Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси


Ўзбекистон Республикаси аҳолининг омонатларини кафолатлаш фонди мақсад ва вазифалари



Download 67,62 Kb.
bet3/8
Sana11.06.2022
Hajmi67,62 Kb.
#654018
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
kurs ishi omonat

2.Ўзбекистон Республикаси аҳолининг омонатларини кафолатлаш фонди мақсад ва вазифалари
Ижтимоий тўловларни ўз вақтида тўланишига асосий омил бўлувчи аҳоли омонатлари ва уларнинг кафолатланиши хусусида тўхталсак, аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини банкларга жалб қилиш ва уларнинг давлат томонидан ҳимоя этишга қаратилган ишлар билан Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди шуғулланади.
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатлариниҳимоялашни таъминлаш мақсадида "Фуқароларнинг банклардаги омонатлариниҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон РеспубликасиҚонунига мувофиқ ташкил этилган.
Мамлакатимизда 2002 йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан аҳолини ижтимоий химоя қилишга қаратилган “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг асосий мақсади, биринчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, яъни уларни банкларга бўлган қонуний талаб ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлса, иккинчидан, аҳолини юртимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банкларига бўлган ишончини ошириш ва ушбу йўл орқали аҳолининг қўлидаги на эгасига ва на мамлакат иқтисодиётига фойда келтирмаётган бўш пул маблағларини банкларга кредит ресурслари сифатида жалб қилишдан иборат.
Ўн олти моддадан иборат бўлган ушбу қонун Ўзбекистонда фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимини хуқуқий, молиявий ва ташкилий асосларини белгилаб беради.
Шу жумладан Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фондини ташкил этиш, унинг фаолият юритиши, пул маблағларини шакллантириш ва ишлатиш, кафолатлаш шарти юз берганда омонатларни тўлаб бериш муносабатларини тартибга солади.
Қонунни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон республикаси Вазирлар Махкамаси ўзини 2002 йил 19 сентябрдаги 326- сон қарори билан мамлакатимизда Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондини ташкил қилди ва унинг асосий вазифаси қилиб, аҳолини тижорат банкларидаги омонатларини кафолатлаш ва банкдан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган тақдирда, ундаги аҳоли омонатларини қонунда белгиланган миқдорда ва тартибда тўлаб беришдан иборат этиб белгиланди.
Фонднинг мол-мулки банкларнинг мажбурий бадаллари, маблағлар қўйишдан олинган даромадлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Бирйўла тўланадиган ва календарь бадаллар банкларнинг Фондга тўлайдиган мажбурий бадаллари ҳисобланади.
Банкнинг Фондга бирйўла тўлайдиган бадали банкнинг амалда шаклланган устав сармояси миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
Календарь бадал банклар томонидан йилнинг ҳар чорагида Фондга ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Календарь бадалларнинг миқдори "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кафолатланиши лозим бўлган фуқаролар омонатларининг амалдаги қолдиғига қараб йил чораги учун Фонднинг кузатув кенгаши томонидан белгиланган миқдорда белгиланади, бироқ у омонатлар умумий суммасининг 0,5 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Тўланган календарь бадаллар суммаси банкдаги омонатлар қолдиқлари умумий суммасининг 5 фоизига етганда банклар томонидан календарь бадалларни тўлаш тўхтатилади. Фуқароларнинг банкдаги омонатлари қолдиқлари умумий суммаси ўзгарганда, Фондга тўланган календарь бадалларининг суммаси қайта ҳисоблаб чиқилиши керак.
Фонднинг пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сақланади.
Қуйидагилар Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўланишини таъминлаш учун банкларнинг мажбурий бадалларини жамлаш;
жамланган маблағлардан мазкур Низомда белгиланган мақсадлар ва тартибда фойдаланиш.
Фонд қуйидагиларга ҳақли:
банклардан фуқароларнинг банклардаги кафолатланадиган омонатларининг сони ва миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
ўз маблағларини давлат қимматбаҳо қоғозларига ва бошқа активларга жойлаштириш.
Фонд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Фонд қуйидагиларга мажбур:
ўз маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Фонд маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
қатнашчи банклар рўйхатини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиш.
Фондни бошқариш Фонднинг кузатув кенгаши ва Фонднинг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилади.
Мамлакатимизда банклар фаолияти устидан, яъни уларни очилиш даврида кадрлар малакасига қўйилган талаблар ва банклар фаолияти давомида белгиланган меъёрларга қатъи амал қилиниши банк тизимининг барқарор ривожланиб боришига замин ҳозирламоқда.
Жумладан, ўрнатилган қатъий назорат банкларни тўлов қобилиятини йўқотмаслигига ва улардан лицензия чақириб олиш холларига йўл қўйилмаслигига эришилмоқда.
Аммо 2008 йилнинг иккинчи ярим йилида АҚШ да юз берган ва ҳозирда дунёнинг кўпгина мамлакатларини қамраб олган молиявий-иқтисодий инқироз республикамизда банкларни ликвидлигини қўллаб-қувватлаш, аҳоли омонатларини ҳимоялаш ва банкларга бўлган ишончини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қуллашни тақазо этди.
Ушбу ҳолни олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда 2008 йилнинг ўзида “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк”, “Агробанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” каби етакчи банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Умуман олганда, биргина 2008 йилда Халқ банки устав сармояси қўшимча 190 млрд.сўмга, “Асакабанк”ники 147,1 млрд.сўмга, “Микрокредитбанк”ники 72 млрд.сўмга, “Ўзсаноатқурилишбанк”ники 65,4 млрд.сўмга, “Агробанк”ники 50 млрд.сўмга, “Қишлоқ қурилиш банк”ники 36 млрд.сўмга, яъни уларни қўшиб ҳисоблаганда жами 560,5 млрд. сумга кўпайтиришга эришилди.
Натижада мамлакатимиз банкларининг жами капитали қўшимча ресурсларни жалб этиш ҳисобидан 2007 йил билан таққослаганда 40 фоизга кўпайди.
2008 йил 28 ноябрдаги “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини химоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4057 сонли Фармони ҳам аҳолини банкларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилиб, унга мувофиқ омонатларнинг миқдоридан қатъий назар, фуқароларнинг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларидаги омонатлари бўйича тўла хажмда хақ тўланишини кафолатлаш тартиби ўрнатилди.
Амалдаги қонунда бир омонатчига кафолатли хақ тўлаб бериш ҳажми республикамиздаги энг кам ойлик иш хақининг 250 баробари миқдорида чегараланган бўлиб, Фармон билан ушбу чегара олиб ташланди.
Фармонга мувофиқ фуқароларнинг омонатлари бўйича тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш тижорат банкларининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банкларининг бадаллари ва ажратмалари ҳисобига шакллантирилган Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.
Бунда фонд маблағлари ҳисобидан омонатчиларга ҳақ тўлаш ҳолати банкларни тугатилиши муносабати билан лицензияси чакириб олинган тақдирдагина юзага келади.
Фармондан келиб чиққан ҳолда миқдоридан қатъий назар, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари бўйича тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш кафолатлари назарда тутилган “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10- моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланди ва у Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига тақдим этилди.
Мустақил мамлакат Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига хос равишда ушбу Қонун лойиҳаси тезда 2008 йил 18 декабрдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, ушбу Қонунни қабул қилди ва маъқуллаш учун Олий Мажлиснинг Сенатига тақдим этди. Олий Мажлиснинг Сенати Қонунни 2009 йил 27 мартдаги ялпи йиғилишида кўриб чиқиб мақуллади ва у қонуний кучга кирди.
Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган жами 30 тижорат банки жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодиёт миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк”, “Агробанк” каби йирик банклар билан бир қаторда “Капиталбанк”, “Алп Жамол Банк”, “Универсалбанк” каби хусусий банклар ҳам Фонд ресстрига киритилган бўлиб, улардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг омонатлари миқдоридан қатъий назар тўлиқ ҳажмда кафолатланган.
Ҳулоса қилиб айтганда, юртимизда мавжуд бўлган ижтимоий-сиёсий барқарорлик, иқтисодиётни тез суратларда ривожланиши, мамлакатимиз банкларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, аҳолини реал даромадларини ошириш, уларни ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва фармонларнинг қабул қилиниши каби омиллар ўз навбатида тижорат банкларимизнинг ривожланишига, уларни капиталлари ва активларини йилдан йилга ўсишига ҳамда энг муҳими аҳолининг мамлакат банк тизимига бўлган ишончини тобора мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қувонарли ҳолдир.

Download 67,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish