Тошкент ирригация ва



Download 4,29 Mb.
bet65/113
Sana21.06.2022
Hajmi4,29 Mb.
#689275
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   113
Bog'liq
3524KFKa9pfNqg7HUMfJD89VZ5p1mmwmVcxtdbvQ (1)

12.5. Зовурнинг ишлашини таъминлаш.
Йирик мелиорация объектларида зовур қурилганидан кейин топшириш ва қабул қилиш инструкциясига мувофиқ тайёр зовурлар вақтинча фойдаланишга қабул қилинади.Зовур қурилиши ишларини бажарувчи қурилиш – монтаж бошқармаси ҳар бир тайёр ишни алоҳида қайд қилиб бориши шарт, бунда барча параметрлар (траншеялар, фильтр – тўкма, зовур қувурлари конструкцияси, материали ва ўлчамлари, қайтадан кўмиб шиббалаш технологияси ва х. к.) кўрсатилган бўлиши лозим. Агар технология ва қурилиш ишлари батафсил қайд қилинмаса, кейинчалик зовурнинг нима сабабдан ёмон ишлаётганлигини аниқлаш қийин бўлади. Зовурнинг ишлашини махсус эксплуатацион штат контрол қилиб бориши зарур, коллектор – зовур тармоғининг узунлиги ошган сари штатдаги ходимлар сони ҳам кўпайтирила боради.
Қурилиш ташкилоти коллектор ва зовур тармоғини вақтинча фойдаланишга топширгунча унинг нормал режимда ишлаб туриши учун жавобгардир, қурилишни вақтинча эксплуатация қилиш бошқармаси эса уни мелиорация ва сув хўжалиги министрлигининг эксплуатация қилиш органларига топширгунча жавобгар ҳисобланади.
Зовур тармоғини доимий м эксплуатация қилишга топширишда зовур ёки коллекторнинг узунлик бирлиги ҳисобига икки томонидан оқиб келадиган сув миқдори ҳисобга олинади ва таъсир этувчи босим ўлчаб кўрилади; зовурлардан оқиб чиқувчи сувнинг лойқалиги, очиқ зовур ва коллекторлар эксплуатация қилинишга топширилмасдан бурун (қурилигш даврида) уларнинг кўндаланг кесимлари қанчалик деформацияланганлиги қайд қилинади ғамда ана шу деформацияларнинг сабаблари аниқланади; ёпиқ зовурларни лойқа босиши ва унинг сабаблари, зовурлар устидаги грунтнинг чўкиши ва унинг сабаблари текшириб кўрилади; коллекторлар орқали суғориш сувларининг оқизилганлиги ва бундай аҳволнинг оқибатлари баён қилинади.
Зовурнинг ишига доир ана шундай кўрсаткичларни тўплпш дренаж иши устидан контрол ўрнатиш учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун бу ишни батамом қурилиш ташкилоти ихтиёрига топшириб қўйиш рационал эмас. Зовур ва коллекторларни топшириш ҳужжатлари оралиқ контрол актлари билан тасдиқланган бўлиши ва мазкур актларнинг ўзини эса шу коллектор – зовур
тармоғини эксплуатация учун қабул қиладиган ташкилотнинг вакиллари имзолаган бўлиши керак.
Коллектор – зовур тармоғини эксплуатацияга топшириш даврида зовурлар, иншоотлар синаб кўрилган ва зовур линиясининг айрим участкаларида туйнуклар очиб кўрилган бўлиши керак. Фойдаланувчи ташкилотнинг хоҳишига биноан зовур линияси устки зонасининг айрим танлаб олинган участкаларига сув бостирилиб, синов оқиш тезлиги ва сув сарфи ўлчаб кўрилади.
Қурилиш ташкилоти қабул комиссиясига қурилишнинг технологик процессини, зовурнинг вақтинча фойдаланиш давридаги ҳолати ва иш режимини акс эттирувчи оралиқ актларни тақдим этади.
Хўжаликлараро йирик коллекторлар ва ички хўжалик коллекторидан ҳамда зовурлардан тўғри (нормал) фойдаланиш учун техника инструкциялари тузиб чиқилади.
Умумий узунлиги катта бўлган коллектор – зовур тармоғига эга бўлган область суғориш системалари бошқармаси ҳузурида мелиорация хизмати ташкил қилинади, бу хизмат мелиорация бўлими, участка селиорация хизмати ҳамда тупроқ – мелиорация лабораториясидан иборат бўлади.
Мелиорация бўлими (бошқармаси) мелиорация ишлари устидан раҳбарликни амалга оширади. Ушбу бўлим таркибига бўлим (бошқарма) бошлиғи, эксплуатация бўйича катта инженер, катта инженер – мелиоратор, очиқ коллектор
– зовур тармоғини тозалашдан олдин ва ундан кейин инструментал съёмка ишларини амалга оширувчи топограф киради.
Участка мелиорация хизмати бевосита колхоз ва савхозлар территориясига хизмат кўрсатади. Унинг таркибида инженер – мелиоратор (прораб), техник – мелиораторлар, отлиқ қоровуллар ва кузатувчилар бўлиб, уларнинг сони нагрузка нормаларига мувофиқ белгиланади: бир техника 2000 – 2500 га, бир отлиқ қоровулга 8000 га, бир кузатувчига 5000 га майдон тўғри келиши керак.
Тупроқ – мелиорация лабораторияси сув ва туз балансини тузиб чиқиш ишларини ташкил қилади, сизот сувларни ҳамда тупроқ намуналари орасидан сўриб олинган сувларни химиявий анализ қилади.
Коллектор – зовур тармоғининг оғизларида сув ўлчаш иншоотлари ҳамда сув сарфини, зовур оқими сувлари сатҳини текшириб туриш асбоблари ўрнатилган бўлиши керак.
Системада гидрогеологик створлар, сизот сувлар режимини ҳамда уларнинг минераллашишини кузатиб туриш учун оддий ва бурғ қудуқлар қурилади. Бурғ қудуқлар (скважиналар) ҳар 100 га га биттадан тўғри келадиган бўлиши керак. Тупроғи хилма – хил даражада шўрланган участкаларда дастлабки шўр ювиш даврида бурғ қудуқлари сони кўпайтирилади. Ерлари ботқоқланиш ва шўрланишга мойил бўлган ҳар бир хўжаликда сизот сувлар режими ва зовур оқими доимо кузатиб борилиши керак.


    1. Download 4,29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish