8.8. Нов каналларни ва ёпиқ, эгилувчан кувурларлар ўтказишни
лойихалаш.
Нов каналлар асосан хўжалик ва хўжалик ичидаги тармоқларда қурилади. Новлар кўндаланг кесимининг кўриниши бўйича ярими айлана, трапеция, тўғрибурчакли ва парабола шаклида /формасида/ бўлади. Нов каналларнинг умумий қурилганларининг 80 фоизи парабола формасидагилар ташкил қилади.
Хозирги вақтда Темир-бетон заводларида асосан кўндаланг кесими парабола шакилида бўлган 6–8 м узунликда новлар ишлаб чиқаряпти. Новлар қозиқлива фундамент асосларга ўрнатилади. Агарда суғориладиган ерлар 40-50 см, ундан кўп пластикда бўлса у ҳолда тупроқни мустаҳкамлаб ўтказиш.
Нов каналларни ва улардаги улардаги иншоотларни эксплутация қилиш шароитлари, мустаҳкамлиги кўп йил хизмат қилиши; асосан, уларнинг қандай тайёрланганлигини, ўрнатиш ишларининг тўғри бажарилганлигига боғлиқ, уларнинг яхши ишлаши, новларнинг бир-бири билан уланган жойларининг мустаҳкам бириктирилганлигига боғлиқ бўлади.
Ҳар қайси нов каналнинг номи бўлиши ва у ювилмайдиган буёқ билан ёзиб қуйилган бўлиши керак; Бундан ташқари, хар қайси нов бўлагининг бош қулоқдан тартибли сони номери бўлиши лозим.
Нов тармоқларнинг техник жихатдан пухталигига, мустахкамлигига қуйидаги талаблар қуйилади:
-нов тармоқлари нишабининг бир хиллиги; хисобланган сув миқдорини утказиш: новларнинг ўзидан уланган жойларидан сув чиқиб кетмаслиги. Энг кўп миқдорда хисобланган сув сарфини ўтказганда новлардан тошмаслиги: чўкмаслиги: иншоотларнинг, сув ўлчайдиган қурилмаларини ва автоматларни яхши ишлаши; ғадир-будирлиги коэффициентининг миқдори 0,015-0,1 атрофида бўлиши лозим.
Нов тармоқлар бўйича сув тарқатиш олдиндан тузилган режа бўйича ёки лойихадан хисобланган сув сарфи бўйича олиб борилади. Тармоқларнинг хамма бўлаклари бўйича сув хисоби алохида олиб борилади. Сув сарфининг хисобини хар қайси участканинг гидротехниги олиб боради ва махсус дала жадвалига ёзиб қуяди.
Сув миқдори иншоотларнинг асосий ва тармоқларнинг қулоқларига сув ўтказгичларга ўрнатилган сув ўлчагичлар ва автоматлар ёрдамида бошқарилади.
Агарда нов каналларнинг қулоқлари сув ўлчайдиган қурилмалар ва автоматлар ўрнатилган бўлмаса /ёки ўрнатиш мумкин бўлмаса/ ўтказгичлар ёки нов каналларнинг маълум бир жойидаги кесими сув текис оқадиган жойда тарировка /таққосий/ қилиниб жадвал ёқи график тузилади ва рейка шрнатилади.
Нов канал тармоқларидан фойдаланишда суғориш даврида маълум вақтларда текшириб туриш керак. Бунда иншоотларнинг ва қурилмаларнинг ишлаш холатларини, улаган жойлардан сув оқмаслиги, асосларнинг холатини, новларда тешик ва ёриқлар хосил бўлишни, уланган жойларда қуйилган бирлаштирувчи аниқланиб, ҳамма аниқланган бузилиш ва камчиликлар иложи борича тез бартараф этилиши керак.
Жорий тиклаш ишларига майда бузилишлар киради ва булар асосан суғориш давридан сўнг гидротехник ва назоратчилар томонидан аниқланиб, суғориш даври бошлангунча пухта назоратчилар томонидан аниқланиб, суғориш даври бошлангунча пухта тиклаб қўйилади.
Асосий тиклаш ишларига йирик бузилишлар, новларнинг ва асосларининг хамма иншоотлар асосларининг чўкиши, юқори ва пастки оъефларнинг кучли ювилиши ва қайсики сув қўйиш хавфли бўлиб қолган холатлар киради.
Тасодифий бузилишларга каналларнинг тўсатдан кучли ювилиши, ўпирилиши, иншоотларнинг сурилиши, чўкиши киради. Бундай бузилишлар иложи борича тез тузатилиши керак.
Майдон бирлигида хисобланган сув сарфи қуйидагича аниқланади. Хўжаликнинг “нетто” майдонини келтирилган гидромодулни энг кўп қийматига кўпайтириб “нетто” сув сарфини топилади.
Q qmax wнет 0,56 1536 782л / с
Бу ерда Qмax=0,56 л/с келтирилган гидромодулнинг графигидан энг кўп қиймати;
Wнет-хўжаликнинг умумий суғориладиган “нетто” майдонини ёки битта алмашлаб экиш майдони, га.
Хўжаликнинг сув тармоқларини энг қулай шароити учун /бош қулоқдан охирги шох ва муваққат ариқни хисобга олиб/ умумий фойдали иш коэффициенти /ФИК/ топилади.
Ер узанли каналлар учун ФИК қуйидаги формула ёрдамида топилади:
г 1 l
100
Бу ерда: л-каналнинг ёки булагининг узунлиги, км.
-каналда сувнинг нисбий йўқолиши 1 км канал узунлиги бўйича сув сарфи нисбати, фоизда.
А Qm
Бунда: “А” ва “m” тупроқнинг сув ўтказувчанлик қобилятига боғлиқ коэффициентлар.
Qнет-каналнинг хисобланган “нетто” сув сарфи, м3/с Новлар учун ФИК ни “средазгипроводхлопок” институт томонидан дала шароитда текшириб, амалий тажрибалар ўтказиб 0,95...0,97 атрофида қабул қилишни тавсия этади. Ёпиқ қувурлар учун ФИК 0,98 га тенг. Бу холда хўжалик системасининг фойдали иш коэффициенти /Гх.сис/ қуйидагича топилади.
г х.сис= г х.к* г х.и* г шох* г м.а,
г х.к- хўжалик суғориш каналининг фойдали ишлатиш коэффициенти
/ф.и.к./
г х.и- хўжалик ички суғориш каналининг ф.и.к.
г шох- шохариқ суғориш каналининг ф.и.к.
г м.а-муваққат суғориш каналининг ф.и.к.
Хўжалик ички тармоқларига бериладиган “брутто” сув сарфини топилади:
QБР
Qнет
гх.сис
782
0,9
868 л/с
Хар қайси шохариққа бериладиган сув сарфини норматив бўйича 100-250 л/с қабул қилиш мумкин. Шу хисобдан битта шохариққа бериладиган сув сарфи Қш.а топилади.
Мисоли:
Qш.а
QБР
n
868
4
217л / с
н- битта алмашлаб экиш майдонида бир вақтда сув олиб тарқатилган шохариқ сони. Асосий нов каналдаги сувнинг чуқурлигини М.Муҳамаджановнинг қуйидаги формуласи ёрдамида топилади:
hc.c
0,904
n1 / 2
P1 / 3
Q1 / 2
ш.а ,
i1 / 4
Бу ерда Р-парабола шаклидаги новнинг кўрсаткичи /Р=0,2м/ n=0,015... 0,016 новнинг ғадур-будурлик коэффициенти. i=0,004 новнинг ўрнатиладиган ердаги нишаби
Новларнинг баландлиги ер юзасининг тузилиши ва нишаби, сув ўтказувчи юмшоқ қувурлардаги қаршиликка қараб сув босимининг камайиши хисобига олиниб қабул қилинади ёки хисобланиб топилади.
Ўртача новларнинг баландлиги ер юзасидан новдаги сув сатхигача 1,0-1,5 м атрофида қабул қилиш мумкин.
8.4-расм. Нов каналларидан эгилувчан қувурлар ва сифон орқали сув олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |