Тошкент ирригация ва


Суғориладиган майдонларни жорий текислаш



Download 4,29 Mb.
bet37/113
Sana21.06.2022
Hajmi4,29 Mb.
#689275
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113
Bog'liq
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)

8.9 Суғориладиган майдонларни жорий текислаш.
Сув ресурсларидан фойдаланишда суғориладиган ерларнинг нотекислиги, сувдан фойдаланиш коэффицент даражаси камайиши ва эгатларнинг узунасига ҳисобли қатламлар намланиши салбий таьсир кўрсатади. Шунинг учун ирригация ва мелиорация ишларини олиб бориш учун ер текислаш 2 турда олиб борилади. 1.капитал, 2.жорий текислаш.
Яьни ерларни ўзлаштиришда капитал ер текислаш ишлари бажарилади. Ҳар йили чигит ва бошқа экинларни экиш олдидан жорий текислаш ишлари бажарилиши шарт, жорий текислаш сув ресурсларини суғоришда ва шўр ювишда оқилона фойдаланиш зарур, масалан, Жиззах вилояти хўжалик суғориладиган ерларни жорий текислаш қўйидаги кўрсатгичларга тенг. Текис майдонлар 500м 3 / га ни ўртача нотекисликда 800м 3 ни ва мураккаб рельефлар 1000м 3 /гача хажмни ташкил қилмоқда.
Ер юзасини жорий текислаш лойихалаш асосан қўйидаги ишларни бажаришни ўз ичига олади.

  • Текисланадиган юзадаги қирқиш ва тўкиш баландликларини аниқлаш.

  • Текисланадиган майдонда кесиб олинадиган ва олиб келиб тўкиладиган тупроқларнинг ҳажмини аниқлаш.

  • Тупроқ кесиб олинадиган ва тупроқ тўкиладиган бир ҳил хажмли майдонларни белгилаш ва бу майдонлардаги тупроқ томиш масофасини аниқлаш.

  • Тупроқни кесиб олиш ва уни белгиланган масофага суриш уни олиб бориб тўкиш учун механизмлар тўплаш.

  • Бажариладиган ишларга кетадиган харажатлар миқдорини аниқлаш.

Ер текислаш лойиҳасини тузиш учун асосан қўйидаги маьлумотлар керак бўлади:
Суғориш даласининг 1:1000 миқиёсидаги плани.
Текисланиши лозим бўлган майдонларнинг 20м Х 20м ўлчамдаги квадратларга бшлиб, бу квадратлар марказидаги ер устининг табий атметкалари миқдорлари туширилган матрица .
Маьлумки ер юзасини текислаш лойиҳасини тузишда лойиҳачилар бу текисланадиган майдонда бажариладиган иш миқдорининг минуним кесиб олинадиган ер юзаси қатламини ҳам саёз бўлишига интиладилар. Бу холат биринчидан бажариладиган иш миқдорини кам бўлишини таьминлайди, иккинчидан ер юзасидаги хосилдор қатламни кесилиб кетишини камайтиради.
Суғориладиган ерларни юзасини текислашда суғориш участкалари жойлашган майдонларни табиий нишабликлари катта аҳамиятга эга бўлади.
Агар суғориладиган участканинг табиий нишаблиги i=000015 - 0,003 га яқин бўлса, текисланадиган юзани қия текислик бўйича лойиҳалаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Текисланадиган майдоннинг нишаблиги ўртача нишабликдан кичик бўлса, у ҳолда дала шароитига қараб, икки ҳил лойиҳавий текислик олиш мумкин.
1- Горизантал ва 2 - қия текислик, ёки топаграфик юза. Одатда ерларнинг юзасини текислаш лойиҳасини тузишда ер сатхидан кесиб олиниши лозим, бўлган тупроқнинг баландлигини (чуқирлигини) минимал бўлишини таьминлашга харакат қиладилар.
Илмий текшириш институтининг тавсияларига таяниб, ер текислаш даврида ҳосилдор қатламни кесиб олган майдонларда уларнинг хосилдорлигини қайтадан текислаш учун агратехник, гидротехник ва мелиорация ишларини олиб бориш тавсия этилган.
Одатда ер текислаш лойиҳасини тузишда ер сатҳининг табиий, лойиҳавий ва ишчи (атметкалари) баландликлар миқдорлари матрицадаги квадратлар марказларида қуйидаги келтирилган шаклда ёзилади.
В А
Г Б
Бунда: в – тупроқнинг ер сатҳидан кесиб олиш баландлиги:
а – юзанинг табиий ҳолатдаги баландлик миқдори катталиги см
г- тупроқнинг ер сатхига олиб бориб тўкиш баландлиги см.
Ҳар бир квадрат юзасидан кесиб олиш лозим бшлган тупроқнинг баландлиги эса шу квадратдаги лойихавий юза баландлиги миқдорини олиб ташлаш йўли орқали аниқланади.
Текисланадиган майдоннинг кўриниши туширилган 1:1000 миқиёсида планшетда қандай квадратлар юзасидан тупроқ кесиб олиниши керак, қайси тупроқлар юзасига кесиб олинган тупроқлар тўкилиши кераклиги аниқланади ва улар планшетда хар қайси алоҳида (кесиш, тўкиш) бўйалиб кўрсатилади.
Агарда планшетда ишчи баландликлари 15 см дан кичик квадратлар бўлса, улар бошқа рангга бўйалиб “о” ишли квадратлар дейилади.
Текисланадиган майдонлардан кесиб олинган ва тўкиладиган тупроқларнинг хажмлари қуйидаги формуллар ёрдамида аниқланади



𝑽 =


𝒂𝟐𝑬𝒉



𝟏𝟎𝟎
м𝟑

Бу ерда: а текисланадиган майдонни квадратларга бўлган, шу квадратларнинг тамонлари узунлигига тенг.
Одатда бу узунлик 20 м қилиб олинади.

Download 4,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish