Назорат саволлари
Фанни ўрганишга бўлган эҳтиёж сабаблари айтиб беринг?
«Ихтисосликка кириш» фани, унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Талабалар бўш вақтини ташкил қилишда нималарга эътибор бериш керак?
Талабалар фан ва ўзлари танлаган касб ҳақида нималарни билиш керак?
Фаннинг минтақавий-структуравий схемаси нималардан иборат?
Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қачон қабул қилинган?
ИККИНЧИ МАЪРУЗА
МАВЗУ: 5311000 – ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Давлат таьлим стандартларининг максад ва вазифалари.
Таълим йўналишининг илм-фан ва хизматлар соҳасидаги ўрни.
Касбий фаолият объектлари.
Касбий фаолият турлари.
Турдош касбларга мослашиш имкониятлари.
Таълим олишни давом эттириш имкониятлари.
Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
Таянч иборалар:
Давлат таълим стандарти, таълим йўналиши, касбий фаолият, фаолият турлари, тайёргарлик даражаси, бакалавр, магистр, автоматлаштириш, бошқарув.
Давлат таьлим стандартлари жорий этилиши куйидаги максадларни амалга оширади: таьлимнинг юксак сифатини хамда мамлакатда амалга оширилаетган чукур иктисодий ва ижтимоий ислохотлар, ривожланган демократик давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи кадрларни тайерлайди;
Кадрлар тайерлаш сифатини ва таьлим фаолиятини бахолаш мезонларини ва тартибини белгилайди;таьлим жараени ва кадрлар тайерлашнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таьминлаш,таьлимнинг барча турлари ва боскичларида укув-тарбия жараенини макбуллаштиради;мехнат ва таьлим хизматлари бозорида ракобатбардошликни таьминлайди;сифатли таьлим хизматлари курсатиш таьлим ва кадрлар тайерлаш сохасида шахснинг,жамият ва давлатнинг манфаатларини химоя килади.
Давлат таьлим стандартларининг вазифалари: таьлим сифатига ва кадрлар тайёрлашга, курсатиладиган таьлим хизматлари номенклатурасига нисбатан куйиладиган макбул талабларни белгилайди;кадрларни максадли ва сифатли тайерлаш учун таьлим,фан ва ишлаб чикаришнинг самарали интеграциясини таьминлайди;миллий стандартлар талабларнинг таьлим сифати ва кадрлар тайерлашга нисбатан халкаро талабларга мувофиклигини таьминлайди; таьлимнинг барча турларида улар мазмунини, хамдаолиб бориладиган таьлим ва тарбияни келишиб олиш уларнинг узаро богликлигини,узлуксиз таьлим тизимида ва кадрлар тайерлашда изчилликни таьминлайди;
Халкнинг бой маьнавий меьроси ва умуминсоний кадриятлар асосида таьлим олувчиларни маьнавий-ахлокий тарбияланишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этади.
Тартиб идоравий буйсунишдан ва мулкчилик шаклларидан катьий назар таьлимнинг барча турлари таьлим муассасалари уставларини ишлаб чикишда амал килиш учун кулланилади хамда Узбекистон Республикасининг "Таьлим тугрисида"ги Конуннинг 6-моддаси коидаларига ва кадрлар тайерлаш миллий дастурига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |