Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.
Олий таълимнинг ижтимоий ислоҳотлар стратегиясини шаклланти-
ришдаги ўрни? 
2.
Олий таълимни ривожлантириш вазифалари? 
3.
Олий ўқув юртларини ислоҳ қилишнинг долзарб масалалари? 
4.
Олий таълимни тартибга солишда қўлланиладиган кўрсаткичлар? 
5.
Олий таълим тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммолар? 
6.
Республикада бакалавр ва магистрларни тайёрлаш ҳолатини баҳоланг! 
7.
Таълим соҳасида маркетинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ 
қандай муаммолар мавжуд? 
 
9-МАВЗУ: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ИҚТИСОДИЁТИ 


87 
9.1. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг асослари 
 
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 январдаги 18-сонли «Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни Сақлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорида соғлиқни сақлашни бошқариш ҳамда такомиллаштиришнинг янги
схемаси тасдиқланган. Вазирлик марказий аппаратида назорат инспекцияси
ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари яратилди. Назорат инспекцияси 
зиммасига бир қанча ишлар юклатилган. 
Вазирликнинг марказий аппаратида даволаш-профилактика муассасала-
ри моддий техник таъминлаш бўйича бош бошқарма тузилди. Республика
Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги бошқарув органлари
ҳақидаги низом тасдиқланди. 
Республикада илгаригидек оналар ва болалар саломатлигини сақлаш
устивор йўналиш бўлиб қолмоқда. Унинг аҳамияти аёллар йили деб, 2000 
йилни Соғлом Авлод йили, 2001 йилни - Бола ва она йили деб эълон
қилиниши муносабати билан янада ортди. 
Соҳани молиялаштиришга ёндошиш ҳам ўзгартирилмоқда. Айрим 
муассасаларни пулли тиббий ёрдам кўрсатиш орқали ўз-ўзини маблағ билан 
таъминлашга ўтказиш, шунингдек нодавлат соғлиқни сақлаш секторини 
Республика Президентининг кўзда тутилган имтиёзлар асосида ривожлан-
тириш назарда тутилмоқда. Тиббий хизмат кўрсатилаётган аҳоли миқдори-
дан ва шифохонада даволанган беморлар сонидан келиб чиққан ҳолда 
даволаш-профилактика муассасаларини молиялаштиришнинг янги механиз-
ми амалиётда татбиқ этилмоқда. 
Бюджетдан маблағларни жалб этган ҳолда маблағ билан таъминлана-
диган даволаш-профилактика дори-дармонларни ҳарид қилиш, сотиш ва 
улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш жараёни устидан назоратни
ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Илмий тадқиқот ишларининг
самарадорлигини ва сифатини ошириш мақсадида фундаментал ва назарий
изланишларга ажратилган маблағларни конкурс асосида тақсимлаш ҳамда
илмий-тадқиқот институтларини грант асосида молиялаштириш амалда 
татбиқ этилмоқда. 
Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда баркамол ёш авлодни 
тарбиялаш аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг бош мезони
бўлиб қолади. Шунинг учун доимий равишда аҳоли ўртасида жисмоний
тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, миллий ва
анъанавий спорт турларини, ҳамда халқ ўйинларини ривожлантириш керак. 
Республикадаги барча соғлиқни сақлаш муассасалари ва илмий ҳамда
ўқув юртлари ходимлари соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат 
дастурини ва уни амалга ошириш тўғрисидаги қарорларини кўтаринки руҳ 
билан қабул қилдилар. Олдимизда турган вазифаларни амалга ошириш учун
кадрлар салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, резервлардан тўлақонли фойдала-
ниш керак. Шунингдек қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун барча даволаш 
ва жамоат ташкилотлари, муассасалари, хўжалик ҳамда халқимиз бу ишда 


88 
фаол қатнашишга эришмоқ даркор. Республикадаги макроиқтисодий барқа-
рорликниннг пайдо бўлаётганлиги барқарор иқтисодий ўсиш давлат дасту-
рида қўйилган барча режаларни муваффақиятли амалга ошириш учун замин 
яратмоқда. 
Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишни ислоҳ қилиш-
да тиббий хизматларнинг ижобий ва салбий жиҳатлари қуйидагилар: 
- бозор шароитида ҳар қандай хизмат ёки товар мазкур ҳолатда тиббий -
пуллик; 
-кўрсатилган тиббий хизмат учун ҳақ тўлаш бевосита ёки билвосита 
мижознинг - ушбу хизматлар пировард истеъмолчининг зиммасига тушади; 
- мижоз ўзи хизматлардан фойдаланиши хохловчи муассаса ва 
мутахассиснинг сифатини тўлиқ даражада бахолаш имконини бермайди. 
Бундан ташқари тиббий хизматлар истеъмолчиси Ўзбекистоннинг 
замонавий соғлиқни сақлаш тизимида аниқ бир шахс (пировард истеъмолчи) 
эмас, балки аниқ эхтиёж қондирилшидан манфаатдор бўлган бир қанча 
қатнашувчилар орқали ифодаланганлиги тиббий хизматлар бозорининг ўзига 
хос хусусияти ҳисобланади. Тиббий хизмат қабул қилинган иқтисодий 
маънода товар сифатида ўз хусусиятларига эга, энг аввало, бу товар сифатида 
ўз хусусиятларига эга, энг аввало, бу хусусиятларни соғлиқни сақлаш бозори 
хусусиятининг ўзига хос мазмунини белигилаб беради ва бу соҳани ташкил 
этишни ислоҳ қилишда ҳисобга олишни тақозо этади. 
Бизнинг фикримизча соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг 
лойиҳалари орасидан қуйидаги уч асосий йўналишни: 
- тармоқни муниципал бошқариш принципларини кучайтириш; 
-марказлаштирилган давлат бошқаришнинг устуворлиги ва ушбу соҳада 
маблағ билан таъминлаш бозори механизмларни этишни ажратиш муҳимдир; 
-соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва маблағ билан таъминлашнинг 
хорижий тажрибасидан кенг фойдаланиш; 
-тиббий суғуртани ташкил этишда бошқа мамлакатларда жамланган 
улкан тажрибадан воз кечмаслигимиз керак. 
-соғлиқни сақлашни тартибга солишнинг принципал жиҳатдан янги 
усуллари ва шаклларига аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган қатлам-
лари учун тиббий ёрдамнинг сўзсиз кўрсатилиши ва текинлиги, соғломлаш-
тириш, касалликнинг тизимлилиги ахамияти сақланиб қолади ва ҳатто 
кучаяди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish