Миллий валютадаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари
(ўртача тортилган фоиз ставкалари, йиллик ҳисобда)
Депозит муддати ва тури
|
2018
|
2019
|
Декабрь
|
Декабрь
|
1 йилгача бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
|
14,0
|
17,3
|
1 йилдан юқори бўлган жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
|
16,1
|
17,5
|
|
|
|
Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
|
17,1
|
19,7
|
- 30 кунгача
|
14,2
|
14,9
|
- 31 кундан 90 кунгача
|
14,5
|
17,1
|
- 91 кундан 180 кунгача
|
16,0
|
19,9
|
- 181 кундан 365 кунгача
|
18,3
|
20,5
|
- 1 йилдан юқори
|
18,5
|
20,4
|
|
|
|
Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари
|
13,8
|
16,5
|
- 30 кунгача
|
13,5
|
15,5
|
- 31 кундан 90 кунгача
|
15,8
|
17,1
|
- 91 кундан 180 кунгача
|
11,9
|
15,4
|
- 181 кундан 365 кунгача
|
10,0
|
16,4
|
- 1 йилдан юқори
|
14,5
|
16,6
|
4-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимиз тижорат банклари депозитларни жалб қилиш фаолияти 2019 йилда 2018 йилга нисбатан сезиларли даражада фаоллашган. Масалан, 2018 йил декабрь ойида жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 17,1 фоизни ташкил этган бўлса, аҳоли ва мижозларни жалб қилиш мақсадида 2019 йил декабрь ойида бу кўрсаткич 19,7 фоизни ташкил этди. Бу эса ўз навбатида банкларни таъминганлик кўрсаткичини ортганини кўрсатади.
4. Миллий валютанинг барқарорлиги ва унинг сотиб олиш қобилиятининг юқорилиги. Миллий валютанинг барқарорлиги ва унинг сотиб олиш қобилиятининг пасайиши тижорат банклари депозит сиёсатининг фоиз ставкасига, рентабеллик даражасига, омонатчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Айниқса миллий валютанинг инфляция даражаси юқори бўлган шароитда омонатчиларнинг узоқ муддатли депозитларни банкларга жамғариш манфаатдорлиги пасаяди.
5. Омонатларнинг кафолатланганлиги. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларида юқори риск даражаси мавжудлиги уларни иқтисодий инқирозга учраш эҳтимоли жуда катта бўлади. Мана шу ҳолат омонатчиларни банкларга маблағларни жалб этиш бўйича иккиланиш ҳолатининг вужудга келишига сабаб бўлади. Шу боис банк омонатларини кафолатлаш масаласига алоҳида эътибор берилиши талаб этилади. Бу борада мамлакатимизда қатор ишлар қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган. Шуни таъкдилаш жоизки, ушбу қонун аҳоли ва мижозларнинг банклардаги муддатли омонатларини кафолатлаши белгилаб қўйилган бўлишига қарамасадан, амалиётда етарли даражада ўзининг самарасини бермаяпти, чунки банкларнинг жалб қилинган депозитлари таркибида муддатли ва жамғарма депозитларнинг улуши жуда пастлигича қолмоқда.
Умуман, омонатларни кафолатлаш Фондининг ташкил этилганлгига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Ушбу Фонд 4 йил давомида Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу қисқа муддат давомида Фонд томонидан кўпгина тадбирлар ўтказилди.
2005 йил жами 28 та банк Фонд билан ёзма битим тузган. 2020 йилга келиб 29 та банк Фонд билан ёзма битим тузган Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўриб чиқамиз:
5жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |