расм. Ер рентаси назарияси Транспорт ва шаҳар динамикаси
Ердан фойдаланиш ҳам, транспорт тизими ҳам ташқи таъсирларга боғлиқ бўлган бир динамик тизимдир. Тизимнинг ҳам бир компоненти технология, сиёсат, иқтисодиёт, демография ва ҳатто маданият соҳасидаги ўзгаришлар туфайли мунтазам ўзгариб ривожланиб бормоқда. Натижада эса, ердан фойдаланиш ва транспорт ўртасидаги муносабат аҳоли, фирмалар ва ҳукуматнинг қарорлари натижасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шаҳар динамикаси соҳаси ердан анъанавий фойдаланиш моделлари кенгайтирди, бу моделлар шаҳар ҳудудий структураси эволюцияси ортидаги муносабатларни изоҳлашга қаратилган. Бу эса бир қанча компонентларга эга турли хил моделлар шаклланишига олиб келди. Ўзгаришлар эса дастлабки компонентларга ёки салбий ёки ижобий таъсир қилади. Шаҳар динамикасининг энг муҳим компонентлари қуйидагилардан иборат:
Ердан фойдаланиш. Шаҳар динамикасининг энг турғун компоненти бўлиб, ўзгаришлар узоқ вақтли давр давомида ердан фойдаланиш структурасини ҳам ривожлантиради. Агар кўчмас мулк объектлари бир неча ўн йилларга мўлжаллаб қурилишини инобатга олсак, бу сал ғалати туюлиши мумкин. Ердан фойдаланишнинг шаҳар динамикасига асосий таъсири унинг қатновни ўзига жалб этувчи ва генератор сифатида хизмат қилишидир.
Транспорт тармоғи. Бу ҳам анчайин турғун компонент сифатида қаралади, чунки йўллар ва транспорт инфраструктураси ҳам узоқ муддатли давр учун мўлжаллаб ишлаб чиқилади. Бу фикр, айниқса, узоқ муддат ҳизмат қилувчи транспорт терминаллари ва метро тизимлари учун тўғридир. Масалан, кўплаб темир йўл станциялари 100 йилдан ҳам кўпроқ даврдан бери ишлаб келмоқда. Транспорт тармоғининг шаҳар динамикасига асосий таъсири бу қатновни тезлаштиришидир. Транспорт тармоғидаги ўзгаришлар қатновлардаги ўзгаришларга сабаб бўлади.
Қатнов. Тизимнинг энг динамик компонентидир, чунки йўловчилар ва юкнинг манзили жуда тез ўзгаради. Шунинг учун ҳам айтишимиз мумкинки,
қатнов оқими шаар динамикасига таъсир кўрсатувчи фактор эмас, балки унинг ўзгаришларининг натижасидир.
Бандлик ва иш ўринлари. Булар шаҳар динамикасига жуда катта таъсир кўрсатади, чунки кўпгина моделлар бандликни экзоген фактор сифатида қараган. Кўпинча, қатнов оқими бандлик ва иш ўринлари жойлашувининг тўғридан-тўғри натижаси бўлиб чиқади.
Аҳоли ва уйлар. Булар ҳам қатновларни юзага келтирувчи фактор ҳисобланади, чунки ҳар қандай қатнов одамларнинг ўз уйидан бошланади. Инсонларнинг даромади, яшаш даражаси, диди ва этник келиб чиқиши турлича бўлганлиги учун, бу ҳам шаҳар ҳудудий структурасига таъсир қилади.
Бу муносабатларни аниқ ифодалаш масаласи ҳали ҳам очиқлигича қолмоқда ва қатор изланишлар айнан мана шу масала устида кетмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |