Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Таянч иборалар 
Ёрма ҳақида тушунча, бўғдой ёрмаси, манний ёрмаси, тариқ ёрмаси. Арпа 
ёрмаси, перловка ёрмаси, қора бўғдой ёрмаси, шоли ёрмаси, сули ёрмаси, 
маккажўҳори ёрмаси, ёрмаларнинг сифат кўрсаткичлари, ун, бўғдой уни, жавдар 
уни, крупчатка уни, унни тортиш усуллари, унни сифатига қўйиладиган талаблар, 
нон маҳсулотлари, булочка маҳсулотлари, тешикқўлча маҳсулотлари, сухарилар, 
нон маҳсулотлари сифатига қўйиладиган талаблар.
Назорат ва мулохаза учун саволлар 
1.
Ёрмалар қайси ўсимликлар донидан тайёрланади?
2.
Ёрмаларни қандай турларини биласиз?
3.
Бўғдой, арпа, шоли ва макажўхоридан олинадиган ёрмалар ҳақида 
гапириб беринг.
4.
Ёрмаларнинг сифатига қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб беринг.
5.
Ўзбекистонда ун тортиш саноатнинг ҳозирги ҳолати қандай?
6.
Ун тортишнинг қандай усулларинпи биласиз? Улар ҳақида гапириб 
беринг.
7.
Уннинг сифати қайси кўрасткичларига қараб белгиланади ва улар 
ҳақида гапириб беринг.
8.
Нон ва булка маҳсулотларининг қандай ассортиментларини биласиз?
9.
Нон ва булка маҳсулотларининг сифатига қўйиладиган талаблар ҳақида 
гапириб беринг.
3-МАВЗУ: ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ 
1.
 
Қанд. 
2.
 
Асал. 
3.
 
Крахмал ва патока. 
4.
 
Қандолат маҳсулотлари. 
5.
 
Мевали қандолатлар 
6.
 
Шоколад ва какао 
7.
 
Конфетлар 


1. Қанд 
Қанд энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотидир. У ҳар куни истеъмол 
қилинишидан ташқари қандолатлик ва новвойликда, спиртли ва спиртсиз 
ичимликлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Қанд юқори калорияга эга (100 
г
қанд 405 
қ калория
беради), одам 
организмида енгил ва тўла ҳазм бўлади.
Ўзбекистонда қанд асосан қанд лавлагидан олинади, қанд лавлаги таркибида 
16-18% сахароза бор. Кўпчилик иссиқ иқлимдаги зоналарда қанд шакар қамишдан 
ишлаб чиқарилади.
Қанд ишлаб чиқариш усулига кўра икки гурухга, яъни қанд-шакар ва оқ 
қандга бўлинади.
Қанд-шакар
бевосита қанд лавлагидан олинади. Заводга келтирилган қанд 
лавлаги ювилади, майдалаб кирқилади, маҳсус каттакон ёғоч бочка (диффузор) 
ларга солинади ва қандни майда лавлаги қириндиларидан ажратиб олиш учун 
иссиқ сув қуйилади. Ҳосил бўлган диффузион шарбат таркибида турли 
қўшилмалар бўлади, шунинг учун ҳам у тозаланади. Тозаланган шарбат вакуум — 
аппаратларда кристаллар ҳосил бўлгунга қадар қуюқлаштирилади. Кристаллар 
шарбатнинг кристаллашмаган қисмидан центрифугаларда ажратилади. Ҳосил 
бўлган кристаллар ювилади (оқартирилади), қуритилади, элокдан ўтказилади 
(катталигига қараб сараланади) ва идишларга жойланади. Олинган қанд ҳом 
ашёнинг 14—15% ини ташкил этади.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish