6.2. Ижтимоий соҳадаги меҳнат натижаларининг ўлчовлари
Ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижаси доимо
жамиятнинг ўзи, яъни инсон ва унинг ижтимоий муносабатлари
ҳисобланади. Соҳа ходимлари фаолияти таъсирида шахс ва ижтимоий ҳаёт
баъзи томонларининг шаклланиши бу соҳа меҳнатининг пировард
натижаси ҳисобланади. Масалан, тиббиёт ходимлари меҳнатининг
пировард натижаси беморларни соғломлаштириш бўлса, халқ таълимида
ўқувчилар билимидир.
Пировард натижа жамият ёки шахснинг алоҳида эҳтиёжини
қондириш билан ўлчанади. Ижтимоий соҳа меҳнат фаолияти ана шу
йўналишга қаратилган. Лекин, меҳнат жараёнининг йўналиши ва
мақсадини аниқлаш ижтимоий соҳа ходимларининг меҳнат натижаларига
тўлиқ боғлиқ эмас. Масалан, инсон саломатлиги фақат тиббиёт ходимлари
меҳнат фаолиятига эмас, балки генетик омиллар, меҳнат шароитлари ва
яшаш манбаларига ҳам боғлиқ. Ўқувчининг билим даражаси фақат педагог
меҳнатига эмас, балки бошқа шартларга, яъни ўқувчининг салоҳиятига ҳам
боғлиқ. Шундай қилиб хизмат кўрсатиш ходимлари меҳнатининг пировард
натижаси тўлиқ шаклланмай қолиш эҳтимоли бўлиши натижанинг яхши
бўлишига улар ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Меҳнат натижалари натурал, вақт ва пул ўлчовларида ўлчанади.
Ижтимоий соҳадаги эришилган натижалар эса сон ва сифат жиҳатидан
турлича баҳоланади. Пировард натижа шахс ва жамият алоқаларини ўзида
мужассамлаштиргани учун уни баҳолаш қийин кечади. Кўпинча баҳолаш
69
сон кўринишида бўлмайди. Ижтимоий соҳа меҳнатидан фойдаланган
инсон шахсини иқтисодий таҳлилда пул орқали баҳолаш қабул
қилинмаган.
Пировард натижаларни баҳолашда инсон эҳтиёжини қондирувчи
сифат кўрсаткичлари эътиборга олинади. Бу эса маълум доирада пировард
натижага эришиш даражасини эътиборга олишни тақозо этади. Хизмат
кўрсатиш соҳалари меҳнат натижаларини баҳолашнинг оддий усули –
натура ўлчовини қўллашга асосланган. Бу усул бир хил фаолият натижала-
рини ҳисобга олишда қўлланилади.
Тармоқларда ижарага берилган буюм сони, ташилган йўловчилар, олий
ўқув юртларида тайёрланган мутахассислар, театр томошасига келган
томошабинлар сони ва бошқа кўрсаткичларни аниқлашда натура ўлчовла-
ридан фойдаланилади. Лекин бир фаолият натижаси бир неча хил натура
кўрсаткичларида тавсифланиши мумкин. Масалан, шифохонанинг даволаш
фаолияти бир томондан, ташриф буюрган даволанувчилар миқдори, иккинчи
томондан, кўрсатилган даволаш курси сони билан, ўқув юртида эса қабул
қилинган ўқувчилар ва тўла ўқув курсини тугатганлар сони билан баҳолана-
ди.
Меҳнат натижасини натура ўлчовларида ўлчашда меҳнатнинг ўзини
ўлчаш билан бажарилган ишни ажрата билиш керак. Бажарилган иш
ҳажми дарслар, театр томошалари сони билан тавсифланса, ўқув юрт-
ларини битирган талабалар, залдаги томошабинлар сони ва бошқа кўр-
саткичлар тўғридан-тўғри натижа деб ҳисобланади.
Пул ўлчови ижтимоий соҳада меҳнат натижаларининг универсал
ўлчови ҳисобланади, улар ёрдамидаги кўрсаткичлар у ёки бу натижанинг
мазмунига умумий баҳони ўзида акс эттиради.
Ижтимоий соҳада қиймат яратилмайди. Чунки бу соҳаларнинг бир
қисми меҳнат натижаларининг буюм шаклини олади, холос. Бу ҳолатда
умумий, зарурий харажатлар қиймати тўла шаклланмаслиги сабабли
ҳисобланмайди. Чунки юқоридаги ишларни баҳолаш якка харажатларга
ёки талаб ва таклиф таъсирида ҳақиқий сотиш баҳосига асосланади.
