Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети


Пластмассаларнинг тасниф белгилари



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Пластмассаларнинг тасниф белгилари
Ишлаб чикариш усули, қиздириш чогида узини тутиши, физик-механик 
хоссалари, таркиби, тулдиргич модданинг тури, сортамент, вазифаси ва хрказолар 
пластмассалар таснифининг асосий белгиларидир. Ишлаб чиқарилиш усулига 
кўра пластмассалар полимеризацией ва поликонденсацион пластмассаларга, 
қиздириш чогидаги х.олати (термик хоссалари)га кўра термореактив ва 
термопластик 
пластмассаларга 
булинади. 
Термопластик 
пластмассалар 
(термопластлар) киздирганда юмшайди, кейин совитганда эса котади. Материал 
такрорий қиздирилса цикл такрорланади-ю, лекин тер-мопластларнинг дастлабки 
хоссалари 
узгармайди. 
Термо-пластларнинг 
макромолеқўлалари 
узаро 
молеқўлалараро кучлар билангина богланганлиги шунга сабаб булади. 
Термопластик пластмассаларни куп марта ашёга айлан-тириш мумкин, чикитлари 
ва қолиплашнинг яроқсиз махсулларидан ашёлар тайёрлашда фойдаланилади. 
Термореактив 
пластмассалар (реактопластлар) қиздиришнинг бошлангич 
босқичида юмшайди, сўнгра эса вақт утиши билан юқори х.арорат ва босим 
таъсирида қотади, такрорий суюкланиш кобилиятини тамомила йуқотади. Бунга 
сабаб шуки реактопласт молеқўлалари уртасида молеқўлалараро кучлардан 
ташқари янада пишиқ кимёвий богланишлар вужудга келади. Термореактив 
пластмассаларни такрорий ишлаб булмайди. Реактопласт чикитлари ва уларни 
колиплашнинг яроқсиз махсулларидан ашёлар тайёрлашда фойдаланиб булмайди.
Физик-механик хоссалари жихатидан қаттиқ пластмассалар (узилиш чогида 
оз узаядиган ва ташки кучлар таъсирида шаклини саклаб қоладиган қаттиқ 
қайишқоқ материаллар), яримқаттиқ пластмассалар (узилиш чогида юксак нисбий 
ва қолдиқ узайишга эга бўлган қаттиқ қайишқоқ материаллар), юмшоқ 
пластмассалар (юксак нисбий узайиш ва оз колдиқ узайишга эга бўлган 
материаллар), юмшоқ ва эластик пластмассалар (чузганда кайтувчан катта 
деформацияларга бериладиган материаллар) булади.
Пластмассалар таркибига кўра содда ва мураккаб пластмассаларга булинади. 
Содда 
пластмассалар богловчи смоладангина иборат булади. Баъзан унга купи 
билан 10 фоиз пластификатор қушилади. Улар гоятда пластиқ юксак электрик 
хоссаларга эга, шаффоф булади. 
Мураккаб 
пластмассалар таркибида богловчи 
моддалар, шунингдек махсус кқшимча моддалар булади.
 
Тулдиргач моддаси булмаган пластмасса 
тулмаган, 
шундай моддаси бор 
пластмассалар 
тулган 
пластмассалар дейилади. Мураккаб пластмассалар 
тулдиргич модда-сининг турига кўра пресс-кукунларга, волокнитларга, кат-кат 
пластикларга ва газ қушилган пластмассаларга булинади. 
Пресс-кукун 
ёки пресс-
материалларда кукун тулдиргич моддалардан: 
волокнитларда 
толали тулдиргич 
моддалардан, 
цат-цат пластикларда 
эса газмол, когоз каби тулдирувчи 


катламлардан фойдаланилади. 
Газ цушилган 
пластмассалар пенопласт (купик 
пласт) ва поропласт (говакпласт) хрлида тайёрланади. Пенопластлар катак-катак 
тузилган булиб, катаклари берқ бири-бири билан туташмаган булади. 
Поропластлар булут тузили-шида булади ва катаклари бири-бири билан туташган 
булади, улар газни ва бугаи утказади.
Пластмассалар сортаментга кўра кукун, гранул (қумоқ), хаб (таблетка), 
тулдиргич 
модда 
толаси, 
лист, 
плита, 
труба 
холида 
чикарилади. 
Реактопластларнинг баъзи турлари суюқ холда чикарилади ва тулдиргач 
моддаларга сингдириш, елимлаш, коплама сифатида югуртириш учун қулайдир.
Пластмассалар буюмларга айлантирилиш усулига кўра прессланадиган ва 
қуйиладиган пластмассаларга булинади. Одатда 
прессланадиган 
материаллар 
термореактив композициялар хисобланади ва иссиклайин (тобсиз) пресслаш 
услублари оркали ашёга айлантирилади. Кқуйиладиган масса термопластик 
композициядан иборат булиб, 
цуймани 
иссиклайин пресслаш услублари билан 
ашёга айлантирилади.
Пластмассалар ишлатилишига караб у мумий, махсус ва декоратив 
ахамиятдаги 
пластмассаларга 
ажра-тилади. 
Конструкцион, 
фрикцион, 
зиддифрикцион, кимё-вий чидамли, электр изоляцион пластмассалар 
махсус 
ах.амиятдаги 
пластмассалар каторига киради. Пластмас-санинг номи узини ҳосил 
қилган полимернинг номидан олинади. Масалан, полиэтилен — полиэтилен 
полимеридан ҳосил қилинган пластмассадир. Полиамидлар эса полиамид 
смолалар негизида вужудга келтирилади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish