Таянч сўзлар:
Бензин, дизель, октан, нефть, смола, метан, этан, пропан, бутан, қорамой,
октан, ёнилғи, коррозия, мотор, спирт, эфир, сурков мойи, тетраэтилқўрғошин
(ТЭС), каталитик тозалаш.
Қайтариш учун саволлар:
1.
Нефть ва уни қайта ишлаш бўйича талаблар нималардан иборат?
2.Товар нефть маҳсулотларини сақлаш шартлари қандай методларни ўз ичига
олади?
3.Бензиннинг асосий тавсифлари ва маркалари қандай моддалардан ташкил
топган?
4.Дизель ёнилғисидан асосан қандай мақсадларда фойдаланилади?
5.Қорамойнинг асосий хоссалари, маркалари ва ишлатилишига нималарга
эьтибор берилади?
19-Мавзу: Лок бўёқ товарлари
Режа:
1. Лок-бўёқ материалларнинг вазифаси ва таркиби
2.Лок-бўёқ материалларининг асосий хоссалари
3.Лок-бўёқ материалларининг таснифи ва маркаланиши
4.Лок-бўёқ материалрининг тавсифи ва ишлатилиши
5.Лок-бўёқ материалларини сақлаш ва ташиш шартлари.
1. Лок-бўёқ материалларнинг вазифаси ва таркиби
Лок-буёқ материаллар суюқ ёки пастасимон композициялардан иборат бўлиб,
буюм бетига юпқа қилиб сурилганидан сунг у котгач, буялган сирт билан махкам
ёпишган пленка хосил килади. Лок-бўёқлар буюмни чиройли килади
ва
конструкцион материаллар хамда буюмларни коррозион емирилишлардан,
механик шика-стланишлар, турли кимёвий ўзгаришлардан муҳофаза этувчи энг
содда ва тежамли усуллардан биридир. Шунинг учун ҳам улар каттиқ, механик
пишиқ, едирилишга қаршилик курсатадиган, ҳарорат ўзгаришларига, қуёш
радиациясининг таъсирига, шунингдек мой, бензин, ишкрр, кислота ва бошқа
емирувчи мухитларнинг таъсирига чидамли булмога лозим.
Лок-бўёқ, материаллар асосий компонент бўлмиш пленка хосил қилувчи
моддалардан, сиккативлар, эри-тувчилар, пигментлар, тулдирувчи моддалар,
пластифи-каторлар ва бошқа кушиладиган моддалардан иборат бўлади.
Пленка
хосил килувчи моддалар
буялаётган сирт билан ғоятда ёпишадиган (адгезия)
бўлиб, пигмент ва тулдирувчиларни боглайди. Улар турли смолаларнинг
эритмалари, целлюлоза эфирлари, ўсимлик мойлари ва х.оказолардан иборат
бўлади. Алкидли, перхлорвинилли, фенолоформальдегидли, кремнийорганикли,
полиуретанли, эпоксидли смолалар хамда нефть битуми, тошкўмир смоласи,
шеллақ канифоль каби табиий смолалар кўп тарқалган эрийдиган смолалардир.
Целлюлоза эфирлари орасида сунъий юксак молекуляр бирикмалардан ишлаб
чикарилувчи асосан нитроцеллюлоза ва этилцеллюлозадан пленка хосил килувчи
моддалар сифатида фойдаланилади. Пленка хосил килувчи сифатида ишлатилувчи
ўсимлик мойлари (зигар мой, кендир мой, тунг мойи) курийдиган, кунгабокар
мойи, соя мойи каби нимкурийдиган хамда чигит мойи, канакунжут мойи ва
минерал мой сингари куримайдиган булиши мумкин. Ўсимлик мойлари куригач
хосил булувчи пленкалар етарлича пишикқ ва сувга чидамли булмайди, шунинг
учун хам уларга зарур хоссаларни бахш этиш ва буялаётган сиртнинг куришини
тезлатиш учун алиф мой ишлатилади. Алиф — ўсимлик мойлари таркибида мойи
бор алкид смрлалар, нефть мах.сулотлар асосида пленка хосил қилувчи суюқ
модда бўлиб, ҳавода эластик пленка вужудга келтириб курийди. Мойга унинг 3
фоизи микдорида
сиккатив
қушиб термокимёвий ишлов бериш (пишириш)
натижасида алиф хосил килинади. Кобальт, марганец, кургошин бирикма-лари энг
кўп тарқалган сиккативлардир. Эритувчи моддалар лок-бўёққ материалларнинг
қовушоклигини па-сайтиради ва пленканинг қуриш жараёнида учиб кетади. Улар
органик модда асосида тайёрланган рангсиз суюқликдан иборатдир. Пленка хосил
килувчи модданинг хусусиятига қараб хар хил эритувчи моддалар: ацетон
эритувчи бензин (уайт-спирт), ксилол, ксилол билан бутил спиртининг
аралашмаси, скипидар, толуол ва бошқа моддалар ишлатилади. Такчил эритувчи
моддалар ва аралашмалардан тежамли фойдаланиш учун уларга ушбу пленка
хосил килувчи моддани эритмайдиган суюлтирувчи модда — учиб кетадиган
суюқликлар цушилади.
Бензол, спирт шулар жумласидандир. Буяйдиган модда
бўлмиш
пигментлар
упадек қилиб туйилган металл оксидлари ва тузларининг
кукунлари бўлиб лок-бўёқ, материалларни маълум тусга буяйди. Улар лок-бўёқ.
қопламаларнинг механик пишиклигини, кимёвий ва термик чидамлилигини
оширади. Рух ва титан оксидлари, қургошин тузлари каби оқ пигментлар, темир
ва қургошин оксидлари каби қизил пигментлар, лазурь, ультрамарин каби кук
пигментлар, охра, қургошин ва рух крони каби сариқ пигментлар, хром оксиди,
қургошинли яшил хром каби яшил пигментлар, мумиё, сурик каби жигарранг
пигментлар, газ ва нефть қуруми, марганец ва графит қушоксиди каби кора
пигментлар ва бошқа хил пигментлар энг кўп тарқалган. Кукунсимон металл
пигментлардан алюминий, бронза, рух упалари ишлатилади. Алюминий упа лок-
бўёқ, копламани чидамли қилади, пушти, тиллойи бронза кукун эса уни чиройли
қилади, рух упаси булса унинг коррозияга чидамлилигини оширади. Лок-бўёқ,
материалларга органик бўёқлар хам қушилади, улар крпламанинг шаффофлигини
саклагани хрлда унга муайян туе беради. Лок-бўёқ, материалларда
тулдиргич
моддалар тежамли аралашмалар вужудга келтириш учун пигментларга қушиб
юборилади. Бур, гипс (ганч), каолин, магнезии ва тальк хам кенг кўламда
ишлатилади. Тулдиргичлар буялган қатламнинг пишиклиги ва тургунлигини
оширади, пленкани хиралаштиради.
Пластификаторлар
лок-бўёқ, пленкаларнинг
пластиклиги, эгилувчанлиги ва совуқка чидамлилигини оширади, ёрилишдан ва
ёниб кетишдан саклайди. Спирт, эфир, смола, канакунжут мойи ва ҳоказолар энг
кўп тарқалган.
Буюмнинг бетини тайёрлаш, қопламанинг сирт билан тишлашишини
оширувчи за мин бўёқ, (грунт) суртиш, нуксонларни йуқотиш ва сиртни текислаш
учун оралиқ катлам (шпатлевка) бериб чиқиш, буяладиган сиртга бериладиган бир
неча катлам лок-бўёқ. крпламадан бирини суртиб чиқиш ва шу крпламани
қуритиш лок-бўёқ, материаллар суришнинг асосий боскичларидир. Лок-бўёқ.
қоплама тузгитиб, жувалаб, чутка билан суртиб, бўёқ.ка ботириб олиб,
электростатик услуб ва бошқа услублар билан берилади.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |