Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Транспорт ва шаҳарлар шаклланиш эволюцияси



Download 1,06 Mb.
bet60/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Транспорт ва шаҳарлар шаклланиш эволюцияси


Транспорт эволюцияси шаҳарлар шаклининг ўзгаришига олиб келди. Транспорт воситаларида ўзгаришлар қанчалик чуқур бўлса, шаҳарларнинг шакли ҳам шунчалик тез ўзгара борди. Шаҳарлар шаклидаги энг асосий фундаментал ўзгаришлардан бири бу шаҳар тизимлари элементлари ўртасидаги янги муносабатлар ва фаолиятни кўрсатиб берувчи янги кластерларнинг вужудга келганлигидир. Кўпгина шаҳарларда бир вақтлар йўловчиларнинг ва оммавий транспортнинг асосий манзили бўлган марказий бизнес кўчаси (МБК) ҳозирда ишлаб чиқариш, савдо ва бошқарув тизими орқали тубдан ўзгарган.



  1. расм. Шаҳарнинг худудий харитаси эволюцияси


Одатий ишлаб чиқариш иш жойларини бир марказга йиғишга ва транспорт тизимига асосланган бўлса, технология ва транспорт тизимидаги ўзгаришлар замонавий саноатни янада эркинлаштирди. Савдо ва офис ишлари шаҳар четларида жойлаштирилмоқда ва бу билан шаҳарларнинг шаклини ўзгартирмоқда.
Ҳар бир шаҳарнинг ўзига яраша тарихи бор, аммо шаҳарларнинг ҳудудий структураси шаклланишига қараб барча учун умумий жараённи ҳам тасвирлаш мумкин:

    • Саноатлашувдан олдинги давр (А). Саноат инқилобидан ҳам илгарироқ мавжуд бўлган шаҳарларда МБК шаҳарнинг сувга, бозорга ёки диний ёки сиёсий аҳамиятга эга бўлган марказлари яқинида кичкина қисмида жойлашган. Айнан шундай жойларда асосий олди-берди ишлари амалга ошган, шунинг учун ҳам молиявий, суғурта, омборхона ва улгурчи савдо хизматларини талаб қилган.

    • Саноат инқилоби (Б). Айнан саноат инқилоби билан биргаликда оммавий равишда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш вужудга келди. Бу эса шаҳарнинг бир қисмида ишлаб чиқаришни, бошқа қисмида эса улгурчи ва чакана савдо билан шуғулланиш имконини берди. Фаолиятнинг бу даражада кенгайиши молиявий марказ яқинида офис бўлишининг эҳтиёжини кучайтирди. Саноат инқилоби кучайиб борган сари, асосий транспорт ўқлари шаҳар марказидан унинг четларига қараб чиқа бошлади.

    • Замонавий давр (В). Замонавий давримизда эса саноат корхоналари умуман марказий кўчаларни тарк этиб, шаҳар четига чиқмоқдалар ва бу билан шаҳар марказида молиявий ва маъмурий ташкилотлар учун жой қолдирмоқдалар. Баъзи компаниялар мултинационал компанияларга айланиб бориши туфайли йирик шаҳарлар марказлари молиявий ва маъмурий ташкилотларнинг тўпланган жойига айланиб борди. Бундай фаолият турлари ер учун савдодан ҳам кўпроқ ҳақ тўлашга қодир эдилар, натижада эса савдо ишлари ҳам шаҳар марказидан четга чиқа бошлади. Шаҳар четидаги янги савдо марказлари йўлларга яқин бўлган, савдога эҳтиёж бўлган ҳудудларда ташкил бўла бошлади. Омборхона ва транспорт хизматлари ҳам шаҳар четларида жойлаша бошлашди.

1950-йиллардан буён, катта транспорт йўллари очиб берган кенг майдонлар туфайли шаҳар четларининг ҳам ривожлании кузатила бошланди. Орада қолган майдонлар ҳам секин-аста тўлиб борди. Шаҳарнинг марказий кўчалари ва халқа йўллари шаҳарни унинг четларидан ажратиб турди, ва бу билан шаҳар четларининг ҳам ўзига хос тарзда ривожланиб боришига, уларнинг иқтисодий фаолиятни ўзига жалб қилиш учун шаҳар марказлари билан рақобатлашишига сабаб бўлди. Натижада эса, яратилаётган иш ўринларининг аксарияти шаҳар четига ўта бошлади ва шаҳарларнинг фаолият тизими ҳам сезиларли ривожланди. Шаҳарнинг турли қисмлари ўзининг ҳудудий кўринишига кўра турли хил ривожланишга эга бўлади. Америка ва Европа шаҳарларини географик ва тарихий жиҳатдан олиб қарасак, бу шаҳарларда ҳам ривожланиш жараёни турлича кечади. Қўшимча
қилиб шуни айтиш мумкинки, Европа ва Америкадаги шаҳарларнинг ҳам зичлик даражаси турлича. Шунга қарамай, бу икки жараённинг ҳам шаҳарларнинг замонавий шаклига таъсири катта.
Гарчи транспорт тизими ва йўллари вақт ўтиши мобайнида сезиларли даражада ўзгарган бўлсада, бир нарса ўзгармасдан қолмоқдаки, кўпчилик одамлар бир йўналишда 30-40 дақиқадан камроқ вақт давомида ҳаракатланишади. Бутун дунёни олиб қарасак, инсонлар ўртача 1.2 соатни ҳаракатланиш билан ўтказишади. Транспорт воситаларининг турлари кўпайиши билан эса инсонларнинг кўчиш учун сарфлаган вақти ҳам ўзгариб борди. Натижада эса, моторли транспорт воситаларига таянмайдиган шаҳарларнинг шакли кўпроқ автомобил ҳаракатланадиган шаҳарлар шаклидан фарқ қила бошлади. Демак, транспорт технологиялари шаҳар шакли ва турли хил фаолият турлари ҳудудини белгилаб беришда муҳим рол ўйнай бошлади.

      1. Download 1,06 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish