Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар 
нималардан иборат? 
2.
Ўзбекистонда туризм иқтисодиётини ислоҳ қилишга ва миллий тараққиёт 
моделини мукамаллаштиришга қандай шарт-шароитлар яратилган? 
3.
Ўзбекистон халқаро туризмни ривожлантириш учун қандай стратегик 
имкониятларга эга? 
4.
Мамлакатда туризмни ривожланиши қайси соҳаларнинг ривожланишига 
туртки бўлиши мумкин? 
5.
Республикада милилй туристик ташкилотларни қўллаб қувватлаш 
борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
6.
Туризм бозорини барқарор ривожланиш стратегиясини белгиловчи энг 
долзарб муаммолар нимлардан иборат? 
 
 


113 
11-МАВЗУ: ТРАНСПОРТ ТУЗИЛМАСИ
11.1. Шаҳар транспорти тармоғи 
Шаҳарларда аҳолининг глобал тарзда ўсиб бориши натижасида 
транспорт тизимлари замонамизнинг асосий масалаларидан бирига айланди. 
Мазкур жараёндан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, шаҳар транспорт 
тизими йирик агломерацияларнинг йўловчи ва юк ташишга бўлган 
эҳтиёжларини қўллаб қувватлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Шаҳарлардаги 
транспорт тизими уларнинг турлари, бошланиш ва тугаш манзилларининг 
кўплиги ва тирбандликларнинг турлари ва миқдори туфайли жудаям чигал 
кўринишга келган. Одатда шаҳарлар инсонлар учун мулоқот, савдо ва дам 
олиш марказлари бўлганлиги туфайли транспорт тизимининг асосий 
вазифаси ҳам йўловчи ташишга қаратилган эди. Шунга қарамасдан айтиш 
мумкинки, шаҳарлар ишлаб чиқариш, истеъмол ва тарқатиш марказлари 
ҳамдир, демак бунда юк ташиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Концепциядан келиб чиқиб айтиш мумкинки, шаҳар транспорт тизими 
шаҳарнинг шакли ва ҳудудий ҳолатига боғлиқдир. Шаҳарларнинг транзит 
қобилияти, айниқса аҳоли зич бўлган ҳудудларда шаҳар транспорти 
имкониятларини ўлчовчи муҳим тушунчадир. Транспорт, ердан фойдаланиш 
ва шаҳарларни режалаштириш жараёнларини тушунтириш учун, бир қатор 
моделлар ишлаб чиқилган. 
Йигирманчи асрда, айниқса ривожланаётган давлатларда, урбанизация 
жараёни мамлакатлардаги иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар орасида 
етакчи жараёнга айланди. Шаҳарларда транспорт муаммолари урбанизация 
билан биргаликда ўсиб борди, буни биз шаҳарлар ҳажмининг ўсиб бориши ва 
ундаги аҳолининг кўпайиб бориши мисолида кўришимиз мумкин. 1950-
йилдан бери шаҳарлардаги аҳоли миқдори икки мартадан кўпроққа ўсди ва 
2000-йилда 3 миллиардга етди, бу эса дун аҳолисининг 47 фоизини ташкил 
қилди. Бундай ўзгаришнинг қисман сабаби демографик ўсиш ва 
қишлоқлардан шаҳарларга бўлган миграция бўлса, асосий сабаби инсонлар 
фаолиятининг 
ижтимоий-иқтисодий 
муҳитидаги 
фундаментал 
ўзгаришлардир. Ҳозирги жараёнлар йилига тахминан 50 миллион инсоннинг 
қишлоқлардан шаҳарларга кўчаётганини кўрсатади (тахминан ҳафтасига бир 
миллион). Бу кўрсаткичнинг 90 фоизи эса ривожланаётган мамлакатларда 
амалга ошмоқда. 2050-йилга бориб эса, 6.2 миллиард аҳоли, инсониятнинг 
тахминан учдан икки қисми шаҳарлар аҳолисига айланиши кутилмоқда. 
Шаҳарлар даражасида эса, демографик ва кўчишнинг ўсиши шаҳар 
транспорт инфраструктураси имкониятлари ва талабларидан келиб чиқиб 
шаклланган, бу инфраструктурага йўллар, транзит тизимлари ёки шунчаки 
пиёдалар йўллари киришидан қатъий назар. Натижада эса, шаҳарларнинг 
турли хиллари, ҳудудий структуралар ва уларга боғланган шаҳар транспорт 
тизимлари вужудга келган. 
Шаҳар шакли
. Бу ерда шаҳар транспорт тизимининг ҳудудий тузилиши 
ва унда жойлашган инфраструктура назарда тутилади. Қўшимчасига эса, 
улар шаҳарларга ҳудудий мослашув даражасини кўрсатади. 


114 
Шаҳар (ҳудудий) структураси
. Бу шаҳар шакли ва ундаги аҳоли, юк ва 
информациянинг юзлашишидан келиб чиқадиган муносабатларни назарда 
тутади. 
Агар ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий ва географик 
характеристикалари борлигини инобатга олсак, транспорт тизимининг 
ҳудудий кўриниши шунга монанд фарқ қилади. Масалан, Шимолий Америка 
шаҳарларида шаҳар шакли автомобиллар учун мослашган бўлса, дунёнинг 
бошқа жойларидаги шаҳарлада эса, шаҳарлар инсонларнинг диди ва 
инфраструктуранинг ривожланиши боис бошқачароқ кўринишга эга. Ҳар бир 
шаҳарнинг географик жойлашуви сезиларли даражада бошқасидан фарқ 
қилсада, шаҳарлар шакли ва ҳудудий инфраструктура асосан иккита 
структуравий элементга боғлиқдир: 
- Асосий нуқталар. Булар шаҳарлардаги фаолиятнинг марказларини 
белгилаб беради, бу эса ўз навбатида иқтисодий фаолиятнинг ҳудудларда 
тўпланишига ёки транспорт тизимига осон уланишига боғлиқ бўлади. 
Терминаллар, масалан, портлар, темир йўл станциялари, аеропортлар 
шаҳарларда маҳаллий ёки ҳудудий даражадаги фаолиятнинг асосий 
нуқталаридир. Бундай асосий нуқталарнинг муҳимлиги ва шаҳар 
имкониятларига қўшадиган ҳиссасига кўра ўзига яраша иерархияси мавжуд 
(масалан, ишлаб чиқариш, бошқарув, савдо ва етказиб бериш). 
Шаҳар транспорти коллектив, индивидуал ва юк ташиш транспорти 
сингари учта йирик категорияларга бўлинади. Баъзи ҳолатларда, улар бир 
бири учун тўлдирувчи вазифасини ўтайди, баъзан эса улар мавжуд ер ёки 
транспорт инфраструктураси учун ўзаро рақобатлашишади: 
- Коллектив транспорт хизмати (оммавий транзит). Коллектив 
транспортнинг асосий мақсади шаҳарнинг турли бурчакларини транспорт 
ҳизматлари билан қамраб олиш. Бунинг самарадорлиги кўплаб миқдордаги 
одамларни ташиш ва ишлаб чиқариш масштабини кенгайтиришга асослана-
ди. Булар қаторига трамвайлар, автобуслар, поездлар, метролар ва сув 
паромлари киради. 
- Индивидуал транспорт. Бундай транспортга ҳар қандай шахснинг 
транспорт воситаси ёрдамида индивидуал кўчиши киради. Булар ўз ичига 
автомобил, пиёда юриш, велосипедда ва мотоциклда ҳаракатланишни олади. 
Кўпчилик инсонлар ўзларининг кундалик ҳаракатланишларида пиёда 
юришади, аммо бу ҳам турли шаҳарларда турлича натижа кўрсатади. 
Масалан, Токиода жами ҳаракатланишнинг 88 фоизи пиёда юриш ҳисобидан 
амалга ошади, Лос-Анжелесда эса бу кўрсаткич 3 фоизга тенгдир. 
- Юк ташиш. Шаҳарлар ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳасида етакчи 
бўлганликлари учун шаҳарларнинг фаолияти катта миқдордаги юк ташишга 
узвий боғлиқдир. Бундай транспорт тизимлари кўпинча саноат корхоналари 
ўртасида ҳаракатланувчи юк ташиш автомашиналари, етказиб бериш 
марказлари, омборхоналар ва савдо фаолиятини ўз ичига олади (хаттоки 
портлар, темир йўл станциялари, етказиб бериш марказлари ва аеропорт-
лардан чиққан юклар ҳам). 


115 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish