46
3.
Соф ижтимоий таъминотларда баҳоларни ташкил этиш қўшма ижтимоий
таъминотларда баҳоларни ташкил этиш даражасидаги асосий фарқлари?
4.
Экологик солиқни баҳолар устидан давлат назоратини специфик (махсус)
усули деб нимага айтилади?
5.
Нархларда ташқи экстернал самараларни трансформация этиш учун бозор
механизмини қўллаш деганда нимани тушунасиз?
6.
Дотацион баҳоларни қўлланилиши аҳолининг юқори ва ўрта таъмиллан-
ган қисмига қандай таъсир кўрсатади?.
4-МАВЗУ: АҲОЛИ ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ НАЗАРИЯСИ ВА
ДАРОМАДЛАРНИНГ ТАБАҚАЛАНИШИ
4.1. Жамият бойлигини аниқлашда ҳар хил ёндашувлар ва уларнинг
хусусиятлари
Иқтисодий фикрлар тарихида ижтимоий бойликни моҳиятини, унинг
манбаларини тақсимлаш ва аниқлашда ҳар хил ёндашувлар мавжуд.
Классик сиёсий иқтисодиётни ривожланишининг биринчи босқичларида
жамият бойлигини аниқлашда икки принципиал ёндашув пайдо бўлган:
биринчи-ишлаб чиқариш томонидан, иккинчи- фойдалик томонидан.
Иккала ёндашувни ҳам концептуал асоси бир эди. У микроиқтисод
томонидан, индивиддан то жамиятгача кўтарилиб боришидир.
Адам Смит классик сиёсий иқтисодиётни асосчиси бойликка ишлаб
чиқариш томонидан бўлган ёндашувни ишлаб чиқган. У
мамлакатда ишлаб
чиқарилган маҳсулотни ўсишини аҳолини турмуш фаравонлиги ўсиши билан
боғлаган эди. У эркин бозор шундай қилиб ишлайдики бу ерда бозорни ҳар
бир иштирокчиси ўзини шахсий иқтисодий манфаатини кўзлаб ишлайди ва
юқори фойдага интилади деб ҳисоблар эди. Бу эса «кўринмас қўл» принципи
асосида жамиятнинг фойдасига ижобий таъсир этади.
Бошқача қилиб айтганда индивидуал турмуш фаровонлигини
максималлаштириш бутун жамиятни иқтисодий турмуш фаровонлигини
максималлаштиришга олиб боради ва бу
эркин бозор механизмига
асосланган ҳолда эришилади. Адам Смит жамият бойлигини ҳар хил
маҳсулотлар йиғиндисини бойликка тенглаштирар эди ва унумдор меҳнат
деб моддий ишлаб чиқаришда ҳаражат (сарф) бўлган меҳнатни ҳисоблар эди.
Бойликни меҳнат назарияси ва унумдорликни меҳнатни чегараланган
назарияси кейинчалик марксча иқтисодий адабиётда ривожланган эди. Худди
шу вақтда номарксча иқтисодий фикр Смитнинг бойлик ва меҳнат
тўғрисидаги назариясини чегараланганлигини йўқотишга йўналтирилган эди.
Шу йўналишларнинг бири бўлиб бойликни яратишнинг ва
тақсимлашнинг асослайдиган ишлаб чиқариш омилларини назарияси
ҳисобланади. Ушбу назарияга мувофиқ ижтимоий бойликнинг яратувчилари
бўлиб фақат меҳнат эмас балки ер ва капитал ҳам ҳисобланади. Бу
жамият
бойлигининг уч қисми бирлигидан иборат формуласидир. Бу формула
47
ҳозирги пайтда сонли иқтисодий ўсиш статистиқасида кенг қўлланилади,
хусусан ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида.
Ҳозирги вақтда қўлланиладиган функциялар сони уч омил билан
чегараланмайди. Омиллар сонига бошқариш, фан, таълим, информация ҳам
киради.
Ушбу назарияга биноан бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма ишлаб
чиқариш омиллари иқтисодий томондан бир-бирига тенг.
Уларни
фаолиятининг самарадорлиги яратилган ҳаражатларни солиштириш билан
аниқланади.
Ишлаб чиқариш назариясига биноан иш хақи даражаси «темир қонун»
билан аниқланилади. Бунинг моҳияти қуйидагидан иборат. Капиталистик
фирма учун ҳар бир ишчи бошқа ишлаб чиқариш омилларига қараганда
қандайдир қийматга эгадир, қачонки у бошқа омилларга қараганда кўпроқ
фойда келтирса, шунда у фирма учун бошқа омилларга қараганда афзалдир.
Ушбу назарияни Джо, Милл такомиллаштирди. У шундай ҳисоблар
эдики, ишлаб чиқаришни иқтисодий қонунлари тақсимлаш қонунларидан
фарқланиши керак. Ишлаб чиқариш қонунлари
объектив характерга эга
бўлса ва фақат ишлаб чиқариш омилларига боғлиқ бўлса, тақсимлаш
қонунлари алоҳида инсонларга боғлиқ ва объектив характерга эгадир.
Тақсимлаш жараёни, айниқса, иш ҳақи ва фойда иқтисодий қонунларга
боғлиқ эмас. Булар касаба уюшмалари лидерлари, ҳукумат ва
ишбилармонлар билан тузилган шартномаларга боғлиқ (яъни субъетив
характерга эга).
Ривожланган мамлакатларда И. Бентам ишлаб чиққан жамият бойлиги
назарияси ҳам қўлланилади.
Ушбу назарияга мувофиқ ҳар бир инсон бахтининг йиғиндиси жамият
бахтини ташкил этади. қайси инсоннинг даромади кўп бўлса унга солиқ
ўрнатилади, даромади кам бўлган инсонларга эса трансфертлар орқали ёрдам
кўрсатилади.
Аҳолини турмуш фаровонлиги назариясини асосини ишлаб чиқишда
италиялик иқтисодчи Вильфред Парето катта ютуқга эга бўлди.
У 1909 йилда ресурсларни ва даромадларни мукаммал рақобат
шароитида мувофиқлигини ишлаб чиқди. Шу ҳолат иқтисодий адабиётда
Парето самарадорлиги ёки Парето оптимуми деб аталади.
Ресурслар Парето бўйича оптимал тақсимланган бўлиб
хисобланади
качонки бозордаги бир иштирокчини ахволи яхшиланса бошка иштирокчини
ахволи яхшиланмастан бўлмайди.
Истеъмол жараёнида эса Парето ёндашуви куйидагича:
«Ҳар бир инсонни хаётидаги бошқаларга ёмонлик келтирмайдиган ўзгариш
айрим инсонларга ижобий ўзгариш келтирса яхшилик деб аталади» Бу
ёндашувни «Парето яхшиланиш» деб атади.
Парето яхшиланишини тушунтириш учун қуйидаги графикдан
фойдаланамиз.
«А» оиласи
48
. L
Q Парето ҳаққоний ситуацияси.
.D
Н
Q
«Á» оиласи
Do'stlaringiz bilan baham: