119
муаммосига ўхшайди ва бунда қайси бири бошқасига биринчи бўлиб таъсир
қилишини айтиш қийин.
Шаҳар транспорти шаҳардаги фаолиятнинг турлилигига қараб
транспортга бўлган талабни қондиришга қаратилган. Шунинг учун ҳам,
шаҳар тушунчаси ундаги транспорт ва ердан фойдаланиш механизмига
жудаям боғлиқдир. Бу тизим чудаям чалкашдир ва транспорт тизими,
ҳудудий кесишмалар ва ердан фойдаланиш ўртасидаги муносабатларни ўз
ичига олади.
Транспорт тизими ва иқтисодий фаолиятнинг ўзига
хос умумий
жиҳатлари бор. Бошқача айтганда, транспортга бўлган талаб ва таклиф бир-
бирига узвий боғлиқдир. Масалан, асосий йўлларнинг кесишиши савдо ва
хизмат кўрсатиш фаолиятининг тўпланишига олиб келади, бу эса
транспортга бўлган
талабни янада оширади, натижада бу марказда янги
фаолият соҳаларининг тўпланиши ва ҳудудий структуранинг ўзгаришига
олиб келади. Транспорт/ердан фойдаланиш тизими учта субкатегорияга
бўлинади:
1) Ердан фойдаланиш макро ва микро компонентларнинг ҳудудий
структурасига боғлиқ бўлиб, бу компонентлар транспортга бўлган талаб
билан боғлиқдир. Масалан, аҳоли ва истеъмол даражасини ҳисоблаш орқали,
биз мана шу ҳудудга қанча харидор ва юк ҳажми келишини ҳисоблашимиз
мумкин.
2) Ҳудудий тўқнашув моделлари кўпинча қатновнинг ҳудудий
тақсимланишига, ердан фойдаланиш функциясига (талабга) ва трансфорт
инфраструктурасига (таклифга) боғлиқдир. Улар қатновлар ўртасидаги
оқимни транспорт тизими ва куннинг қисмига қараб тахмин қилишда ёрдам
беради.
3) Транспорт тармоғи модели қатновлар (кўпинча
индивидуал ва
оммавий транспорт) мазкур тармоқда қандай тақсимланганлигини аниқлашга
ҳаракат қилади. Улар ҳар қандай транспорт тармоғи учун тирбандликни
тахмин қилишга ёрдам беради.
Шаҳарда ердан фойдаланишнинг бир қатор тавсифловчи ва таҳлилий
моделлари ишлаб чиқилган. Уларнинг барчаси ердан фойдаланиш
структурасида транспорт факторини ўз ичига олади:
- Фон Туненнинг регионал ердан фойдаланиш модели транспорт, шаҳар
ҳудуди ва регионал ердан фойдаланиш ўртасидаги аниқланган
энг биринчи
боғлиқликлардан биридир.
Бу ўн саккизинчи асрнинг бошларида (1826) Германияда ердан қишлоқ
хўжалик мақсадида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Бунда ердан
фойдаланиш учун рақобатлашаётган қишлоқ хўжалик фаолияти шароитида
ҳудудий ташкиллаштиришни иқтисодий рента мисолида тушунтиришга
ҳаракат қилган. Бу моделни шаҳарда ердан фойдаланишга алоқаси кам
бўлсада, моделнинг асосий принциплари иқтисодий тадқиқотлар, ер рентаси
ва ердан фойдаланиш моделларида асос бўлган. Бу
моделдаги асосий фикр
шундан иборатки, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш бозор атрофида
120
тўпланади. Бу моделнинг реал ҳаётдаги талқини, асосан, Шимолий Америка
шаҳарларида ўз талқинини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: