Тошкент ирригация ва


Шоликор СИУ фермер Хўжаликда сувдан фойдаланиш режасини амалга ошириш



Download 4,29 Mb.
bet71/113
Sana21.06.2022
Hajmi4,29 Mb.
#689275
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113
Bog'liq
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)

Шоликор СИУ фермер Хўжаликда сувдан фойдаланиш режасини амалга ошириш

Суғориш мавсуми олдидан хўжалик гидротехникалари ва агрономлари
томонидан қуйдаги тадбирлар бажарилиши керак:

  • тупроққа ишлов бериш, ер сатхини эксплуатацион теккислаш,

  • суғориш майдонини экишга тайёрлаш;

  • шоли экиш;

  • сувчилар ишини ташкил қилиш;

  • шоли картасини таъмирлаш ва назорат қилиш;

  • сув ўлчаш асбоблари билан жиҳозлаш;

  • суғориш техникасини тайёрлаш;

  • гидротехник Иншоотларни ишлатиш учун тайёрлаш;

  • суғориш каналлари ва зовурларнинг иш ҳолатини таъминлаш;

  • хўжалик канилларининг сув сарфини ўлчаш учун асбоб ускуналар билан жихозлаш.

  • суғориш олдидан суғориш тизимларини хўжаликка олиш учун буюртма бериш;

  • экинларни суғориш тартибини режа бўйича жорий қилиш;

Шоликор фермер хўжаликларда суғориш тармоқларини ишчи ҳолатида сақлаб туриш чора ва тадбирлари хўжаликда сувдан фойдаланиш режасининг камикўстсиз бажарилиши ҳамда сувдан фойдаланиш, шунингдек каналларнинг фойдали иш коэффициентини юқори бўлиши хўжаликнинг суғориш тармоқларини техник ҳолатида боғлиқдир.
Суғориш тармоқларини суғориш мавсуми мобайнида узлуксиз ишларини таъминлаш, уларни эксплуатация аталувчи ходимларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Суғориш тизимларни ишчи ҳолатида сақлаб туриш учун асосан қуйдаги чора тадбирлар кўрилади;

  • Авария ҳолатидаги тизимларни таъмирлаш;

  • Суғориш тизимларини капитал таъмирлаш ва суҳориш тизимларини жорий таъмирлаш.

Авария ҳолатидаги таъмирлаш ишлари табиат инжиқлиги натижасижа гидромелиоратив тизимларда содир бўлган бузилиш, нураш ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун олиб борилади.
Капитал таъмирлаш ишлари лойиҳа олиб борилиб, бунда асосан қуйдаги ишлар бажарилади.:

  • шоли экаладиган майдонларни ҳар бир алмашлаб экиш навбати келганида капитал текислашдан чиқариш;

  • суғориш тармоғидаги гидротехник Иншоотларни капитал таъмирлаш .

Жорий таъмирлаш ишлари ҳар йили режа асосида бажарилиши ва бунда қуйдагиишлар бажарилади.

  • каналларни оқизиқларидан ва ўтлардан тозалаш;

  • гидротехник Иншоотларни таъмирлаш;

  • далаларни, чекларни юзини текислаш;

  • шоли экиладиган чеклар орасидаги уватларни кўтариш ва тузатиб туриш, ариқлар ёқасидаги йўлларни таъмирлаб туриш, дарахтларни парвариш этиш.

Янгидан ташкил этилган шоликор хўжаликларида суғориш тармоқларини ишга тушириш даврида , қурилиш даврида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қуйдаги ишлар бажарилиши мумкин:

  • каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш;

  • канал қирғоқларининг сув ювиб кетган жойларни тузатиш;

  • Иншоотлар чўкиш хавфнини бартараф этиш, уларнинг элементлари орасидаги туташ нуқталарини мустаҳкамлаш;

  • каналлар қирғоқларининиг чўкиш хавфининг олдини олиш; уларнинг ювилиб кетишига йшл қўймаслик. Уларнинг мустаҳкамлигини ошириш;

-Каналлар қирғоқлари бўйлаб эксплуатация йўлларини қуриш ҳамда дарахтлар ўтқазиш;
-гидротехник Иншоотлар, суғориш тармоқларини синовдан ўтказиш;
-гидротехник Иншоотларнинг сув сарфини улчовчи нуқталар. Электр ва алоқа узатгичлари ўтказиш;
-хўжалик гидромелиоратив тиимларни эксплуатациясини ташкил этувчи ходимларни яшаши учун турар жой ва омборхоналар қуриш;
Бу ишларнинг ҳаммаси хўжалик гидромелиорация тизимларини эксплуатация этувчи ходимлар томонидан бажарилади, улар ихтиёрида механизациялашган бригадаси иш олиб боради.



Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish