Пул оқимларининг башоратлаш
Башоратлаш -(грекча prgognoses-олдиндан кўриш) молиявий менежментда узоқ истиқболга молиявий ҳолатни бир бутун ҳолда ва турли кисмларини ўзгартиришни ишлаб чиқиш тушунилади. Башоратлаш - бу объектни ёки ҳодисани келажакдаги меъёрий ёки мақбул ҳолатлари, уларга эришиш ва уларни рўёбга чиқаришнинг алтернатив йўллари тўғрисидаги эҳтимолга яқин тасаввурни ишлаб чиқишдир. Башоратлаш – бошқаришнинг иқтисодий усулларидан бири бўлиб, иқтисодий тизимнинг келгусидаги ҳолатини аниқлаб берувчи режалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўллари, усуллари ва воситалари йиғиндисидир
Нақд пул оқимининг башорати бизнес режанинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бу орқали нақд пул оқимини назорат қилиш, юзага келаётган муаммоларни олдини олиш ёки мавжуд имкониятлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Нақд пул оқими башорати қачон даромад олишни ва қачон ҳаражатларни қоплаш зарурлигини кўрсатади.
Нақд пул оқими башоратлари ўз ичига қуйидагиларни олиши шарт: сотувлардан тушган барча тушумлар ва ҳаридорлардан олинган нақд пулларни; барча хом ашё, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва бошқалар учун тўловларни; бошқа ҳаражатлар учун тўловларни; ойлик маош, мукофот ва бошқалар бўйича чиқимларни; ускуна ва технологиялар харид қилишни; кредит, грант ёки корхонага жалб қилинаётган бошқа ресурсларни; кредит бўйича тўловларни; солиқлар ва мажбурий тўловларни,улар бўйича қарзларни. Бошоратлашда ута аниқликни таминлаш қийин жараён. Лекин бу аниқликни рискларни тўғри баҳолаш орқали ошириш имкони албатта мавжуд. Пул оқимини башоратлаш аниқ олинган муддатларга (келгуси ойлар, чораклар, йиллар кесимида амалга оширилади. Унинг методик жихатларини қуйида бериб ўтишимиз мумкин:
1. Давр оралиғида пул киримини башоратлаш. Пул киримини асосий манбаси бу махсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан тушади. Бу борада тайёр маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан пул киримини ўртача кўрсаткичи (коэффиценти, даври) аниқланади. Ушбу бирлик орқали яқин ойдларда ва йил давомида келиши кутилаётган пул маблағлари кирими аниқланаш мумкин. Шунингдек, баланс усули асосида маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф пул киримини аниқлаш юзасидан дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларинг давр боши ва охирига қолдиқлари фарқи сотиш хажмига қайта ҳисоб китоб қилиш орқали нақд пул маблағлари кирими ҳам аниқланади.
Башоратлашда аниқроқ ҳисоб-китобларни амалга оширишда дебиторлик мажбуриятларининг ординги чоракликлар бўйича ўзгаришларини ҳам асос сифатида олиш мумкин.
Бошқа фаолият турлари бўйича пул маблағлари кирими олдинги ойлар ва чораклар натижасига қараб белггиланади ва асосий фаолиятдан пул маблағлари киримига қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |