Тошкент кимё –технология институти силикат материаллари ва нодир, камёб металлар технологияси кафедраси


Мавзуга оид таянч сўзлар ва иборалар



Download 1,2 Mb.
bet16/52
Sana21.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#43375
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
2 5233283999383684258

Мавзуга оид таянч сўзлар ва иборалар.
Рафинирлаш, шлам, металл, электроманфий, электромусбат.


Назорат учун саволлар.

  1. Рафинирлашда анод нималарга ажралади?

2. Қўшимчалар миқдори қандай аниқланади?
3. Металларни комплекссиз эритмадаги потенциали қийматлари қаторини тушунтиринг.
Тест вариантлари
1.Рафинирлашда анод нималарга ажралади?
А. Катоддаги металлар, электролитдаги компонентлар, ваннанинг қисмлари.
Б. Катоддаги металлар, электролитдаги компонентлар ва аноддаги шлам.
В. Катоддаги металлар, диафрагма ва ваннанинг қисмлари ва аноддаги шлам.
Г. Аноддаги метал қопламалар, куйдириш махсулотлари ва катоддаги шлам.
2. Қўшимчалар миқдори қандай аниқланади?
А. Қўшимчалар миқдори АМ ток зичлиги ik ва қўшимчанинг эритмадаги миқдори СМ га боғлиқ бўлади: АМ = 1000 КМСМ / ik . Фоизларда ифодаланади
Б. Қўшимчалар миқдори СМ ток зичлиги ik ва қўшимчанинг эритмадаги миқдори АМ га боғлиқ бўлади: СМ = 1000 ik / КМАМ
В. Қўшимчалар миқдори АМ ток зичлиги ik ва қўшимчанинг эритмадаги миқдори СМ га боғлиқ бўлади: АМ = 1000 ik / КМСМ
Г. Қўшимчалар миқдори АМ ток зичлиги ik ва эритманинг ҳарорати СМ га боғлиқ бўлади: АМ = 1000 КМСМ / ik,
3.Металларни комплекссиз эритмадаги потенциали қийматлари қатори нима?
А.Агар металларни комплекссиз эритмадаги потенциали қийматларига қараб электрмусбатдан манфий томонга бир қаторга жойласак, Аu, Аg, Cu, Bi, Sb, Pb, Sn, Ni, Co, Cd, Fe, Cr, Zn, Mn –уларни хар бирини рафинирлашда , ундан чапроқдаги металлар шламга ўтади, ўнгроқда жойлашганлари эса асосий метал билан бирга эритмага ўтади
Б. Агар металларни комплекссиз эритмадаги потенциали қийматларига қараб электрманфийдан мусбат томонга бир қаторга жойласак, Аu, Аg, Cu, Bi, Sb, Pb, Sn, Ni, Co, Cd, Fe, Cr, Zn, Mn –уларни экстракция қилишда, ундан чапроқдаги метал-лар ўнгроқда жойлашганлари билан бирга эритмага ўтади.
В.Агар металларни комплекссиз эритмадаги потенциали қийматларига қараб электрманфийдан мусбат томонга жойласак, Аu, Аg, Cu, Bi, Sb, Pb, Sn, Ni, Co, Cd, Fe, Cr, Zn, Mn –уларни рафинирлашда , ундан ўнгроқдаги металлар шламга ўтади.
Г.Агар металларни комплексли эритмадаги ҳароратларига қараб электрмус-батдан электрманфий томонга жойласак, Аu, Аg, Cu, Bi, Sb, Pb, Sn, Ni, Co, Cd, Fe, Cr, Zn, Mn –уларни рафинирлашда, ундан чапроқдаги металлар шламга ўтади.
9 –МАЪРУЗА. ҚАТТИҚ ЭЛЕКТРОДЛИ ЭЛЕКТРОЭКСТРАКЦИЯ.
Қаттиқ электродлар қўлланилганда катоддаги жараён худди рафинир-лашдаги каби содир бўлади. Аноддаги жараёнлар эса бутунлай бошқача рўй беради, чунки анод эримайдиган бошқа материалдан тайёрланган бўлади, ва анодда қуйидаги оксидланиш жараёнлари содир бўлади:
4 ОН- → О2+ 2Н2О + 4e Е0= +0,41В (аон-=1н.)
2О → О2+ 4Н+ + 4e Е0= +1,23В (ан+=1н.)
2Сl- → Сl2 + 2e Е0= +1,36В
Агар ушбу жараёнлар потенциалларини уларнинг ноёб металлар потен-циаллари билан таққосланса, хатто мис ва кумуш каби металларнинг эриши юқорида келтирилган потенциаллардан ҳам пастроқ мусбат потенциалларда кечиши яққол кўринади. Металл ёки қотишманинг эримаслик сабаби анодли қутбланишда, унинг потенциали кераклича манфий бўлганда, электроднинг фаолсиз эканлигидан деб ҳисобланади. Юқори мусбат потенциалларда электродлар юзасида кечадиган жараёнлар уларнинг оксидлари хосил бўлишига олиб келади. Шу жойда маълум потенциалларда кислороднинг токсизланиши (ОН- нинг ёки нордон муҳитда сувнинг парчаланиши) ёки юқори валентли ионларнинг хосил бўлиши билан қайта фаолсизланиш жараёни бошланади. М →Мz+ жараёнини фаолсизлантирувчи қобиқлар туфайли секинлашуви ва 4ОН- - 4е → О2 + 2Н2О жараёнини катта тезликда бориши, бу қобиқларнинг пастроқ ионли ва яхшигина электрон ўтказувчанликка эга эканлигидан далолат беради.
Фаолсизлик пайдо бўладиган потенциал ва фаолсизликнинг даражаси, ёки эриш тезлигининг камайиш даражаси металл ва электролитнинг ҳусусиятларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Масалан: никель, темир ва пўлат ишқор эритмаларида тез ва чуқур фаолсизланади, шунинг учун улар ишқор эритмаларига кимёвий чидамли деб ҳисобланадилар. Қўрғошин эса нейтрал ва нордон эритмаларда тез ва чуқур фаолсизланиб қолади, ва шу хусусиятига кўра нордон электролитли ванналарнинг ички деворларини химоялашда кенг қўлланилади.
Фаолсизлантирувчи қобиқ билан қопланган электрод электролитда оз бўлсада эриб туради. Металл – қобиқ (бирикма) – электролит тизимида металл тўхтовсиз равишда реакцияга киришиб, аста-секин емирилиб, ҳосил бўлган бирикмалар эритмага ўтиб туради. Шунга кўра, тоза металлдан тайёрланган анодлар ҳам маълум даражада эриб, электролитда ва катодда анод метали пайдо бўлади. Шунинг олдини олиш учун анодларни легирловчи қўшимчалар билан тайёрланади. Масалан, қўрғошинни легирлаш учун сурьма ёки кумуш (1%) қўшилади, темир анод эса пўлатнинг легирланган зангламайдиган (нержавейка номли) туридан тайёрланади.

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish