67
Ижтимоий соҳада меҳнатнинг ўзига хос томони уларда меҳнат пред-
метлари иқтисодий маънода қатнашмайди. Бу ерда,
биринчидан, меҳнат
инсонга бевосита ёки буюм сифатида (санъат асари), меҳнат маҳсулоти
каби ижтимоий ва бадиий тасвирни ташкил қилувчи маънавий самарадорлик
орқали таъсир кўрсатади. Иккинчидан, хизмат кўрсатиш соҳалари меҳнати-
да моддий ишлаб чиқаришдаги сотиш ва алмаштириш билан боғлиқ меҳнат
предметлари қатнашмайди. Шунинг учун ҳам муомала соҳасида меҳнат
самараси янги моддий фаровонлик яратиш кўринишида ифодаланмайди.
Аксинча, ижтимоий соҳада меҳнат баъзи умумий вазифаларни бажариш
учун қаратилган бўлиб, қиймат шаклини алмаштиради.
Учинчидан, ижтимоий соҳада қатъий иқтисодий мақсадга мўлжалланган
меҳнат воситалари ва қуроллари йўқ.
Ижтимоий соҳада меҳнатнинг алоҳида томони шундан иборатки, бу
ерда асосий жараён хизмат кўрсатиш асосида амалга оширилади, лекин
моддий фаровонлик истеъмол қилинибгина қолмайди, балки меҳнат-
кашлар шахсий эҳтиёжларининг бир қисмини қондирувчи янги эҳтиёж
фаровонлиги яратилади ва истеъмол қилинади. Бу соҳаларда меҳнат жараёни
кўп ҳолларда бевосита замон ва вақтдан келиб чиқиб шахсий эҳтиёжга
мос тушади ва унинг асосий қисмини ташкил қилади. Ноишлаб чиқариш
жамғармаларини истеъмол предмети ҳисобланишининг
исботи сармоя
қўйилмаларини режалаштиришда молиялашни ташкил қилишда ва такрор
ишлаб чиқаришда ўз аксини топади. Эҳтиёж предмети сифатида улар
ноишлаб чиқариш маҳсулотини яратишда қиймат олиб келмайди ва
такрор ишлаб чиқариш учун жавоб берадиган иқтисодий база яратмайди.
Соҳа ходимлари меҳнати моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган
ходимлар меҳнатидан тубдан фарқ қилиб, алоҳида умумий шаклда
тавсифланади. У қиймат яратмайди ва ўзига сарфланадиган моддий
харажат-
лар қийматини қоплаш хусусиятига эга эмас.
Ноишлаб чиқариш жамғармаларидан фойдаланиш моддий маҳсулот-
нинг маълум қисмини охиригача истеъмол қилиш билан тенгдир.
Ноишлаб чиқариш жамғармалари истеъмол кўринишини йўқотиш
билан бирга иқтисодий қийматини ҳам тўла йўқотади. Ноишлаб чиқариш
жамғармаларининг кенгайтирилган ва оддий такрор ишлаб чиқаришнинг
ягона манбаи жамият томонидан яратилган миллий даромаднинг ноишлаб
чиқариш эҳтиёжига ажратилган қисмидир. Ижтимоий соҳа моддий ресурс-
лари ва меҳнати иқтисодий табиатнинг асоси, уларнинг қиймат яратиш-
даги ўрни, чегараси, ўзаро алоқаси, мутаносиблиги ва
таъсир даражаси
яратилаётган хизмат ҳажмини баҳолаш имкониятини беради.
Меҳнат ва моддий ресурслар хизмат яратиш жараёнида мутаносиб-
ликни аниқлашнинг тавсифловчи, харажат ва меҳнат унсурлари сифатида
кўринади.
Хизматни яратиш катта харажатлар эвазига амалга оширилиши
билан тавсифланади, энг кўп харажат иш ҳақи учун сарфланади. Бу
68
харажат ижтимоий соҳада юқори меҳнат сиғимидан
далолат беради ва бу
соҳалар фаолиятига таъсир кўрсатувчи асосий омил меҳнат ҳисобланади.
Моддий ва меҳнат ресурслар ўртасидаги алоқа бир кишига тўғри
келади ва асосий жамғармалар ҳажмини ҳисоблашда ва ходимларнинг
жамғарма билан қуролланишида ўз аксини топади. Шунинг учун ноишлаб
чиқариш жамғармалари ҳажмининг ошиши аҳолига хизмат кўрсатиш
сифатини юқори даражага кўтариш омили ҳисобланади. Янги замонавий
касалхоналар, мактаблар, олий ўқув юртларини
ишга тушириш хизмат
сифати даражасини оширишга хизмат қилади. Бунда сифат ўз аҳамиятига
кўра хизмат фаолияти натижасида амалга ошади.
Иккинчи томондан, асбоб-ускуналар, механизмлар ва мосламаларнинг
қўлланиши янги хизмат турини яратиш учун зарур ҳисобланади. Масалан,
бир қатор касалликларни замонавий тиббий ускуналар, жиҳозлар ва дори-
дармонларни қўллаш эвазига даволаш мумкин. Бу соҳаларнинг янги хизмат
турларини яратишда ноишлаб чиқариш жамғармалари асосий рол ўйнайди.
Кўп сиғимли биноларни қуриш, замонавий техника воситаларини қўллаш,
хизмат кўрсатилаётган аҳоли сонини кўпайтириш имконини беради.
Моддий воситалар ижтимоий соҳада ишчи кучининг алмашинувига ва
ҳар бир мижозга кўрсатилаётган хизмат бирлигига қилинаётган харажатни
қисқартиришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: