Уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятини баҳолаш.
Сўнги вақтгача уй-жой коммунал хўжалик корхоналари фаолиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари маҳсулот (хизматлар)ни етказиб беришдан келган жами даромадлар ҳисобланарди. Корхоналар иши тажрибаси далолат беришича, бу кўрсаткич иссиқлик, электр энергияси, сув, газ ва бошқа кўрсаткичлардан тежамли фойдаланиши етарли рағбат- лантирилмади. Қуйида газ хўжалиги корхоналари мисолида кўрсаткичлар тизимини келтириб, таъкидлаймизки, бундай тизим уй-жой коммунал хўжалигининг фаолиятига ўхшаш бўлган қуйидаги соҳачаларида фойдаланиш мумкин: сув етказиш тармоқлари, иситиш, электр ва бошқа хўжаликларда.
Газ хўжалиги корхоналари эксплуатация ходимларининг муҳим вазифа-лари бўлиб, аҳолини ва бошқа корхоналарни газ билан ишончли, хавфсиз ва тежамли таъминлашдан иборат. Ушбу тоифадаги истеъмолчи- ларга хизмат кўрсатиш газ хўжалигининг эксплуатация харажатларининг кўпчи-лик қисмини ташкил этади.
Газ хўжалиги корхоналарининг муҳим вазифаларидан бири нафақат вақтида, балки истеъмолчиларни газ билан тежамли таъминлашдан иборатдир. Бу шундан иборатки, газ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнининг энг кам эксплуатация ҳаражатлари билан амалга оширишдир.
Шу муносабат билан улар фаолиятини баҳоловчи асосий кўрсаткичлардан бири сифатида газни аҳоли ва коммунал корхоналарга уни
етказиб беришдан тушган даромад даражасини олиш мумкин, у қуйидаги формула бўйича аниқланади.
бунда
Damal ва
Dreja
K1 Damal : Dreja
- мос ҳолда амалдаги ва режадаги аҳоли ва
коммунал – маиший корхоналарга газ етказиб беришдан тушган даромадлар миқдори, минг сўм.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омилларидан асосийси моддий манбаларни иқтисод қилишдир. Хозиргача газ хўжаликлари кўпроқ газ етказиб бериш йўли билан катта фойда олишни иқтисод ва тежамкорлик учун кураш билан боғламас эдилар. Унинг устига, газни тежагани учун рағбатлантириш тизими ва газни истеъмол қилишнинг камайиши, газ хўжалиги корхоналарида рағбатлантирувчи фондларнинг камайишига бевосита таъсир этади.
Шу муносабат билан газ етказиб бериш кўрсаткичи хўжалик фаолиятини баҳолашда асосийларидан чиқарилиб, ўрнига газни иқтисод қилиш кўрсаткичини киритилиши тавсия этилади.
Турли газ хўжаликларининг фаолиятини баҳолашда газдан тежамли фойдаланиш бўйича ишлар даражаси ушбу формула бўйича аниқланиши мумкин.
K2 Olim : Oamal
бунда
O - газ лимити, млн м 3;
O - амалда ўзатилган газ, млн м 3.
lim
amal
Тарқатилган газ таннархи таркибининг анча салмоғини газ етказиб берувчиларга газ учун тўловлар ташкил этади, шунинг учун газ хўжалигининг ҳақиқий хизматларини эксплуатация харажатлари белгилайди, яъни газ етказиб берувчиларга тўловлардан ташқари газ хўжалиги томонидан бажарилган иш ҳажми ташкил этади.
Бу кўрсаткич бўйича фаолият даражаси ушбу формула бўйича аниқланиши мумкин:
K3 Pnorm : Pamal
бунда
Pnorm ва
Pamal
мос ҳолда норматив ва амалдаги бирликлар
эксплуатация ҳаражатларидир, минг сўм.
Республика газ хўжаликлари корхоналари ҳақиқий маълумотлари энг кичик квадратлар услуби таҳлили асосида газ хўжалиги корхоналари эксплуатация ҳаражатлари норматив бир бирликларнинг табиий газда ишлагандаги формулалари олинди:
Do'stlaringiz bilan baham: |