Ижтимоий соҳа ходимлари меҳнат натижаларининг кўп қисми юқорида
таъкидлаганимиздек, фойдали самарадир. Унинг ташкил топиши умумий,
зарурий меҳнат харажатларининг шаклланиши билан тавсифланади.
Лекин ижтимоий соҳада улар қиймат шаклини қабул қилмайди. Чунки
фойдали самарадорлик қиймат ташувчи сифатида тирик меҳнатдан
ажралган ҳолатда мавжуд бўлмайди.
Шундай хилиб, хизматни турли кўринишда пул орқали ўлчаш
мумкин. Биринчидан, хизмат ижтимоий зарурий меҳнат харажатларини
пул эквиваленти сифатида ўзида акс эттирилишини кўрсатади. Бунда
баҳолаш қийматга тўғридан-тўғри алоқадор эмас ва аниқ шартли тавсиф
даражасини олади. Бу усул турли корхоналар ва ташкилотларни йиғма
кўрсаткичлари ва натижаларини таққослашда жуда ҳам қулайдир.
70
Иккинчидан, хизмат товар-пул алоқалари объектига тенглашаяпти ва
пул қийматини олаяпти. Бунда пул баҳоси ижтимоий соҳада хизматни
сотишдан келган қиймат даражасини акс эттиради. Бу қиймат моддий
ишлаб чиқаришда яратилган ва ижтимоий соҳа билан тўғридан-тўғри
алоқа қилмайди.
Хизмат кўрсатиш соҳаларида натура ва пул ўлчовлари билан бир
қаторда, меҳнат натижаларини вақт ўлчовлари ҳам қўлланилади. Бунга
биринчи навбатда, бўш вақтдан самарали фойдаланиш мисол бўла олади.
Маданий оқартув ташкилотлари, томошабинлар, театрлар, туризм,
жисмоний тарбия, спорт ва бошқалар аҳолига хизмат кўрсатиб,уларга
мароқли дам олишга шароит яратиб беради. Бу корхоналар меҳнат
натижаларининг тавсифи, шахснинг ҳар томонлама ривожланиш, дам
олиш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа эҳтиёжларини қондиришдаги
бўш вақтни “ўзлаштириш” билан изоҳланади. Бўш вақтни ўзлаштиришни
баҳолаш аниқ истеъмол қилинган машғулот даражасига боғлиқ.
Халқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичи миллий
даромад ҳисобланади. Миллий даромад-бу моддий ишлаб чиқариш
натижасидир. Моддий ишлаб чиқариш ижтимоий-иқтисодий тараққиётга
эришишда ҳал қилувчи ўринни эгаллайди.
Аҳолининг турмуш даражасига комплекс баҳо беришда аҳоли
томонидан истеъмол қилинган хизмат ҳажмининг статистик кўрсаткичлари
муҳим аҳамиятга эгадир. Бу кўрсаткичлар пул шаклида ифодаланади.
Аҳоли томонидан истеъмол қилинган хизмат ҳажми ва умумий
истеъмол қилинган моддий неъматлар ва хизматлар буларнинг асоси
ҳисобланади.
Яъни, ижтимоий соҳа баъзи тармоқларининг хизмати пул билан
ифодаланса, яна бошқа тармоқлари моддий неъматларни буюм шаклида
яратади.
Аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган хизматнинг умумий ҳажми
савдо ва умумий овқатланишнинг янги маҳсулотини, аҳолини маиший
хизматнинг ишлаб чиқариш соҳаларига, ноишлаб чиқариш турларига
қилган харажатларини, аҳолини сув билан таъминлаш тармоқларининг
ялпи маҳсулоти, газ, электр қуввати, йўловчилар транспорти харажатлари,
алоқа хизмати, соғлиқни сақлаш тармоқларини, жисмоний тарбия ва
ижтимоий таъминот, таълим соҳасидаги жамиятларни, санъат ва маданият
тармоқларини сақлаш харажатлари, алоҳида фуқаролар томонидан аҳолига
кўрсатиладиган хизматлар ва ҳ.к ларни ўз ичига олади.
Ижтимоий соҳанинг тармоқлари аҳолига пуллик, бепул ва енгилликлар
бериб хизмат кўрсатади. Буларнинг сақлаш харажатлари аҳоли, давлат,
корхона – ташкилотлар, жамоалар ҳисобига олиб борилади. Ижтимоий
соҳанинг пуллик хизмат кўрсатувчи тармоқларининг харажатлари аҳоли,
корхона ва ташкилотлар ҳисобига, бепул хизмат кўрсатувчи корхона, мак-таб
ва шу кабилар давлат бюджети харажатлари ҳисобига олиб борилади.
71
Do'stlaringiz bilan baham: |