Тошкент кимё-технология институти “Менежмент ва касб-таълим” факультети



Download 1,16 Mb.
bet28/40
Sana13.07.2022
Hajmi1,16 Mb.
#792669
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
2 5262798439116184839

Сотиб олиш жараёни

Ташкилот сотиб олинган маҳсулотни сотиб олишга оид белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаши керак. Етказиб берувчига ва сотиб олинган маҳсулотга нисбатан қўлланилаётган бошқарув тури ва даражаси маҳсулотни кейинги ишлаб чиқариш босқичи ёки тайёр маҳсулотга таъсир қилишига боғлиқ бўлиши керак.
Ташкилот, етказиб берувчиларнинг ташкилот талабларига мувофиқ маҳсулотни етказиб бериш қобилияти асосида уларни баҳолаши ва танлаши керак. Танлаш, баҳолаш ва қайта баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Баҳолаш натижаларининг ёзувлари ва барча зарур ҳаракатлар ишчи ҳолатда сақлаб турилиши лозим (4.2.4 қ.).



      1. Сотиб олиш бўйича ахборот

Сотиб олиш бўйича ахборот буюртирилаётган маҳсулот баёнини, жумладан зарур бўлганда:
а) маҳсулот, процедуралар, жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, тасдиқлаш, бўйича талабларни;
b) ходимлар малакасига қўйиладиган талабларни; ва
с) сифат менежменти тизимига қўйиладиган талабларни ўз ичига олиши керак.
Ташкилот сотиб олишга оид белгиланган талабларни етказиб берувчига хабар қилгунга қадар уларнинг бир хиллигини таъминлаши лозим.



      1. Сотиб олинган маҳсулотни верификатлаш

Ташкилот сотиб олинган маҳсулотни сотиб олишга оид белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун зарур текширув ёки бошқа амалларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши керак.
Ташкилот ёки унинг истеъмолчиси верификатлашни етказиб берувчининг корхонасида амалга оширишни кўзда тутган бўлса, у ҳолда ташкилот сотиб олиш бўйича ахборотда мўлжалланган чораларни ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни верификатлаш усулларини белгилаши лозим.

    1. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш

      1. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни бошқариш

Ташкилот бошқариладиган шароитларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни режалаштириши ҳамда таъминлаши керак. Бошқариладиган шароитлар мақбул шаклда қуйидагиларни:
а) маҳсулот тавсифларини таърифловчи ахборотнинг мавжудлигини;

  1. зарур бўлганда ишчи йўриқномаларнинг мавжудлигини;

  2. мос (тегишли) асбоб-ускунанинг қўлланишини;

  3. мониторинг ва ўлчаш учун жиҳозларнинг мавжудлиги ва қўлланишини;

  4. мониторинг ва ўлчашларни ўтказишни;

  5. маҳсулот ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва маҳсулот етказиб берилгандан кейинги ҳаракатларни амалга оширишни ўз ичига олиши керак.



2.2.Дори воситасини сифатини таъминлаш.
Дори воситалари яхши ишлаб чиқариш амалиёти қоидалари (GMP ), яхши лаборатория тажрибаси, яхши клиник тажриба ва ушбу раҳбарий ҳужат талабларига асосан яратилиши ва текширилиши керак.
Сифатни таъминлаш – бу тайёр маҳсулотни белгиланган сифатда олинишини таъминлайдиган ва унингн меъёрий ҳужжатлар талабларига мослигини кафолатлашини ўз ичига олган тажрибалар мажмуасидан иборат тизимдир. Сифатни таъминлаш тизими ушбу “қоидлар” талабларини, шу билан бирга ишлаб чиқариш сифат назорати шунингдек “Клиникагача фармакологик воситалар ҳавфсизлигини баҳолаш қоидалари” (Гоод Лабораторй Праcтиcе - ) “Клиник синовлар ўтказиш қоидаларига” киритилмаган талабларни бажарилишини ўз ичига олади.
Сифатни таъминлаш тизими шунга қаратилган бўлиши керакки, фарматсевтика корхонаси қуйидагиларни кафолатлай олсин.

  • ушбу қоидалар талабларига асосан ишлаб чиқариш ва сифат назорати аниқ амалга оширилади ва тегишли ҳужжатларда тўлиқ акс эттирилади.

  • ташкилот раҳбари ва турли тоифадаги ходимлар ва лавозим эгаллашда талаб қилинадиган уларни хуқуқи, ваколат доираси, вазифаси, жаврбгарлиги ва билимдонлиги даражаси аниқ акс эттирилган лавозим ўлланмасига эга.

  • Ташкилотда ишлаб чиқариш тайёр маҳсулот чиқаришда фойдаланишга ярайдиган хом ашё, ярим тайёр маҳсулот ва материаллар этказиб бериш учун керакли тадбирлар амалга оширилади ва режаланади.

  • Ишлаб чиқариш пайтида хом ашё, ярим тайёр маҳсулот, материаллар ва орлиқ маҳсулотларни керакли турдаги назорати шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида калибровка ва валидатцияда эса назоратнинг барча турлари олиб борилади.

  • Тайёр маҳсулотни назорат қилиш меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқ олиб борилади.

  • Дори воситаларини истеъмолчига сотиш фақатгина кафолат берилган шахс томонидан тайёр маҳсулотнинг ҳар бир сериясини рўйҳатдан ўтказишда ва литсензион меъёрий ҳужжат ва бошқа ишлаб чиқариш қоидалари талабларига асосан тайёрланганини ва текширилганини тасдиқлангандан кейин амалга оширилади.

  • Дори воситаларини умумий яроқлилик муддати давомида сақлаш, ташиш, улгуржи ва чакана савдо қилишда кейинчалик ишлатилишида сифатини сақлаб қолишга ёрдам берувчи комплекс тадбирлар амалга оширилади.

  • Корхона сифат тизимининг фойдали ва унумдорлигига баҳо бериш мақсадида сунтазам сифатни текшириш (аудит) ёки ўз-ўзини текширишни амалга оширади.

Фармацевтика корхоналари ўзларида чиқарилаётган дори воситалари сифатига жавоб беришлари ва уларнинг меъёрий ҳужжат талабларига мослигини таъминлашлари керак. Тегишли сифатдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш жавобгарлиги раҳбар ходим ва ишлаб чиқариш, назорат қилишни барча босқичларида банд бўлган ходим зиммасига юклатилади. Бу эса корхонанинг тегишли меъёрий ҳужжатларида аниқ кўрсатилиши ва акс эттирилиши керак.
“Яхши ишлаб чиқариш қоидалари” (GMP )
Ушбу стандарт сифатни таъминлаш тизимининг асосий қисми хисобланиб, корхонада ишлаб чиқариш ва назорат қилишга тегишли ҳужжатлар талабига асосан олиб боришни таъминлайди. Қоидалар тайёр маҳсулотни назорат қилиш йўли билан йўқотиб бўлмайдиган ишлаб чиқаришда ҳавфли хатоликларни минимумга олиб келишга ёрдам қилади. Кўпинча икки хил турдаги хатоликлар учрайди:

  1. Ҳар томонлама контаминатсия

  2. тайёр маҳсулотларни аралаштириш ёки чалкаштириш.

Қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • барча ишлаб чиқариш ва назорат жараёнлари, уларни керакли сифатдаги дори воситаларини чиқаришга тайёрлигини тасдиқлаш учун аниқ регламентлашни;

  • маҳсулот сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқаришнинг барча босқичида валидатция ўтказиш ва ундаги барча сезиларли ўзгаришларни;

  • ишлаб чиқариш корхонаси тегишли даражада ўқитилган юқори малакали ходимлар билан, зарур хоналар, тегишли асбоб-ускуналар ва уларга ҳизмат кўрсатишни, сифатли ўров ва маркалаш материалларини сақлаш ва керакли ташилишини таъминланишини;

  • ҳар бир аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун стандарт ва қўлланма асосида тузилган, аниқ ва бир хил маънода ёзилган, тасдиқланган технологик регламент мавжудлигини;

  • ходимларга технологик оператсияларни тегишли даражада ўргатишни;

  • регламент талаблари бўйича ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини доимий рўйҳатдан ўтказиш, олинган маҳсулотлар эса сифат ва миқдор жиҳатдан белгиланган талабаларга мувофиқлигини назарда тутади. Ҳамма бузилганлар (қўлланмадан четга чиқилган) рўйҳатга олиниши ва чуқур ўрганилиши керак;

  • тайёр маҳсулотни сотиш ҳаражатларини ўз ичига олган одатдаги ишлаб чиқариш ҳужжатларини маълум вақт давомида маҳсулот ҳар бир сериясини кузатиш қулай бўлган жойда (сериялар ҳақидаги хисоботлар, маршрут ҳариталар ва бошқалар) сақлашни;

  • тайёр маҳсулотни сақлаш ва сотишда сифат пасайиши эҳтимоли минимал бўлишини;

  • тайёр дори воситалари ҳар бир сериясини сотган ёки сотиш босқичида сифат бузилиш сабаблари аниқланганда қайтариб олиш тартиби ва аниқланган камчиликлар қайтарилганда огоҳлантириш чора тадбирларининг кўрилишини[8].

2.3.Сифат назорати
Сифат назорати – бу қоиданинг намуна олиш услубига қаратилган синовлар ўтказиш, тегишли сифатдаги хом ашё, ёрдамчи, ўров ва маркалаш материалларидан фойдаланишни текширган хола ҳаққоний синовлар ўтказиш зарурлагини ҳамда тайёр маҳсулот сифат кўрсаткичлари бўйича меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб берган холда сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар берилишини таъминлайдиган қисми хисобланади.
Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи корхонада сифат назорат бўлими (SNB) бўлиши керак. SNB (фарматсевтик корхонанинг) мустақил структура бўлинмаси ва уни катта иш стажига эга бўлган малакали мутахассис бошқариши керак. SNB ўз фаолиятини давлат ва тармоқ ҳужжатларига амал қилган холда ташкил этади.
Сифат назорат тизими (объектлар назорати, текшириш оператсиялари ва уларнинг мунтазамлиги, техник жиҳозланиши, услублар, текшириш оператсияларини компютерлаштириш, автоматлаштириш ва механизатсиялаш воситалари) ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас қисмидир.
SNB га қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

  • юқори малакали ходимларнинг мавжудлиги, замонавий лаборатория асбоб-ускуналар тўплами, назорат ўлчов асбоблари ва реактивлар билан жиҳозланган бўлиши, тасдиқланган меърий ҳужжатлар ҳамда аналитик услублар ва ишлаб чиқариш жараёни назоратини мунтазам олиб бориш бўйича йўриқномалар мавжудлиги;

  • тасдиқланган йўриқномалар асосида тайёр маҳсулот ва ярим тайёр маҳсулотдан хом ашё, ёрдамчи ўров ва маркалаш материалларидан намуна олиб бориш (SNB ходимлари ёки улар иштирокида);

  • тегишли меъёрий ҳужжатларга асосна тайёр маҳсулот ва ярим тайёр маҳсулот, мракалш, ўров, ёрдамчи материаллар ва хом ашёнинг кириш назоратини амалга ошириш;

  • омборхона ёки сехдан сехга ва ишлатиш учун сақлаш хоналарига кўчиришда уларни белгиланган талабларга мувофиқлик назоратини амалга ошириш;

  • таҳлил ўткази услуби валидатцияси;

  • тасдиқланган регламент асосида яроқлилик муддати тугагандан кейин бир йил давомида препаратнинг барқарорлигини кузатиш ва тайё маҳсулот сифат назоратини амалга ошириш;

  • ишлаб чиқариш жараёни назоратини босқичма-босқич олиб боришни режалаштириш ва ташкил қилишни амалга ошириш (лаборатория, сех ёки бўлим ходимлари билан биргаликда);

  • тайёр дори воситалари серияларини тайёрлаш вақтида шу билан бирга ишлаб чиқариш жараёни назоратини босқичма-босқич олиб боришда олинган натижалар ва барча таҳлилларни рўйҳатдан ўтказиш. Бузилганлар рўйҳатга олиниши, пухта ўрганилиши ва чора-тадбирлар кўрилиши керак;

  • давлат назорати идоралари томонидан SNB ишини текширишни таъминлаш учун тайёр дори воситалари ва моддалари, маркалаш, ўров ва ёрдамчи материаллар, хом ашё намуналарини этарли миқдорда сақлашни ташкил этиш. Тайёр маҳсулот намуналарининг ҳар бир серияси охирги ўрамдан кейин тавсия этилган шароитда сақланиши керак. Тайёр маҳсулот яроқлилик муддати тугагандан кейин бир йил давомида сақланиши керак. Лекин уч йилдан кам эмас. Дори воситалари яроқлилик муддати тугаганидан кейин фаол хом ашёлар намунаси бир йил давомида сақланиши керак, лекин уч йилдан кам эмас. Ёрдамчи материаллар (еритувчи, газ ва сувдан ташқари) камида уч йил сақланиши керак.

  • Тайёр дори воситалари ёки дори моддалари тайёрланган барча сериялари учун паспортлар сақланиши тайёр маҳсулот яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлаб чиқариш жараёнини босқичма-босқич назорати ва тайёр дори воситалари, дори моддалари, маркалаш, ўров ва ёпдамчи материаллар, хом ашё таҳлили натижаларининг нусхаси (кўчирмаси) бир йил давомида сақланиши керак, лекин уч йилдан кам эмас.

2.4.Валидация
Сўнгги 30 йил давомида валидатция фарматсевтик ишлаб чиқаришда сифатни таъминлаш тизимининг асосий элементларидан, шунингдек GMPнинг асосий муҳокама этиладиган бўлимларидан бири бўлиб қолмоқда. Уни ўтказилиши фарматсевтик ишлаб чиқарувчидан кўпдан кўп вақт ва маблағ сарфланишини талаб қилмоқда.
Биринчи бўлиб “валидатион” сўзи ХИИ асрнинг ўрталарида инглиз тили ёзувларида пайдо бўлди. 1832 йилда Лондон дорихона бирлашмасининг хисоботида ҳар хафтада ишлатилиш лозим бўлган хом ашёларнинг сифатини тасдиқлаш бўйича хайъат валидатция терминини амалиётга киришига сабабчи бўлди. 1948 йилда озуқа муҳитидан (микробиологик) аспекти жараёнларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадида уни валидатциялаш амалга оширилди. Валидатциянинг бир қанча шакллари ёки кўринишлари фарматсевтик ишлаб чиқаришнинг тегишли меъёрий ҳужжатларида акс эттирилган бўлиб, бу тушунча моҳиятан янги эмас.
Фарматсевтик ишлаб чиқариш валидатцияси биринчи бўлиб АҚШларида ўтган асрнинг 70 йилларида амалга оширилган. GMPнинг дастлабки нашрларида бу термин йўқ эди.
АҚШнинг озиқ овқат ва дори воситалар сифатини назорат қилиш маъмуриятининг икки вакили э.Беерс ва Б.Лофтуслар 1974 йилда давлат ҳизматидан кечиб ўзларнинг хусусий консултатив агентлигини ташкил қилдилар.
Валидатция ва уни ўтказиш ва аниқлаш тартиби ИСО 9000 стандартида кенгроқ берилган.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish