инвестициявий ва иқтисодий тадбирларни келишади;
тегишли идораларнинг инвестиция циклининг ҳар бир босқичида инвесторларни қўллаб-қувватлаш, бюрократик кўринишларнинг олдини олган ҳолда юзага келаётган ташкилий масалаларни, шу жумладан инвестициядан кейинги даврда ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришини ташкил қилади;
инвестиция компанияси ва молия институтлари миссияларининг амалий учрашувлари жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
6) ташқи савдо соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашига кўмаклашиш ва таъминлаш, ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
тенг шериклик, ўзаро манфаатли ва камситмаслик принципларига асосланган ташқи савдо фаолиятини эркин ҳамда тенг ҳуқуқли амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишда иштирок этади;
ташқи савдони либераллаштириш ва унга кўмаклашиш, республиканинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахсларининг хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида экспорт ва импорт прогнозлари бажарилиши таҳлилини ва мониторингини олиб боради, экспорт ва импорт суръатлари, улуши ва самарадорлиги прогнозини амалга оширади ва уларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати республика марказининг ички ва ташқи бозорлардаги савдо фаолиятига таъсир қилувчи чораларни қўллаш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштиради;
Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг самарали фаолият юритишини таъминлайди;
экспортни назорат қилиш соҳасида ваколатли давлат органи функциясини бажаради;
ташқи савдо келишувлари ва халқаро битимлар шартлари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган енгиб бўлмас кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган муассасаларнинг чет элда ташкил этилган ташкилотлари реестрини яратади ва юритади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг ва мазкур ваколатхоналар хорижий ходимларининг аккредитациясини белгиланган тартибда амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритади;
7) савдода тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш ҳамда электрон тижорат тартиб-таомилларини такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади, ташқи савдонинг асосий кўрсаткичлари параметрларини шакллантиришда ва мамлакат божхона-тариф сиёсатини такомиллаштиришда қатнашади;
ташқи савдода имтиёзли режимларни қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини татбиқ этиш борасида белгиланган тартибда ўрганишларни олиб боради, шунингдек, ташқи савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича ишларда иштирок этади;
маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш масалалари бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади, маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича дастур ва концепция ишлаб чиқишда қатнашади ва импортни оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш, ташкилотлар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган маҳсулотларни сертификатлаштириш, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар беришни мустақил амалга оширади ёки бу борадаги ваколатларни тегишли ташкилотларга беради;
ташқи иқтисодий фаолият доирасидаги электрон тижорат соҳасида ташқи савдо сиёсатини шакллантиришда иштирок этади;
ташқи савдо инфратузилмасини жаҳон электрон савдо тизимига интеграциялаштириш, Интернетнинг тармоғида миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларнинг мавжуд бўлишини кучайтириш бўйича дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг сони ва сифатини эксперт баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
8) Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш соҳасида:
хорижий мамлакатлар, шу жумладан, «Бир макон, бир йўл» ташаббусининг иштирокчи давлатлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалда рўёбга чиқаради;
хорижий мамлакатлар билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлайди;
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувларнинг сўзсиз ва сифатли ижро этилиши устидан доимий ҳамда тизимли мониторинг ва назоратни ташкил қилади;
хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режаларини («йўл хариталари») сўзсиз амалга ошириш бўйича ҳамда мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги кўп томонлама халқаро шартномалар ва тузилмаларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, ташқи савдо ҳамкорлигининг ҳар хил шакллари кенгайтирилишига кўмаклашади;
экспорт салоҳиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, мамлакатнинг экспорт сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштиради;
қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврда мамлакат асосий экспорт товарларининг жаҳон бозоридаги ўрнини тадқиқ этади ва мустаҳкамлаш сценарийсини ишлаб чиқади;
экспорт фаолиятини рағбатлантиришда халқаро тажрибани ўрганиш ва қонунчилик таҳлили асосида экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
экспортбоп маҳсулотлар, шунингдек, соҳа корхоналарининг экспорт маҳсулотлари ва экспортчилар бўйича маълумотлар базасини яратади ва юритади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда экспортни қўллаб-қувватлаш стратегиясини, шу жумладан уни рағбатлантирувчи воситаларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва хўжалик субъектлари билан биргаликда ташқи савдо соҳасида халқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркалар, форумлар, тақдимотлар, конференциялар ва бошқа шундай тадбирларни мамлакатимизда ва хорижда ташкил қилади ва ўтказади;
тақдимотлар, реклама тадбирлари ва акциялар ўтказиш, махсус адабиётлар, буклетлар чоп этиш, Интернет тармоғида махсус веб-сайтлар яратиш орқали Ўзбекистон Республикасининг юқори халқаро мавқеини шакллантиради ва қўллаб-қувватлайди;
хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларнинг котибиятлари функцияларини амалга оширади;
9) Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва у билан ҳамда бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (кейин ўринларда ЖСТ деб аталади) аъзо бўлиши учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатлар тўпламини жамлаш ва тайёрлаш, шунингдек, миллий қонунчиликни ушбу ташкилот билан битимлар талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар жараёнида иштирок этади, унинг котибияти билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларни тузади;
ЖСТ билан ишлаш ва ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссияси котибияти вазифасини бажаради;
ЖСТ тамойилларига мувофиқ юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш, сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш ишларида қатнашади ва юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги хорижий вакиллари фаолиятини ва уларнинг ЖСТ тузилмалари билан ишини мувофиқлаштиради;
10) улгуржи ва биржа ташқи савдоларини тартибга солиш масалаларини мувофиқлаштириш, бозор ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва товарлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш соҳасида:
хорижий давлатлар бозорлари маркетингини тадқиқ этиш асосида товарларнинг янги турларини, уларни кейинчалик экспорт қилиш учун ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташқи бозорларини комплекс тадқиқ этади;
халқаро савдо ҳолатини, хорижий давлатлардаги иқтисодий вазиятни таҳлил қилади, конъюнктурани ўрганади ва шу асосда ташқи бозорларнинг ривожланиш тенденциясини прогнозлаштиради;
ташқи бозорларнинг истиқболлари ва самарадорлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг ривожланиш ҳолати ва прогнозини чуқур таҳлил қилади ҳамда асосий экспорт номенклатураси бўйича маркетинг ва таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
ташқи бозорларда мева-сабзавот маҳсулотларининг нарх конъюнктурасини тизимли асосда ўрганади, шу жумладан ҳудудларга чиққан ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар билан ҳар ойда учрашувлар ўтказади, шунингдек, ўрганиш натижалари, хусусан, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархлари даражаси тўғрисидаги маълумотлар ўз расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ташкил этади;
ҳар ойда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчиларга асосий сотиш бозорлари бўйича таҳлил натижалари ва прогнозларини, хусусан, нарх конъюнктурасининг ўзгаришлари, белгиланган пунктлар кесимида юклаш ҳажмлари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишда техник талаблар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш орқали тақдим этади;
ўтказилган маркетинг тадқиқотлари ва ташқи бозорларни ўрганиш натижасида ишлаб чиқариш қувватлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг стандартлари ва сифатларини оптималлаштириш бўйича хўжалик юритувчи субъектларга тавсиялар беради;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларига экспорт қилаётган маҳсулотлар бўйича ҳуқуқий, нарх, молиявий хусусиятлар тўғрисида маълумотлар, маслаҳатлар бериб боради;
11) ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш соҳасида:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда транспорт, транспорт алоқалари ва халқаро логистика соҳасида ташқи савдо сиёсати масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
транзит салоҳиятини ошириш, транспорт-коммуникация тизимларини халқаро транспорт коммуникациясига интеграциялаштириш мақсадида ташқи савдо товарларини оптималлаштириш, янги транспорт йўналишларини (йўлакларини) кўпайтириш мақсадида чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит орқали ўтадиган хавфли юклар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий ускуналар, ҳарбий мулклар, портловчи моддалар ва маҳсулотларни ўтказиш чоғида хулоса беради.
Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12) маҳаллий саноатни жадал ривожлантиришни таъминлаш соҳасида:
мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларни жалб қилиш, туманлар (шаҳарлар) салоҳиятини ишга солиш ва уларнинг нисбий устунликларидан фойдаланиш асосида маҳаллий саноатни ривожлантириш «драйверлари» бўлган тармоқларни аниқлайди;
тармоқларнинг ички ва тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, корхоналарни глобал ишлаб чиқариш занжирларига жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи давлатларга ҳамкорликда экспорт қилишни йўлга қўяди;
сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган хусусий ва хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратади;
«қўшимча қиймат занжирлари»ни кенгайтириш, ишлаб чиқариш таннархи ва харажатларини камайтириш, тайёр маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади;
кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради;
замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлайди, тренинг дастурларидан кенг фойдаланади;
тармоқлар ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида тартибга солиш муҳити ва стандартларни такомиллаштиради;
йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик бизнес ва ўрта бизнес субъектлари ўртасидаги (кооперация) электрон тизимни такомиллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |